Безак тошининг безаклилиги классификацияси
Безаклилик
класси
|
Класс номи
|
Безаклиликни якуний баҳолаш,
баллар
|
I
|
Юқори
безаклилик
|
32 дан юқори
|
II
|
Безакли
|
23 – 32
|
III
|
Кам безаклилик
|
15 – 23
|
IV
|
Безакли эмас
|
15 дан паст
|
Тошларнинг безаклилиги рангининг софлиги, ноѐблиги (яшил, кўк ва бошқ.), нур таратиш (мармарлар учун), жилолангач акс эттириш хусусияти ва ш.к. Безаклиликнинг мухим омили расмлар ҳисобланади: гранитларда
―булутли‖, мармарларда пейзажли, ѐғоч ва брекчий кўринишли ва ҳ.к.
Гранитларда сариқ ва қўнғир соялар, доғлар, нотекис рангланиш, жилолангач акс эттириш хусусиятининг пастлиги; оқ мармарларда – совуқ кўриниш, томирлар кўплиги, нотекис рангланиш, йирик донали структура, рангли мармарларда – асосий рангнинг кучсизлиги, жилоланишнинг пастлиги; оҳак, оҳактош ва доломитларда – нотекис рангланиш, кулранг ва қўнғир соялар, аралашмалар мавжудлиги камчилик ҳисобланади.
Архитектура ѐдгорликларида ишлатилган тош материаллар
Инсоният тафаккури ўсиб, бошпана қуриш даражасига етгач, бино ва иншоотларни табиий тош материаллар асосида қура бошлаган.
Тошларга ишлов беришнинг энг содда усуллари – ѐриб бўлаклаш, тарашлаш, чопиш ва ҳ.к. палеолит (лотиндан палео – қадимги, грекчадан литос - тош), яъни тош даври одамлари яшаган асрга, эрамиздан 20 – 30 минг йилга тўғри келади.
Ўша даврда тошларни қайта ишлашда одамлар юксак махоратга эга бўлганлигига дунѐнинг турли мамлакатларида сақланиб қолган маданий иншоотлар – мегалитлар (лотиндан мега – катта ва грекчадан литос - тош), тураржой бинолари, меҳнат ва овчилик қуроллари ҳамда тош деворларга ўйилган расмлар – петроглифлар (грекчадан «тошга ўйилган нақшлар»), мисолдир.
Таъкидлаш зарурки, қадимда монументал бинолар, ҳарбий ва сув иншоотлари қурилишида ўта зич ва мустаҳкам тош турлари ишлатилган.
Миср эҳромлари (пирамидалари), Стоун хендж гигант тош иншооти (3600 йилдан кўп ѐшда), Рамзес ΙΙ нинг гранитдан ясалган хайкали (3200 й.), Мексикадаги илк астрономия иншоотлари асосан гранитлар, қумтошлар, кварцитлар, мармарлар ҳамда оҳактошлар асосида барпо этилган.
Нисбатан ғовак тошлар ҳисобланган оҳактошлар, доломитлар ва ш.к. узоқ муддат об–ҳаво таъсирига чидамлилигининг моҳияти уларнинг ѐпиқ ғовакли структурага эга бўлган турларининг ишлатилганлигидадир. Москва шаҳри ва унинг атрофидаги тарихий обидаларда Москва вилояти худудидаги оҳактош кони тош буюмлари кўплаб ишлатилгани бунга мисолдир. Ушбу оҳактош асосида XIII асрдан бошлаб барпо этилган бинолар хозирги кунгача яхши сақланган.
Жетибай чиғаноқли оҳактош асосида Қозоғистонда барпо этилган архитектура ѐдгорликлари (Иргизбой Мавзолейи, Амир Темур қурдирган обидалар) бир – неча юз йилликлардан бери ўз кўринишини йўқотмаган.
БМТ ЮНЕСКО бўлими умуминсоний қадриятлар рўйхатига киритган ва 2002 йилда 2700 йиллиги нишонланган Шаҳрисабз шаҳри (қадимги Кеш) архитектура ѐдгорликларининг пойдеворлари, қабр тошлари, мастабалар ушбу худуд табиий тош материаллари асосида қурилган. Мисол тариқасида Дор–ус– Саодат мажмуаси ховлисида 700 йил аввал қумтошлардан қурилган ер ости Амур Темур мастабасини келтириш мумкин (1.5-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |