Оргоноген чўкинди жинсларга оҳактош, бўр, трепел, опока, диатомит кабилар киради. Оргоноген оҳактош денгиз умуртқасиз ҳайвонлари, оҳакли сув ўтлари ва оҳактошнинг аралашишидан пайдо бўлган. Оргоноген оҳактошнинг бир тури бўр ҳисобланади. Бўр оқ рангли, юмшоқ жинс бўлиб, бўѐқ, замазка учун пигмент, оҳак ва цемент каби боғловчилар ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Чиғаноқли оҳактош зичлиги 0,8-1,8 гсм3, енгил арраланувчан, текстураси чиройли жинс бўлгани учун қурилишда ички, ташқи девор ва полларни қоплашда ишлатилади. Унинг чиқиндилари бетон учун тўлдирувчи сифатида фойдаланилади.
Диатомит, трепел ва опокалар асосан диатомитли сув ўтлари қобиқлари, тошга айланган микроорганизмлардан, аморф кремнеземдан иборат уваланадиган тоғ жинсларидир. Улар иссиқлик изоляцияси материаллари олишда, цемент учун минерал актив қўшимча сифатида ишлатилади.
Метаморфик тоғ жинслар
Метаморфик жинслар тоғ жинсларини ернинг чуқур қатламларида юқори босим ва ҳарорат остида ўзгаришидан ҳосил бўлган. Метаморфик жинслар структураси-текстураси ҳосил бўлишида босимнинг йўналиши катта аҳамиятга эгадир. Метаморфизм жараѐнига тоғ жинслари таркибидаги сув ва карбон кислоталари катта таъсир кўрсатади.
Метаморфик жинсларни ҳосил қилувчи минералларга магматик жинсларда учрайдиган дала шпатлари, кварц, слюда, роговая обманка, чўкинди жинсларга хос бўлган калцит, доломит минераллари, махсус метаморфик жинслар киради.
Метаморфик тоғ жинслардан қурилишда кўп ишлатиладиган турлари гнейслар, гилли сланецлар, мармарлар ва кварцитлардир.
Гнейслар сланецсимон (қатламли) тузилишга эга бўлиб, гранитларнинг метаморфизмга учрашидан ҳосил бўлган. Гнейслар таркибига кварц, биотит, роговая обманка, дала шпатлари каби минераллар киради. Улар гранит каби юқори мустаҳкамликка эга, лекин музлаганда қатламланиб бузилади. Гнейслар пойдеворлар, йўл қопламалари барпо этишда ишлатилади.
Кристалли сланецлар майда донали тузилишга эга бўлиб, кварц, биотит ва мускавит минералларидан иборат бўлади. Сланецларнинг гилли, кремнийли, слюдали ва бошқа турлари мавжуд бўлиб, томбоп плиталар тайѐрлашда ишлатилади. Сланец 2-8 мм қалинликда осонгина қатламланади. Унинг зичлиги 2,7-2,8 гсм3, ғоваклиги 0,3-3%, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 50-240 МПа. Сланецдан пол, зинапоя қопламалари тайѐрланади.
Кварцитлар қумтошларнинг қайта кристалланишидан ҳосил бўлган майда донали тоғ жинсларидир. Кварцит 95-99% кварцдан (SiO2) иборат бўлиб, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 100-455 МПа, оловга бардошлилиги 1710-17700С. Қурилишда кварцитлар девор тошлари, брусчатка, йўл ва кўприк қопламаларида, кислотага чидамли материал сифатида ишлатилади.
Мармар-майда, ўртача ва йирик донадор зич тоғ жинси бўлиб, оҳактош ва доломитларни юқори босим ва ҳарорат таъсирида метаморфизмга учрашидан ҳосил бўлган. Соф мармар оқ рангда, минераллар аралашса яшил, қизил, қора ва қорамтир кулранг бўлади. Аралашган минералларнинг нотекис тарқалганлиги мармар текстурасининг гулли бўлишига сабабчидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |