Самиғов н. А. Бино


Табиий тошларнинг асосий хоссалари



Download 11,59 Mb.
bet12/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Табиий тошларнинг асосий хоссалари


Бино ва иншоотларни таъмирлашда ишлатиладиган табиий тош материалларнинг хоссалари уларнинг ишлатилиш соҳасини белгилайди. Табиий тошларни қайта ишлаш ва чет элларга экспорт қилиш бўйича етакли ўринда турувчи Италияда ишлатиш шароитига мутаносиб равишда тошни танлашда махсус шкаладан фойдаланилади (1.2 – жадвал).


    1. – жадвал Ишлатилиш соҳасига кўра қоплама тош материалларини белгиловчи


хоссалари

Ишлатилиш соҳалари



Асосий хоссалар

Ўртача зичлик

Сув шимувчанлик

Сиқилишга мустаҳкамлик

Музлагандан кейин сиқил.мустаҳкамлик

Эгилишдаги
мустаҳкамлик

Эластиклик модули

Ҳароратдан чизиқли кенгайиш

Зарбий мустаҳкамлик

Едирилишга
бардошлилик

Микроқаттиқлик

Безаги

Ташқи девор (фасад) қопламаси

2

2

2

3

3

2

2

-

1

1

3

Ички девор қопламаси

2

1

1

-

1

-

-

-

-

-

3

Пол, йўлак ва ш.к. қопламаси

2

2

2

3

2

1

1

3

3

3

2

Бинонинг ички зина қопламаси

2

1

1

-

2

-

-

3

3

3

2

Юк кўтарадиган пиллапоялар
тайѐрлаш

2

1

2

-

3

-

-

3

3

3

2



Изоҳ. 1; 2 ва 3 рақамлар мутаносиб равишда хоссаларнинг аҳамияти даражасини белгилайди кам аҳамиятли; аҳамиятли ва жуда аҳамиятли.
Давлат стандарти (ГОСТ 24748-81) бўйича тошларни қайта ишлаш корхоналарида тошлар сифатини доимо назорат қилиш учун асосий хоссалари аниқланади: физик – зичлиги, ўртача зичлиги, ғоваклиги, сув шимувчанлиги, ѐриқлар ҳосил бўлиши; механик- сиқилишга, чўзилишга ва эгилишга мустаҳкамлиги, юмшаши, едирилишга бардошлилик; технологик – операциялараро маҳсулот чиқиши, қайта ишланувчанлик ва ш.к.; қурилишбоп – ишлатилиш муддати (совуққа чидамлилик, тузли муҳитга бардошлилик); эстетик – безаш хусусияти.


Физик – механик хоссалар


Зичлик. Бу жихатдан табиий тошлар енгил ва оғир тошларга бўлинади. Енгил тошларга зичлиги 1,8 г/см3 дан кичик бўлган вулқон туфи, туф, пемза, чиғаноқли оҳактош ва бошқалар киради. Енгил тошлар иссиқлик изоляцияси юқори бўлгани учун деворбоб тош ва блоклар тайѐрлашда ишлатилади. Оғир тошларга зичлиги 1,8 г/см3 дан юқори бўлган гранит, сиенит, габбро, базалт
ва бошқалар киради. Улар бино ва иншоотларнинг сув ва нам тегиши мумкин бўлган қисмларида ишлатилади.
Сув шимувчанлик – тошларнинг ишлатилиш муддатини белгиловчи хусусиятдир. Агар тошнинг сув шимувчанлиги 0,5 % кам бўлса, тош совуққа чидамлиликга синалмайди ва ишлатилиш муддати тўла етарли деб ҳисобланади (блок ва борт учун тошлар стандартида). Деворбоб тош материаллар сув шимувчанлиги вулқон туфида – 50 % гача, бошқа жинсларда – 30 % гача бўлиши шарт.
Сувга чидамлилик – тошларнинг сувда юмшаш коэффициенти – 0,6; 0,8 ва 1,0 билан белгиланади. Доимо сув таъсирида бўладиган жойларда (пойдевор, йўл қурилиши ва ҳ.к.) бу коэффициент 0,8 дан ва ташқи девор учун эса 0,6 дан кам бўлмаслиги керак.
Мустаҳкамлик. Сиқилишдаги мустаҳкамлик бўйича табиий тошлар қуйидагича маркаланади (МПа): 0,4; 0,7; 1,5; 2,5; 3,5; 7,5; 10; 12,5; 15; 20; 30;
40; 50; 60; 80; 100. Тош блоклар 3 классга бўлинади: мустаҳкам (80 МПа дан кўп), ўртача мустаҳкам (40 – 80 МПа) ва паст мустаҳкам (5 – 40 МПа). Борт тошлари(ГОСТ 6666 – 81) мустаҳкамлиги (МПа): магматик жинслар – 90 дан, метаморфик ва чўкинди жинслар – 60 дан кам бўлмаслиги керак. Брусчатка учун маркаси 100 МПа кам бўлмаган магматик тоғ жинслар ишлатилади. Тошларнинг эгилишдаги ва чўзилишдаги мустаҳкамлиги стандарт бўйича буюртмачининг талабига кўра аниқланади. Бу катталиклар тошларни қайта ишлаш ва ишлатилиш жараѐнида мухим омил ҳисобланади.
Едирилишга бардошлиликтошнинг зичлиги, мустаҳкамлиги ва тузилишига боғлиқ бўлади. Тошлар пол, йўл қоплама буюмлари, зинапоя ва ш.к. жойларда ишлатилганда бу хусусият муҳим саналади. Стандарт бўйича тошларнинг едирилишга бардошлилиги (г/см2), ҳаракат интенсивлигига (одам/соат) нисбатан қуйидагича белгиланган:
500 кам 2,2 г/см2 дан кўп эмас
500 дан 1000 гача 1,5 г/см2 дан кўп эмас
1000 кўп 0,5 г/см2 дан кўп эмас
Майда кристалл тузилишга эга бўлган тошлар шлифланганда сирпанчиқ бўлгани учун пол, зинапояларда ишлатилиши мақсадга мувофиқ эмас.
Зарбий мустаҳкамлик ва қаттиқлик – тошларни қайта ишлашда ва ишлатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, хусусий холларда аниқланади. Қаттиқлик микроқаттиқлик ва агрегат қаттиқлик билан ифодаланиши мумкин. Тошларни олмос кескичлар билан ишлов беришда комплекс қаттиқлик (улар асосида ҳисобланган) қуйидагича: оҳактош ва вулканик туфлар – 50 ... 100, мармарлар – 100...300, гранитлар – 60 800 кг/мм2.
Оловбардошлик – тошларнинг минерал таркибига боғлиқ бўлиб, олов таъсирида бузилиши мумкин. Гипс тоши 100 – 120оС, оҳактош 900 - 1000 оС ҳароратда бузила бошлайди. Ўта зич гранитсимонлар ва порфирларда юқори ҳарорат таъсирида ѐриқлар ҳосил бўлади.
Ёрилишга мойиллик (трещиноватость) – тошда ѐриқлар ҳосил бўлиши ва ривожланиши омили бўлиб, қайта ишлаш жараѐнида маҳсулотнинг операциялараро чиқишини белгилайди. Юқори даражада ѐрилишга мойиллик тошларни қоплама материал сифатида ишлатишга имкон бермайди. Масалан, ГОСТ 9479 – 84 бўйича тош блокларда битта диогонал ѐриқ, бир томондаги иккита қирраларнинг 1/3 қисмигача ѐриқлар рухсат этилади. Оқ мармардан бошқа мармар турларида юпқа эгри-бугри (―мия чоклари ѐриқлари‖) ѐриқлар бўлиши рухсат этилган. Тошларда микроѐриқлар (<0,05 мм) ва макроѐриқлар (0,05...1,0 мм ва бир неча мм) мавжуд. Тошларда микроѐриқлар давомий бўлиб, кварц, калцит каби иккиламчи минераллар ва бошқа цементловчи моддалар билан тўлган бўлса, сифати ўзгаради.
Ёрилишга мойиллик одатда кўзлаб (визуал) аниқланади. Унга миқдорий баҳо бериш учун ―ѐриқларнинг солиштирма зичлиги‖ Кс, яъни микроѐриқлар узунлиги суммасининг ∑ l ѐ (м), тош блокнинг тадқиқ этилаѐтган юзасига (S) нисбати билан аниқланади, м2:
Кс=∑ l ѐ/ S,
Бу катталик безак плиталари учун қуйидагича м/м2 : гранитлар – 0,05 – 1,0; габбро – 0,1 – 0,5; оқ мармарлар – 0,2 – 0,5; рангли мармарлар – 1,2 – 2,2.
Тошлардаги ѐриқларни баҳолашда ултратовуш асбобидан фойдаланиш мумкин. Бу усул ултратовушнинг тошнинг зич қисмларидан тез, ѐриқлардан эса жуда секин ўтишига асосланган.
Чизиқли кенгайиш – безак тош қопламаларининг ишлаш муддатига таъсир этувчи омилдир. Қуйида баъзи тошларнинг ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициентлари берилган:
- гранитлар 6,8 – 8,9 · 10-6;
- мармарлар 6,9 – 14,4 · 10-6;
- кварцитлар ..................10,3 – 12,2 · 10-6.
Ташқи безакда ишлатилган тош плиталарда нисбий узайиш 0,3 – 0,5 мм/м бўлиб, ҳарорат юқори бўлганда тошда ѐриқлар ҳосил бўлиши ва тушиб кетишига олиб келади.
Анизотропия (грекчадан анизос – нотекис ва тропос - йўналиш) тошнинг турли йўналишларда (X,Y,Z) физик – механик ва бошқа хоссаларининг турлича бўлишидир. Бу холат магматик (гранитлар) ва метаморфик (гнейслар, сланецлар) жинсларда яққол кўринади. Анизотропия жинс ҳосил
қилувчи минераллар йўналиши, жинсдаги дефектлар ҳамда текстураси билан ҳарактерланади. Бу хусусият тошга ишлов беришда жуда муҳимдир.
Анизотропия гранитларнинг бир йўналишдан иккинчи йўналишга нисбатан осон (50 % гача) ѐрилишидадир. Бу холат гранитда кварц ѐки слюдалар кристалларининг жойлашиш йўналиши билан белгиланади.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish