Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet32/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

2.2 – жадвал


Ўзбекистон безак керамикасининнг асосий физик механик хоссалари



Керамика

Пишириш ҳарорати,


0С

Ишлатилган материал

Ўртача зичлик, г/см3



Масса бўйича сув шимувчанлик, %

Сиқилишдаги
мустаҳкамлик, кг/см2

Қуруқ ҳолатда

Сувга
тўйинган ҳолатда

1

2

3

4

5

6

7

8

1

Безак буюмлар, I-VIII аср.

800-900

Сомон қўшилган лѐсс

1,41-1,47

23,3-26,0

210-245

110-181

2

Қоплама ғишт, X-XIII аср.

800-950

Лѐсс, гоҳида озгина
сомон қўшилган

1,46-1,64

22,1-26,0

106-240

84-226

3

Кесма терракота, XII-XIII аср.

750-1000

Йирик доналардан тозаланган лѐсс, таркибда тола, жун ва
қамиш момиғи бўлади

1,39-1,55

27,5-31,8

95-260

92-253

4


Қисман сирланган орнаментли кесма керамика, XII-XIIIаср.

900-950


1,62-1,92



12,1-15,9



325-452


318-445


5

Сирланган майолика, XII-XIII
аср.

900-1000

Лѐсс

1,45-1,46

28,4-31,3

117-169

65-160

6


Кесма сирланган керамика, XIV аср.



850-950


Йирик доналардан тозаланган ва жун, майин ўсимлик ва
момиқ қўшилган лѐсс

1,34-1,53



12,4-25,7



211-438


155-279


7

Глинакерамика асосли
майолика, XIV аср.

850-1000

Лѐсс

1,40-1,63

20,0-26,6

164-419

85-419

8

Кошинлар, XIV аср.

850-950

Лѐсс

1,34-1,70

21,1-26.8

119-582

87-193




9

Фаянс асосли майолика, XV
аср.

950-1200

Кварцит, глина, оҳак

1,30-1,58

22,8-39,4

22-77

17-46

10

Фаянс асосли мозаика, XIV аср.

950-1150

Кварцит, глина, оҳак

1,50-1,58

20,5-30,1

82-165

15-124

11

Глинакерамика асосли
майолика, XV аср.

900-950

Лѐсс

1,55-1,70

16,3-27,7

122-340

111-300

12

Кошинлар, XV аср.

800-950

Лѐсс

1,38-1,63

20,5-28,9

88-307

71-232

13

Фаянс асосли майолика, XV
аср.

1000-1100

Кварцит, глина, оҳак

1,44-1,68

6,0-23,6

48-135

27-128

14

Фаянс асосли мозаика, XV аср.

950-1150

Кварцит, глина, оҳак

1,59-1,75

19,2-38,0

63-238

52-347

15

Фаянс асосли майолика, XV
аср.

900-1100

Кварцит, глина, оҳак

1,60-1,83

16,3-26,5

53-130

34-101

16

Фаянс асосли мозаика, XV аср.

900-1100

Кварцит, глина, оҳак

1,40-1,65

17,0-59,0

43-174

22-120

17

Фаянс асосли кошинлар, XVI
аср.

900-1100

Кварц қуми, глина,
оҳак

1,61-1,88

11,4-20,6

29-155

18-100

18

Глинакерамика асосли кошин,
XVII аср.

900-1000

Лѐсс

1,63-1,70

15,0-20,0

224-492

188-314

19

Фаянс асосли мозаика, XVII
аср.

950-1150

Кварцит, глина, оҳак

1,43-1,67

21,2-22,3

70-155

60-90

20

Глинакерамика асосли
майолика, XIX аср.

850-950

Лѐсс, гоҳида қум
қўшилган

1,45-1,47

21,3-25,1

102-223



21

Шердор мадрасаси пештоқини таъмирлаш учун 1961 й.
Самарқанд устахонасида тайѐрланган фаянс асосли
мозаика

900-980

Мисол: лѐсс, гилмоя, оқ қум; лѐсс, гилмоя, оқ қум, қамиш момиғи



1,67-2,04

13,9-22,3

18-92

17-92

Ўзбекистонда тоза кварц қуми Самарқанд шаҳри яқинидаги Чўпон – ота, Тошкент шаҳри яқинидаги Мойқўрғон, Фарғона водийсидаги Хайдорон ва Локкон конларидан қазиб олинган. Сир таркиблари олишда муваффақиятли ишлатилган кварцит конлари Чўпон ота, Оқтош, Олмалиқ ва бошқа худудларда жойлашган.
Сир таркибларининг иккинчи асосий компоненти бўлган ишқорлар Марказий Осиѐ чўл ва чалачўл худудларда кенг тарқалган солянка ўсимлиги кулидан олинган. Кул таркибида 50% гача ишқорлар (асосан натрийли) ва кам миқдорда магний, калций, аморф кремнезем ва бошқа моддалар бор.
Хоссаларини яхшилаш мақсадида сир массаси таркибига оз миқдорда пластик глина, оҳактош ѐки доломит, ѐрқин ялтираш хусусияти бериш учун қўрғошин қўшилган. Сир массасини гилтупроқли қизил – жигарранг асосга суртишда зарур бўлган, сирни (глазурни) қоплаш ва ѐпишиш хоссаларини яхшилаш мақсадида таркибига қалай аралаштирилган (2.5-расм).
Рангли сирлар олишда турли минерал бўѐқлар ишлатилган: мис оксиди (ҳаворанг), марганец рудаси
– магил (олчаранг – жигарранг), кобалт ва мис (кўкранг), темир (сариқ), марганец (қора) ва бошқалар. Таркибида хром ва темир оксиди кўп миқдорда бўлган малгаш сариқ рангли сир олишда ишлатилган. Темир ва мис аралашмаси асосида яшил рангли сирлар олинган.
Сирли қоплама 0,1 – 2 мм қалинликда буюм юзасига суртилган. Сирли қоплама қаттиқлиги МООС шкаласи бўйича 7 классга (кварц) тааллуқлидир.
Таъкидлаш зарурки, сирланган безак буюмлар ва ғиштларнинг
юқори сифатлилиги гилтупроқ

таркибларининг тозалиги, технологик жараѐнларнинг ўта аниқликда бажарилганлиги, шу
2.5-расм. Керамикага сир (глазур) қопламаси. Улуғбек мадрасаси минораси. Самарқанд ш.

жумладан гилни ювиб тозалаш, тиндириш, аралаштириш, буюмни зичлаштириб қолиплаш ва ниҳоят сифатли пишириш билан изоҳланади.

Фаянсли керамика технологияси
Юқори мустаҳкамлик, ѐрқин пишган қатлам, ишлов беришнинг осонлиги ва сирнинг асосга юқори адгезияси фаянсли керамика буюмларини XII−XVI асрларда архитектура ѐдгорликларини безашда – қоплашда кенг миқѐсда ишлатишга сабаб бўлди. Қадимда ишлатилган фаянс буюмлар таркиби кварц (75 – 85%), гилтупроқ (15 – 25%) ва оҳакдан иборат.
Фаянс безак буюмлари тайѐрлаш технологияси қуйидагича: таркиби 90 – 95% кремнеземдан иборат кварц йирик дарзлар ҳосил бўлгунча керамик хумдонларда ѐки оддий гулханда куйдирилган, кейин ўртача 0,1 – 0,3 мм йирикликгача қўл ѐки сув тегирмонларда майдаланган ва туйилган; Оҳак пушонкаси, майда туйилган гилтупроқ сувли мухитда ишланган; тайѐрланган суспензияга кварц кукуни аралаштирилган. Ҳосил бўлган пластик масса хоссалари қоришма (шихта) таркибидаги гилтупроқ миқдорига боғлиқдир. Фаянс массаси таркибида кварц кукуни кўп бўлгани учун унинг пластиклиги кам, натижада масса қийин қолипланувчан бўлади.
Плита кўринишидаги фаянс массасидан буюмлар қолипланмасдан оддий кесиш усулида тайѐрланган. Фаянс массасини тахта устига ѐйиб, зичлаштирилган ва танланган орнамент деталлари шаклида пичоқ билан кесиб олинган. Кварц туфайли бикр каркасли бўлган фаянсли буюмлар табиий шароитда ҳеч бир қийинчиликсиз қуритилган.Фаянс буюмлар икки босқичда пиширилган: биринчи босқичда 1000 – 1200оС ҳароратда ва иккинчи босқичда сирли таркибнинг эришига мос келадиган 600 – 720оС .
Фаянснинг юқори ғоваклиги (45% гача) унинг мўртлигини ва осон ишлов берилишини (арралаш, кесиш, тешиш ва бошқ.) белгилайди ва шу сабабли XIV асрдан бошлаб мозаикали безак қопламалар яратишда кенг тарқалган. Етарли юқори даражада ғоваклиги фаянс асос билан сирнинг яхши адгезион мустаҳкамликга эришишини таъминлаган. Бунда фаянс асос ва сирли қопламанинг ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициентлари фарқидан қатъий назар, улар ўртасида ўтиш қатлами (буфер) ҳосил бўлиши туфайли буюмнинг яхлитлиги таъминланган.
Фаянс асосида мозаика деталлари қалинлиги 2 – 3 мм ҳолда қирқиб олиш имконияти туғилган. Фаянс шаффоф ишқорли – қўрғошинли ѐки ишқорли ва шаффоф бўлмаган ишқорли – қўрғошинли – қалайли таркиблар асосидаги сирлаш массалари билан қопланган. Шаффоф сирлар яшил, кўк марганецли – қора ва сариқ рангларда бўлади. Мовий, ҳаворанг сирлар гумбазларни қоплашда ишлатиладиган мозаика ва кошин буюмлар тайѐрлашда фойдаланилган. Фаянс асосларга қопланган сирлар Моос шкаласи бўйича 5, 6, 7 классларга тааллуқли ҳисобланади.
Таъкидлаш зарурки, қадимда кулол усталар юқори савияга эга бўлганлар ва фаянс асосида безак архитектура буюмлари ва деталлари ишлаб чиқариш технологик жараѐнларини жуда яхши ўзлаштирганлар. Шу сабабли XVI асрдан эътиборан деярли ҳамма турдаги керамик қоплама буюмлар фаянс асосида тайѐрлана бошлаган (2.6 - расм).
Анъанавий керамик буюмларнинг ишлатилиши.
Аслида, дунѐда пишиқ ғишт ишлаб чиқариш эрамиздан аввалги минг йилликларда бошланган бўлсада, Марказий Осиѐ, хусусан Ўзбекистон худудида жойлашган монументал бинолар қурилишида улар эрамизнинг III-V асрларидан бошлаб кенг миқѐсда ишлатила бошланган.
Пишиқ ғишт, мураккаб шаклли терракота буюмлар ва бошқа керамик безак материаллар Денов шаҳри яқинидаги Хонақо– тепа қурилишида эрамиздан аввалги биринчи асрларда, Тошкент шаҳри яқинидаги Оқ– тепа қўрғонида V – VII асрларда, Бухоро шаҳри яқинидаги Варахша саройида VI – VIII асрларда,

Афросиѐбда (Самарқанд ш. яқинида) сарой ва бинолар қурилишида ва бошқа жойларда ишлатилган.

Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish