Хом ашѐ таркиби ва хоссалари
Керамик материаллар хом ашѐсини асосан гил ташкил этади. Гил хоссаларини яхшилаш мақсадида таркибига ѐғсизлантирувчи, жинс ҳосил қилувчи, куйиб кетадиган ва пластикликни оширувчи қўшимчалар қўшилади. Гил таркибидаги дала шпати магматик (гранит, сиенит ва х.к.) ва метаморфик (гнейс) тоғ жинсларининг нурашидан ҳосил бўлган маҳсулотдир. Шу сабабли хом ашѐ таркиби асосан алюмосиликатлардан (Al2O3.2SiO2.2H2O) иборат
бўлиб, кварц, слюда ва бошқа минераллар, органик моддалар аралашган бўлади. Гил таркибидаги оҳак аралашмаси керамик материалнинг бузилишига олиб келади.
Гилнинг донадор таркиби, заррачаларнинг ўлчамлари керамик материал хоссаларига таъсир этади. Гил таркибида каолин минерали кўп миқдорда бўлади. Унинг заррачалари диаметри 0,05 мм ва ундан камроқ бўлса, гил сувга қорилганда пластик масса ҳосил бўлади, қуритилганда шаклини сақлаб қолади ва куйдирилгач буюм мустаҳкам ва сувга чидамли бўлади. Бундан ташқари гил таркибида заррача ўлчамлари 0,005-0,15 мм ли чангсимон ва заррача ўлчамлари 0,15-5 мм ли қум бўлади.
Гилларнинг асосий хоссалари-пластиклиги, ҳавода ва пиширишдаги киришиши, оловбардошлиги, буюмнинг ранги ва ҳ.к.
Пластиклик гил ва сув қоришмасининг ташқи куч таъсирида ѐриқлар ҳосил қилмасдан керакли шаклга кириши ва куч олингач ушбу шаклни сақлаб қолиш хусусиятидир. Гил заррачалари қанчалик майда бўлса, у шунчалик сувни кўп талаб қилади, буюмни қуритиш ва пишириш жараѐнида киришиши юқори бўлади. Гиллар юқори пластик (ѐғли) ўртача пластик ва кам пластик (ѐғсиз) бўлади. Ёғли гилларга ишлов бериш осон, лекин буюмларни қуритиш ва пишириш жараѐнида ҳажми кичраяди ва дарзлар ҳосил бўлади.
Қадимда гил пластиклигини ошириш мақсадида юқори пластикликдаги гил, бентонитлар ва табиий сирт-актив моддалар ишлатилган. Юқори пластикликдаги гилни ѐғсизлантириш учун хом ашѐ аралашмасига ѐғсизлантирувчи қўшимчалар (куйдирилган тупроқ, кул, қум кукуни ва ш.к.) ѐки маълум миқдорда пластиклиги кам гил қўшилган.
Марказий Осиѐ, хусусан Ўзбекистон худудида лѐссли гилтупроқ жинслари кенг тарқалган. Инженер – геологик хоссалари жихатидан лѐсс қуйидагиларга бўлинади: лѐсслар, лѐссимонлар, лѐссларга ўхшаш (гилли) чўкиндилар ва тошли лѐсслар; генетик белгиларига нисбатан лѐсслар, лѐссимонлар, суглинкалар ва лѐссимон жинслар. Лѐсслар чуқурликдан тоғли худудларга яқинлашган сари аста–секин лѐссли жинсларга ўтадилар. Лѐссли жинслар Тян–Шан тоғ тизмалари этакларида, Фарғона Водийси адир олди пастликларида ва текис адир ерларда кўплаб жойлашган.
Лѐссларнинг кимѐвий таркибини асосий ташкил этувчилари- SiO2 (47- 50%), Al2 O3 (11-16%), CaO (7-13%), СО2 (куйдирилганда масса йўқолиши, 9- 15%), органик аралашмалар (гумус), механик ва кимѐвий боғланган сув.
Лѐссларнинг минералогик таркиби: кварц (24-35%), дала шпатлари (10- 29%), гилли минераллар (16-38%), гидрослюдалар (9-11%) ҳамда оз миқдорда глауконит, магнетит, лимонит ва бошқалар. Гилли минераллар
таркибида каолинит (7-8% гача), монтмориллонит ва гидрослюда (18% гача), калций ва магний карбонатлари (15-30%) ҳамда гипс, темир силикатлари ва бошқа минераллар бўлади. Лѐссли грунтлар таркибида сулфатли, карбонатли– сулфатли ва бошқа тузлар массасига кўра 0,15-4,5 % бўлади. Гил массасининг гигроскопиклиги, пластиклиги, сувталаблиги, қуритилишга сезувчанлик коэффициенти, ҳавода ва оловда киришиши ва бошқа технологик хоссалар лѐссларнинг донадорлик таркибига боғлиқдир. Лѐссимон грунтларнинг донадорлик таркиби:1,0-0,25мм ўлчамдаги йирик доналар 1,0-7%; 0,01 мм кам ўлчамли заррачалар миқдори 17-64% ва бошқа ўлчамли заррачалар (массага кўра) 30-80%.
Гилтупроқда сувнинг боғланиш шакли (гигроскопик, капилляр ва адсорбцион) хом лой ва керамик материаллар структурасининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Қадимда керамик материалларда ғовак ҳосил қилиш учун гилтупроқ массасига ѐғоч, шоли ва бошқа бир йиллик ўсимликлар қипиғи, тошкўмир ва писта кўмири кукуни, ѐнувчи сланец ва торф кукуни қўшилган.
Гилтупроқ таркибига темир рудаси, доломит, магнезит, қумтош, талк, шиша кукуни, дала шпати ва ш.к. керамик буюмларнинг пишириш ҳароратини пасайтириш мақсадида киритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |