Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet24/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

1.17-расм. Блоклар.


а-ажратилган; б-йўнилган; в-арраланган

Девор тошлари ташқи девор учун ўртача зичлиги 2300 кгм3 дан кам бўлган тоғ жинсларидан тайѐрланади. Тошларнинг сув шимувчанлиги 30% гача, совуққа чидамлилиги F 15.


Плиталар бино ва иншоотлар қурилишида ва таъмирлашда кенг миқѐсда ишлатилади. Юқори мустаҳкамлик, қаттиқлик ва совуққа чидамлиликка эга бўлган гранитсимонлар ва бошқа магматик тоғ жинслари монументал бино пойдеворларида, дарѐ қирғоқларини мустаҳкамлашда, кўприк қопламаларида ишлатилади. Мармар, чиғаноқли оҳактош, гипс, ангидрит каби тошлар асосидаги плиталар билан архитектура ѐдгорликларининг ички безаги таъмирланади. Бино ва иншоотларнинг ташқи безаги учун атмосфера мухитига чидамли оҳактош, доломит, қумтош, мармар каби тош плиталар ишлатилади. Ташқи безак плиталари қалинлиги 4-8 см, ички безак плиталари қалинлиги эса 1,2-4см бўлади. Сўнгги йилларда олмос арраларда кесилган 5- 10 мм қалинликдаги тежамли тош плиталар биноларни ички безаги учун қўлланилмоқда.
Гранит, андезит, диабаз, кварцит ва ш.к. тошлар асосидаги плиталар бино ва иншоотларнинг об–ҳаво ва тузли муҳитларга бардошлик талаб этилган қисмларида ишлатилади.
Бино ва иншоотлар поллари ва зинапояларида ишлатиладиган тошлар безак сифатидан ташқари едирилишга чидамли ва сирпанмаслик талабларига жавоб бериши керак. Тротуар плиталари зич, совуққа чидамли қумтош, гнейс, оҳактош каби тошлардан тайѐрланади. Улар томонлари 20-80 см, қалинлиги 4-15см бўлган квадрат ѐки тўғри тўртбурчак шаклида бўлади.
Брусчатка ва борт тошлари зич, совуққа чидамли магматик тоғ жинсларидан механизациялашган усулда тайѐрланади ва йўл қурилишида қоплама материал сифатида ишлатилади. Борт тошларининг баландлиги 30- 40 см, эни ва узунлиги турлича бўлади.
Табиий тош материаллари ва буюмларини ташиш ва сақлашда уларни механик, об-ҳаво таъсирларидан сақлаш зарур. Айниқса, жилоланган плиталар ташилаѐтганда, туширилаѐтганда эҳтиѐт чоралари юқори бўлиши керак. Бундай плиталар орасига қоғоз қўйилиши лозим. Архитектура қисмлари контейнерларда ташилгани маъқул. Қоплама тош плиталари омборларда ва бостирмаларда хилларга ажратилган ҳолда сақланади.
Табиий тош материаллари ҳақидаги қисқача маълумотлар 1 – иловадаги жадвалда келтирилган.

      1. Download 11,59 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish