Тошларга ишлов беришда Ўзбекистон тажрибаси
Ўзбекистон тоғли худудга жойлашгани учун табиий тош материаллари захираларига бойдир. Ҳозирги кунда республикамиз тош конларида 80 млн. м3 дан кўпроқ қоплама (безак) тош захиралари мавжуд, шу жумладан 25,2 млн. м3 мармар, 17,3 млн. м3 гранит ва габбро, 2,2 млн. м3 қумтошлардир. Бундан ташқари оҳактош, чиғаноқли оҳактош, гипс тоши, травертин, кварцитлар ва бошқа тошлар захиралари бир неча миллиард м3 кубни ташкил этади. 2000 йилда республикамизда 1 млн. 400 минг м2 қоплама тош материаллари ишлаб чиқарилди, шу жумладан 700 минг м2 мармар ва 170 минг м2 гранит безак плиталаридир.
Хозирги кунда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қашқадарѐ вилоятларида ва Қорақалпоғистонда 30 яқин йирик ва ўрта қувватли, 70 дан кўпроқ кичик корхоналарда безак тош плиталари ишлаб чиқарилмоқда. 1998 йилдан эътиборан ―Ўзқурилишматериаллари‖ акциядорлик компанияси ва бошқа ташкилотлар тасарруфида бўлган корхоналар Италия, Греция, Австралия ва бошқа чет эллардан келтирилган табиий тошларга ишлов бериш ускуналар мажмуалари билан жиҳозланди.
Чиғаноқли оҳактошлар захиралари Қашқадарѐ ва Сурхондарѐда, Устиюрт ва Мангистауда кўплаб учрайди. Уларнинг ўртача зичлиги 450 – 500 кг/м3 атрофида бўлиб, осон арраланади. Тошнинг текстураси чиройли бўлиб, безак қоплама плиталари ва деворбоп блоклар ишлаб чиқариш самарали ҳисобланади. Оҳактош захиралари Тошкент вилояти Оҳангарон воҳасида (қатлам қалинлиги 5–20 м), Бухоро шаҳри яқинида (қатлам қалинлиги 150 м) ва бошқа вилоятларда мавжуд.
Базалт конлари Паркент яқинида (Невич кони), диабаз конлари Туркистон ва Нурота тоғларида, доломит конлари (қатлам қалинлиги 100 м) қурама тоғларида, оқ доломит захиралари Қашқадарѐ ва Сурхандарѐ воҳалари худудидаги Ғузор тоғларида жойлашган.
Бино ва иншоотларни таъмирлашда мармар тоши алоҳида ўрин тутади. Республикамизда 30 ортиқ мармар конлари асосан Самарқанд, Сурхандарѐ, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятларида жойлашган.
Конлар ичида йирик захира категорияси, мармарнинг блоклашувчанлиги ва ранг – баранглиги билан ―Ғозғон‖ мармари ажралиб туради. Тошкент вилоятида Мингбулоқ, Сўқоқ ва Заркент қишлоқлари ўртасида иккита мармар кони жойлашган. Мингбулоқ мармари йирик донали, оч кулранг. Иккинчи кон мармари оқ, сариқ, кўкимтир ва кулранглардадир.
ЎзР 15 та конда рангли мармарлар қазиб чиқарилади. Булардан энг чиройли ва қимматбаҳо ҳисобланадиган турли ранглардаги Ғозғон, оқ рангдаги Нурота, Актау, кулранг Зарбанд, қорамтир ранг Омонқўтон, крем рангли Аксакаюн, қорамтир жигарранг ва қораранг Бахмал ва Тепалик конлари мармарлари саналади.
Мармарни арралаб, жилолаб безак плиталари ишлаб чиқариш технологик тизими 1.16 – расмда берилган. Бу технологик тизим Италияда тайѐрланган бўлиб, соатига 60 минг м2 мармар плиталар тайѐрлаш имкониятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |