Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet36/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Керамик кошин ва майолика таркиблари
Безак буюмларнинг сифати ташкил этувчиларнинг сифати, миқдори ва массанинг тайѐрланиш технологик жараѐнларига амал қилишга боғлиқдир. Керамик массанинг бир жинсли бўлиши қолиплаш, қуритиш ва пишириш жараѐнларининг мукаммал кетишига ва маҳсулот сифатига кафолатдир.
1956 – 1957 йй. Самарқанд таъмирлаш устахонаси маслаҳатчиси бўлган керамист олим М. Рахимов сирланган ва сирланмаган кошинлар олишда қуйидаги таркибларни таклиф этган %, (масса бўйича):

1. Лѐсс (СВК худуди) 60
Гилмоя (Чўпон ота кони). 25
Оқ қум (Чўпон ота кони). 15

2. Лѐсс (СВК худуди) 70
Гилмоя (Чўпон ота кони). 20
Оқ қум (Чўпон ота кони). 10

Ушбу таркиблар 8 кун давомида нам ҳолда сақланса пластиклиги ортади, қолиплаш, қуритиш ва пишириш жараѐнлари яхши кечади.


Майолика плиткалари хом ашѐ массаси таркиби, %:
Лѐсс (СВК худуди) 55
Гилмоя (Чўпон ота кони). 25
Оқ қум (Чўпон ота кони). 19
Лух (Қамиш момиғи). 1
Майолика қолиплаш массаси яхшилаб аралаштириб, уч марта оѐқда тепкилангач, 6 кун давомида тиндирилган, сўнгра 30 х 40 ва 35 х 60 см ўлчамли плиткалар қолипланган. Қуритилган заготовкалар рангли сирлар билан безатилган ва пиширилган. Бундай массадан тайѐрланган сталактитлар (муқарнас) 1950 – 1951 йй. Қозизода – Румий мақбараси гумбазининг юқори қисмини таъмирлашда ишлатилган; безак қопламалар хозирги кунга қадар сифатини ўзгартирмаган.

Кесма керамика (сирли терракота) хом ашѐ массаси таркиби, % :
Лѐсс (СВК худуди) 58
Гилмоя (Чўпон ота кони). 25
Оқ қум (Чўпон ота кони). 17

Кесма мозаика керамика хом ашѐ массаси таркиби, %:
Қарноб кул ранг пластик глинаси 15
Оқ тош-кварцит (оғалик, С-қанд в.). 85

Ушбу таркибларга оқ қум ва оқ тош кукун холда киритилган. Кошинпазлар кесма керамик буюмлар тайѐрлашда донадор таркиби бир жинсли бўлгунча туюлган темир томирли кварцитларни ишлатишган.


Рангли ангоб таркиблари
Безак керамик буюмлар тўқ кулранг пишган қатламли бўлганда ѐрқин рангли глиналар асосида олинган ангоб массаси билан қопланиб пиширилади.
Кошинпазлар ангоб таркибларини танлашда қуйидагиларни инобатга оладилар: ангоб ва пишадиган қатлам билан бир хил қуриш тезлиги ва киришиш миқдорига эга бўлиши, етарли даражада пластик бўлиши, яъни ангоб шликерини бевосита буюм юзасига сепиш ѐки мўйқалам билан суртиш имконияти мавжудлиги; ангоб буюм қуйдирилгач унинг юзасидан кўчиб
кетмаслиги, яъни ҳароратдан чизиқли кенгайиш коэффициенти жуда яқин бўлиши талаб этилади.
Ангоб таркиблар олишда асосий компонент сифатида кварц (оқ тош), кварц қуми (оқ қум) ва дала шпати кукунлари ҳамда ҳавойи ва пишириш жараѐнида ҳосил бўладиган киришишни камайтириш мақсадида каолин ишлатилади.
Ангоб массасида сувнинг миқдори ҳар бир холатда тажриба йўли билан аниқланади, одатда 45 – 50% бўлади.
Самарқанд таъмирлаш устахоналарида ишлатилаѐтган рангли ангоблар таркиблари, %:

Оқ рангли ангоб (қўрғошинли сир ости оқ ангоби)
Қарноб глинаси 80
Кварцит глинаси 20

Қизил рангли ангоб Қарноб ѐки ангрен глинаси 25
Хумсон қизил глинаси (жуша). 75


Лойли ангоб (ишқорли сир ости оқ ангоби)
Қарноб ѐки ангрен глинаси 25
Кварцит (оқ тош) 75

Яшил рангли ангоб Ангрен глинаси 95
Мис оксиди (мис – тўпон) 5


Кўк рангли ангоб
Ангрен глинаси 96
Кобалт оксиди 4

Қора рангли ангоб
Ангрен глинаси 68
Марганец оксиди 30
Кобалт оксиди 2

Ангобни ташкил этувчилар қуруқ кукун холда аралаштирилади, сўнгра сув билан қаймоқсимон масса ҳосил бўлгунча синчиклаб қорилади ва қўл тегирмонидан ўтказилади. Бу усулда ангоб тайѐрланса, буюм юзасига қопланганда бир текис, қуйқалар ҳосил қилмасдан ѐйилади.
Одатда малгаш (тоғ жинси) сариқ, жуша (темирли қизил глина) қизил ва тўқ жигарранг, оханг – соп (темир оксиди) пушти, сарғиш – қизил ва жигарранг, мис – тўпон (мис оксиди) яшил ва ҳаворанг, магил (марганец оксидли тоғ жинси) қора – жигарранг ангоблар олишда маҳаллий пигментлар сифатида ишлатилади. Бундан ташқари заводда тайѐрланган кобалт, хром, марганец, сурма оксидлари асосида рангли пигментлар ишлатилади.


Рангли сирлар (глазурлар) таркиблари
Рангли сирлар тайѐрлашда қуйидаги асосий материаллар ишлатилади:

  1. Кремнезем (оқ қум, SiO2) – ҳамма сир таркиблари асосий компоненти ҳисобланади. Тоза оқ қум таркибида 97 – 98% кремнезѐм ва 2 – 3% аралашмалар бўлади. У оч крем рангида ѐки рангсиз бўлади. Кварц қумидан ташқари кварцит (оқ - тош) аввал тобланиб, кейин кукун холатда ишлатилади. Оқ ва қизил глина сир массасини кам оқувчан ва қийин эрийдиган холатларга келтиришда қўлланилади.

  2. Қўрғошин (қўрғошин, PbO) сир таркибларининг асосий компонентларидан бири саналади, кремнезем билан исталган нисбатда қотишмалар ҳосил қилади. Бунда жуда мустаҳкам ва енгил эрувчан сир олинади. Қўрғошин оксиди қуйидаги кўринишларда ишлатилади: глета (ялтироқ сариқ пластинкалар), сурик (қизил рангли кукун), қуйма қўрғошин (чушка, кулранг-яшил). Қўрғошин оксиди сирга тез эрувчанлик, ялтираш, тозалик ва шаффофлик каби хусусиятлар беради.

  3. Қалай оксиди (SnO2) қўрғошин билан бирга (1:4 нисбатда) аралаштирилиб, сўнгра пишириб олинган қоришмани (калцин) сир таркиблари тайѐрлашда ишлатилади.

Рангли сирлар олишда, қадимда ишлатилган кўк, мовий кўк ва оқ ранглар аналогларини таѐрлашда фриттланган ишқорлар ишлатилади. Бундан ташқари, рангли сирлар олишда рангли силикатлар ҳосил қиладиган эрувчан металл оксидлари киритилади; кўк ранг учун: 1 – 4% кобалт оксиди ѐки 2 – 3% фосфорли ѐки мишяк – нордон кобалти. Гохида чиройли ранг олиш учун 1 – 2% қалай оксиди қўшилади; яшилранг учун: 1 – 6% мис оксиди, 1 – 5% хром оксиди; жигарранг учун: 6 – 8% темир оксиди ѐки шунча марганец оксиди (магил); сариқранг учун: 1 – 3% темир оксиди, 2 – 3% хромпик ѐки сурма оксиди, ѐки малгаш тоғ жинси қўшилади.
Баъзи рангли сирларнинг таркиблари, % (Самарқанд таъмирлаш устахонаси):

Кўк рангли сир(глазур)





Қўрғошин 55
Фриттланган ишқор 25
Оқ тош 12,5
Шиша кукуни 5
Қалай оксиди 2
Кобалт оксид 0,5

Қўрғошин 55
Фриттланган ишқор 25
Оқ тош 10
Мис оксиди 2
Қалай оксиди 8

Бирюза рангли сир Оқ рангли сир



Фриттланган ишқор 80
Оқ тош 10
Қалай 8

Қўрғошин 50
Фриттланган ишқор 20
Қалай оксиди 10

Мис оксиди 2

Оқ тош 15
Шиша кукуни 5

Чигар рангли сир Қора рангли сир





Қўрғошир 70
Оқ – қум 27
Марганец оксиди 3

Қўрғошин 70
Оқ – қум 26
Марганец оксиди (магил ). 3
Кобалт оксиди 1

Яшил рангли сир Қўрғошин 70
Оқ – қум 27
Мис оксиди 3

Таъмирлаш керамикаси учун сирлар, таркибига қараб 800 – 900 оС ҳароратда пиширилади.


Республикамизда қадимда ишқорий сирларни ишлатиш русум бўлган.
Ишқор – маҳаллий ишқорий сирнинг асосий компоненти турли ўсимликлар илдизларини ѐндирилганда ҳосил бўлган куллардир. Куллар таркибида (мисол учун) қуйидаги оксидлар мавжуд, % :
Na2O−45; K2O−5,94; MgO−2,25; CaO−1,9; Fe2O3−1,52; Al2O3−0,18; SiO2 – 5,34
ва SО3 – 8,86. Одатда ишқорий ўтлар кузда йиғиб, қуритиб сақланади ва зарурат бўлганда ѐқиб, ҳосил бўлган кули ишлатилади (2.9-расм).





Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish