Амалдаги ўқув-меъёрий ҳужжатларнинг инвентаризацияси, аниқланган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича вазифалар Ўқув – меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш бўлими бошлиғи Б.Сатторова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг 2021 йил 22 июндаги 02-РА1/1-1030-сонли топшириғини бажариш, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисидаги” Қонунига мувофиқ олий таълимнинг ўқув-услубий ва норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 16 июльдаги 311-сонли “Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи билан
“Олий таълимнинг Давлат таълим ситандарти. Асосий қоидалар”;
“Олий таълимнинг Давлат таълим ситандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”;
Олий таълим соҳалари бўйича таянч олий таълим муассасалари тасдиқланди.
Буйруқда белгиланган асосий талаблар
биринчи курсдан ташқари бошқа курсларда мавжуд меъёрий-услубий хужжатларга мувофиқ рейтинг (баҳолаш) тизими асосида таълим жараёнини жорий таълим дастурлари якунлангунига қадар давом эттирилиши белгиланди.
олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалар ва ўқув дастурлар давлат олий таълим муассасалари томонидан мустақил ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши;
2020/2021 ўқув йилида кредит-модуль тизимига ўтмаган барча олий таълим муассасалари идоравий бўйсунишидан қатъий назарий 2021/2022 ўқув йилида биринчи курсидан бошлаб таълим жараёнини кредит-модуль тизими асосида юритиши;
Университетда рейтинг (баҳолаш) тизими асосида баҳолашдаги камчиликлар
Аксарият фанлардан профессор-ўқитувчилар кредит – модуль тизимида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш мезонларини яхши тушунмаганликлари учун амалий, семинар, лаборатория машғулотларидан баллар гуруҳ журналларига киритилмаган (айрим ўқитувчилар балларни шахсий дафтарларига киритиб келмоқдалар).
ОН,ЖН, ЯН ва МИ учун баллар барча факультетларда турлича тақсимланган.
Мустақил ишни баҳолаш эски усулларда амалга оширилиб келинмоқда.
Гуруҳ журналларидаги ва ишчи фан дастурларидаги баҳолаш мезонлари бир-бирига мос эмас.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 26 сентябрда 3069-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғига ИЛОВА сифатида “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги НИЗОМ» тасдиқланган.