Керамик ғиштлар ва тошлар. Керамик ғишт ва тошлар осон эрийдиган гиллар ва қўшимчалар қўшилган гиллар асосида тайѐрланади. Улар асосан бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички деворларини қуришда ишлатилади. Ўлчамларига қараб қуйидагича турланади: оддий ғишт 250х120х65 мм (2.20, а-расм.), модулли 250х120х88 мм (2.20, б-расм), йирик 288х138х65 мм (2.20, в-расм), оддий тош 250х120х138 мм (2.20, г-расм), йирик тош 250х138х138 мм(2.20, д-расм), модулли тош 250х250х138 мм (2.20, е-расм) ва коваклар горизонтал жойлашган тошлар 250х250х120 мм ва 250х250х80 мм(2.20, ж, з). Ғиштларда ўлчамлардан четга чиқиш узунлиги бўйича 5 мм, эни бўйича 4 мм ва қалинлиги бўйича 3мм гача рухсат этилади. Ғишт ва тош нормал пиширилган бўлиши керак. Етарли даражада пиширилмаса (алвон рангли) мустаҳкамлиги паст, сувга ва совуққа чидамли бўлмайди, ўта пишган ғишт ва тош эса жуда зич, мустаҳкам, лекин иссиқ ўтказувчанлиги юқори
бўлади.
2.20-расм. Керамик ғишт ва тош турлари
Ғишт: а-оддий, б-модулли, в-йирик тош, г-оддий, д-йирик, е-модулли, ж ва з- коваклари горизонтал жойлашган.
Керамик ғишт ва тошлар ташқи нуқсонлари қуйидагича изохланади: ўлчамлардаги ўзгаришлар, қирра ва қовурғаларнинг нотекислиги, учганлиги, дарзлар ва бошқалар. Нуқсонли ғиштлар ғиштлар умумий сонининг 5% дан ошмаслиги керак.
2.6-жадвал Сиқилиш ва эгилишдаги мустаҳкамлик бўйича ғиштнинг маркаси
Ғишт маркаси
|
Мустаҳкамлик чегараси, МПа
|
Сиқилишдаги
|
Эгилишдаги
|
Ғиштнинг ҳамма турлари учун
|
Пластик прессланган тўлиқ ғишт учун
|
Яримқуруқ прессланган тўлиқ ғишт ва ковакли
ғишт учун
|
Модулли ғишт учун
|
5 намуна
учун ўртачаси
|
min
|
5 намуна
учун ўртачаси
|
min
|
5 намуна
учун ўртачаси
|
min
|
5 намуна
учун ўртачаси
|
min
|
300
|
30,0
|
25,0
|
4,4
|
2,2
|
3,4
|
1,7
|
2,9
|
1,5
|
250
|
29,0
|
20,0
|
3,9
|
2,0
|
2,9
|
1,5
|
2,5
|
1,3
|
200
|
20,0
|
17,5
|
3,4
|
1,7
|
2,5
|
1,3
|
2,3
|
1,1
|
175
|
17,5
|
15,0
|
3,1
|
1,5
|
2,3
|
1,1
|
2,1
|
1,0
|
150
|
15,0
|
12,5
|
2,5
|
1,4
|
1,9
|
0,9
|
1,6
|
0,8
|
100
|
10,0
|
7,5
|
2,2
|
1,2
|
1,6
|
0,8
|
1,4
|
0,7
|
75
|
7,5
|
5,0
|
1,8
|
0,9
|
1,4
|
0,7
|
1,2
|
0,6
|
Ушбу кўрсаткичлар бўйича ғиштнинг маркасини аниқлаш 2.6-жадвалда берилган. Сиқилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси бўйича ғишт қуйидаги маркаларга бўлинади: 75; 100; 125; 150; 175; 200 ва 300. Ғишт ва
тошларнинг совуққа чидамлилиги 15, 25, 35 ва 50 цикл бўлади. Тўлиқ ғиштларнинг сув шимувчанлиги қуйидагича: 150 марка ғиштлар учун 8% гача, 150 маркадан юқори ғиштлар учун 6% кам бўлмаслиги шарт. Ғишт ва тошларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,71-0,82 Вт/(м.0С). Ғишт ва тошлар қуруқ ҳолда ўртача зичлиги бўйича 3 гурухга бўлинади:оддий- ўртача зичлиги 1600 кг/м3 гача; шартли-эффектив-ўртача зичлиги 1400-1600 кг/м3; эффектив-ўртача зичлиги 1400-1450 кг/м3.
Ғишт ва тошларнинг коваклари юзага нисбатан параллел ѐки перпендикуляр ва коваклар иккала ѐки бир томони очиқ бўлади. Очиқ цилиндрик ковакларнинг диаметри 16 мм гача, тирқишсимон ковакларнинг эни 12 мм гача бўлиши керак. Эффектив ғишт ва тошларнинг ишлатилиши ташқи девор қалинлигини камайтиради ва материал сарфини 40% пасайтиради, бино заминига тушадиган кучни ва транспорт харажатларини қисқартиради.
Заводдан истеъмолчига юборилаѐтган ғишт партияси паспортида ғиштнинг тури, ўртача зичлиги, совуққа чидамлилиги ва бу кўрсаткичлар аниқланган Давлат Стандарти (ДС) кўрсатилади.
Оддий ва модулли тўлиқ пластик прессланган ғиштлар ички ва ташқи деворлар, цокол ва пойдеворлар, поллар қурилишида ишлатилади. Ярим қуруқ усулда олинган тўлиқ ғишт ва ковакли ғиштлар цокол ва пойдеворларнинг доимо сув тегиб турадиган қисмида ишлатилмагани маъқул.
Do'stlaringiz bilan baham: |