Йирик фасадбоп керамик плиталар рангли ва рангсиз, текис ва ғадир- будир ѐки рифланган, сирланган (глазурланган) ва сирланмаган турларда ишлаб чиқарилади. Улар узунлиги 490, 990, 1190 мм, эни 490, 990 мм ва қалинлиги 9-10 мм ўлчамларда тайѐрланади. Плиталарнинг сув шимувчанлиги 1% кам, совуққа чидамлилиги 50 циклдан юқори бўлиши керак.
Фасадбоп керамик плиталар пластик ва ярим қуруқ пресслаш усулларида тайѐрланади. Фасад плиталари глазурланган ва сирланмаган, силлиқ ва релеф юзали ҳолда 26 типда 292х192х9 мм дан 21х21х4 мм гача ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Стандарт бўйича бошқа ўлчамдаги плиталарни ишлаб чиқариш рухсат этилади. Плиталарнинг сув шимувчанлиги 5 ва 7-10% бўлади. Совуққа чидамлиги 35 ва 50 цикл.
Плиталар ғиштли биноларни, цоколларни ташқи томонини безашда, ер ости йўлакларини қоплашда ишлатилади (2.21-расм).
Гилам нусха керамика турли рангли, глазурланган ва сирланмаган кичик ўлчамли плиткалар бўлиб, гилам нусхасида крафт қоғозга ўнг юза билан елимланади. Қоришма билан яхши ѐпишиши учун юзаси тарам-тарам ҳолда тайѐрланади. Гилам нусха кошинкор плиткалар ўлчамлари 48х48 ва 22х22 мм, қалинлиги 4 мм, улардан тайѐрланган гиламлар ўлчами 724х46 ва 672х424 мм ҳолда заводда тайѐрланади. Плиткаларнинг сув шимувчанлиги 12% гача, совуққа чидамлиги эса 25 циклдан кам бўлмаслиги керак. Плиткалар архитектура ѐдгорликлари ташқи юзаларини безашда ишлатилади.
2.21-расм. Фасадбоп керамик плиткалар
Ички деворларга қопланадиган плиткалар. Деворга қопланадиган плиткалар майолика ва фаянс турларига бўлинади. Фаянс плиткалар каолин, дала шпати ва кварц қуми аралашмаси, майолика эса қизил гиллардан пресс автоматларда ярим қуруқ, пресслаш усулларида тайѐрланади.
Плиткалар сирланган ва сирланмаган, гулли ва гулсиз, релеф- орнаментли, шаффоф, ялтироқ ва ялтирамайдиган, бир хил рангли ва турли рангли бўлади. Плиткалар шакли ва ишлатиш жойига қараб квадрат, тўғри тўртбурчак, фасон шаклли бўлади.
Ички безак плиткалари 150х150 мм, 150х100 мм, 150х75 мм ва қалинлиги 4-6 мм ва бошқа ўлчамларда ишлаб чиқарилади (2.22-расм). Ички
девор плиткаларининг сув шимувчанлиги 16% гача, эгилишдаги мустаҳкамлик чегараси 12 МПа бўлиши, 125±50С дан 15-200С гача ҳарорат ўзгаришида дарзлар ҳосил бўлмаслиги керак.
Гилам нусха-кошинкор плиткалар қуйма усулда тайѐрланади. Плиткалар 20 турли ўлчамларда ишлаб чиқарилади: чеккалари 25, 35, 50, 75, 100 ва 125 мм квадрат, 25х100 мм тўғри тўртбурчак шаклда ва бошқа ўлчамларда бўлади. Плиткаларнинг қалинлиги 2,5 мм, ташқи юзаси эса турли рангли ва фактурали бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |