Самиғов н. А. Бино



Download 11,59 Mb.
bet42/243
Sana25.02.2022
Hajmi11,59 Mb.
#256915
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   243
Bog'liq
bino va inshootlarni tamirlash materialshunosligi

Буюмларни қуритиш. Буюмлар пиширишдан аввал 5-6% намликгача қуритилиши керак, акс ҳолда улар нотекис киришади, дарз кетади ва шакли ўзгаради. Буюмлар табиий ва сунъий усулда қуритилади. Буюмларни табиий усулда 10-15 кун давомида бостирмаларда қуритилади; қуритиш жараѐни ҳавонинг нисбий намлиги ва ҳароратига боғлиқ бўлади. Буюмлар сунъий қуритиш усулида даврий ва доимий равишда ишлайдиган махсус қуритиш камераларида амалга оширилади. Камералар пишириш хумдонлари тутун газлари, махсус хумдонларда ҳосил қилинган газлар (ҳарорат 120-1500С) билан иситилади. Буюмлар 1-3 сутка давомида қуритилади.
Буюмларни пишириш. Пишириш керамик буюмлар ишлаб чиқаришнинг охирги ва хал этувчи жараѐнидир. Бу жараѐн шартли равишда уч босқичга бўлинади: буюмни қиздириш, куйдириш ва совитиш. Буюм 100- 1200С қиздирилганда ундан физик боғланган сув чиқиб кетади. Ҳарорат 450- 7500С кўтарилганда буюмдан кимѐвий боғланган сув чиқиб кетади ва органик аралашмалар ѐниб кетади, гилли минерал бузилиб аморф холатга ўтади. Ҳарорат 800-9000С етганда осон эрийдиган бирикмалар эрийди ва компонентлар заррачалари юзалари чегарасида қаттиқ фазаларда кимѐвий жараѐнлар давом этади. Буюм 1000-12000С ҳароратгача қиздирилганда зичлашади ва масса киришади. Бу киришиш гилнинг турига қараб 2-8% ташкил этади. Буюм аста-секин совитилади. Совитилган керамик буюмлар тошсимон холатга ўтади ва мустаҳкам, сувга ва совуққа чидамли бўлади.
Керамик буюмлар ҳалқасимон, туннел, тирқишли, роликли ва бошқа хумдонларда пиширилади.
Ҳалқасимон хумдон эллипс шаклидаги туташ пишириш канали бўлиб, шартли равишда 16 дан 36 гача бўлинади. Камераларда юклаш, қиздириш, пишириш, совитиш ва хумдондан чиқариш жараѐнлари амалга оширилади. Ҳалқасимон хумдонда олов маркази, махсус мослама воситасида, бошқа зоналар каби пишириш канали бўйлаб тўхтамасдан силжийди, пиширилаѐтган буюмлар эса қўзғалмас ҳолатда бўлади (2.18 -расм). Ҳалқасимон хумдонларда асосан ғишт ва черепица пиширилади. Пишириш
ҳарорати 900-11000С бўлиб, бу жараѐн 3-4 сутка давом этади. Халқасимон хумдонларда ҳарорат канал бўйлаб бир текис тақсимланмаганлиги учун буюмлар турлича сифатда пишади. Бу усулда қўл меҳнати кўп бўлиб, жараѐнни механизациялаштириш қийин.



Download 11,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish