Хом ашѐ массасини тайѐрлаш. Табиий ҳолдаги қазиб олинган гил керамик буюмлар ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлади. Буюм тайѐрлаш учун гилнинг табиий тузилишини бузиш, ундан зарарли аралашмаларни чиқазиб ташлаш, йирик аралашмаларни кукунлаш, гилни кукунлаш ва қўшимчалар қўшиш, барча компонентларни қуйма масса ҳосил бўлгунча махсус машиналарда (гилни эзғиловчи тегирмон, парракли аралаштиргич ва ш.к.) аралаштириш керак. Хом ашѐ массаси буюм тури, хом ашѐ турига кўра пластик, ярим қуруқ, бикр, қуруқ, ва ҳўл (шликер) усулларда тайѐрланади.
Пластик усулда хом ашѐ компонентлари табиий намликда ѐки қуритилган бўлса 18-28% намликкача сув аралаштириб тайѐрланади. Пластик усулда олинган хом ашѐ массасидан ғишт, керамик тош, черепица, қувур ва бошқалар тайѐрланади (2.16 - расм).
Бикр усулда қолиплаш пластик усулнинг ривожлантирилган замонавий усули бўлиб, хом ашѐ массаси намлиги 13-18%. Буюм вакуум ѐки гидравлик прессларда 10-20 МПа босимда қолипланади. Бу усулда буюмни қуритишга энергия сарфи камаяди, юқори мустаҳкамликда қолипланган хом буюм тайѐрланади.
Ярим қуруқ усулда хом ашѐ компонентлари қуритилади, бўлакланади, майдаланади ва яхшилаб аралаштирилади. Бу усулда керамик буюмлар 8- 12% намликдаги хом ашѐ массасини 15-40 МПа босимда пресслаб
тайѐрланади. Бунда буюм ишлаб чиқариш цикли икки марта қисқаради, буюм аниқ ўлчамларда ва қирралари тўғри ҳолда қолипланади, ѐқилғи 30% тежалади. Гидравлик ѐки механик пресс қолипда бир неча буюм олинади. Бу усулда пластик усулда олинадиган ҳамма буюмлар тайѐрланади (2.17 - расм).
2.16 -расм. Керамик ғишт ишлаб чиқариш технологик схемаси
1-гил карери; 2-экскаватор; 3-гил захираси; 4-вагонетка; 5-яшикли узатгич; 6- қўшимчалар; 7-бегунлар; 8-валецлар; 9-лентали пресс; 10-кескич; 11- тахловчи мослама; 12-тележка; 13-қуритиш хоналари; 14-туннел печи; 15-ўзи юрар тележка; 16-омборхона.
2.17-расм. Лентали вакуумли пресс
1-шнекли вал; 2-прессловчи головка; 3-мунштук; 4-гилли брус; 5-паррак; 6- вакуум-камера; 7-решетка; 8-гилни эзғиловчи мослама.
Қуруқ усул ярим қуруқ усулнинг ривожлантирилган усули бўлиб, пресскукун намлиги 2-6%. Бунда хом ашѐ буюмни қуритишга зарурат бўлмайди. Бу усулда зич керамик буюмлар-плиткалар, йўлка ғиштлари, фаянс ва чинни буюмлар тайѐрланади.
Шликер усули хом ашѐ массаси кўп ва қийин пишадиган компонентли бўлганда, нотекис таркибли, мураккаб шаклдаги буюмларни қолиплаш зарур бўлганда ишлатилади.
Бунда хом ашѐ массаси намлиги 40% гача бўлади. Бу усулда қоплама плиткалар, санитария-техника буюмлари тайѐрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |