2.22-расм. Ички деворларга қопланадиган плиткалар
Ички девор безак плиталари биноларнинг санитария-гигиена хоналарини безашда, конструкцияларни намдан ва алангадан вақтинча сақлаш мақсадида қопланади.
Архитектура ѐдгорликларини таъмирлашда ишлатиладиган махсус керамик плиталар ва ғиштлар намуналари 2.23 – расмда берилди.
Полбоп керамик плиткалар қийин эрийдиган ва эримайдиган гил ва қўшимчалар асосидаги хом ашѐни пишириб олинади. Полбоп плиткалар сув ўтказмайдиган, кислота ва ишқор эритмалари, ѐғ ва ширин моддалар эритмаларига чидамли, едирилишга бардошли бўлиши керак. Сув шимувчанлиги 4% ошмаслиги шарт. Плиткалар квадрат,тўғри тўртбурчак, беш, олти, саккиз қиррали бўлади. Улар 16 типда (200-40)х(173-49)х(13-4) мм ўлчамларда ишлаб чиқарилади. Плиткалар юзаси силлиқ, релефли, бир ва бир неча рангли, ялтироқ ва ялтирамайдиган, расмли ва расмсиз бўлади. Ҳозирги кунда сериографик усулда қопланган йирик ўлчамли плиткалар (200х200х11 мм) жамоат ва турар жой бинолари полларини безашда ишлатилмоқда.
Полларни қоплаш учун томонлари 23 ва 48 мм, қалинлиги 6 ва 8 мм ли квадрат ва тўғри бурчакли мозаика плиткалари ишлатилади. Плиткалар оқ ва рангли, сув шимувчанлиги эса 4% гача бўлади. Мозаика плиткалардан гилам нусхалар тайѐрланиши полларни қоплашда меҳнат сарфини камайтиради. Полбоп плиткалар биноларни таъмирлашда ички безак учун ишлатилади.
2.23-расм. Архитектура ѐдгорликларини таъмирлаш керамик материаллари.
1 – кошинлар; 2 – терракоталар, Уста Абдулло (Машраб) устахонаси намуналари, Шаҳрисабз ш.; 3 – 20х20 см ўлчамли безак (ангобланган) плиталар; 4 – 25х25 см ли ―Осиѐ ғишти‖ намунаси, Оқ-Сарой мажмуаси.
Таъмирлаш махсус керамик материаллари ва буюмлари
Черепица. Черепица осон эрийдиган гиллардан пазли штампланган, пазли лентасимон, ясси лентасимон ва конкисимон турлари ишлаб чиқарилади (2.24-расм). Черепица ишлаб чиқаришдаги жараѐнлар керамика технологияси сингаридир. Черепица томбоп мустаҳкам, атмосфера муҳитига чидамли, оловга бардошли материал бўлиб, 300 йилгача хизмат қилади.
Черепица массасининг катталиги, томга ўрнатиш нишабининг юқорилиги (30% кам эмас), томга ѐпиш жараѐнида қўл меҳнатининг кўплиги унинг камчилиги ҳисобланади. Черепица томда бири иккинчисининг устига чок бостириб қўйилгани учун фойдали юзаси 50-85% ташкил этади. Черепицанинг сув шимган холатидаги массаси 50-60 кг/м2. Совуққа чидамлилиги эса 25 циклдан кам бўлмаслиги шарт. Черепица турар жой, маъмурий ва ѐрдамчи хўжалик бинолари томларини ѐпишда ишлатилади. Черепица Европа мамлакатлари қурилиш ва таъмирлаш тизимида кўп тарқалган. Хозирги кунда черепица Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилмоқда ва қурилишда кенг кўламда ишлатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |