Samarqand davlat universiteti tarix fakulteti «mutaxassislikning nazariy masalalari»


МАВЗУ: TARIXSHUNOSLIK NAZARIYASI VA AMALIYOT FANIGA KIRISH FANNING NAZARIY-METODOLOGIK ASOSLARI, MAQSADI VA VAZIFALARI



Download 0,51 Mb.
bet22/38
Sana12.07.2022
Hajmi0,51 Mb.
#781882
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38
Bog'liq
Mutaxasislik nazariyasi MAJMUA -2019

МАВЗУ: TARIXSHUNOSLIK NAZARIYASI VA AMALIYOT FANIGA KIRISH FANNING NAZARIY-METODOLOGIK ASOSLARI, MAQSADI VA VAZIFALARI
Режа:

  1. “Манбашунослик, тарихшунослик ва тарихий тадқиқот методлари” мутахассислигининг моҳияти ва тарих тадқиқотлари ҳамда таълими жараёнидаги ўрни.

  2. Мутахассислик фанлари ва уларнинг предмети, мақсади ва вазифалари (масаланинг умумий жиҳатлари).

  3. Фаннинг ўқув режасидаги фанлар буйича умумий назарий ва амалий хусусиятларни белгилашда муҳим омил экани.

  4. Фаннинг тарих тадқиқотлари ва таълимидаги методологик таянч хусусияти.

Таянч иборалар ва тушунчалар:
Тарихий жараён, тарих – объектив ўтмиш, тарихчининг масъулияти, тарихнинг тарихийлиги, тадқиқотларда методология ва методиканинг муносабати, моддий гувоҳлик ва унинг талқинидаги эркинлик, ёзма гувоҳлик, талқиний ёндошув, тадқиқот стратегияси, тарих ва мафкура, тарихнинг узлуксизлиги, тарихга турлича қарашлар.
Дарснинг мақсади:
1-дарсда магистрантларга мутахассислик мутахасисликнинг фанлар таснифидаги ўрнини, мазмуни ва моҳиятини, тадқиқот ва таълим соҳаларидаги предметини, вазифаларини, таҳлил усуллари ва услубиятини, ўқув режасидаги фанлар билан мутахассислик фани ўртасидаги узвийликни, тарихий муаммоларгни ҳал қилишда ёндошув ва тарихнинг тарихийлик тамойилини ҳисобга олиб иш кўриш масалаларини тушунтирилади.
Асосий қисм
Тарихчилик ўта масъулиятли касбдир. Тарихни муайян ижтимоий, сиёсий манфаатлар талабларига бўйсиндиришга қаратилган ҳар қандай уриниш бу фан олдидаги объективлик талабига зиддир. Чунки ўтмиш тарихчи ихтиёридан ташқаридаги, бироқ, тўғри тушунилишива тушунтирилиши лозим бўлган объективликдир. Бу ўринда тарихчи ўтмиш воқеалар карвонининг охирида бораётган сайёхдек. Карвон бошидаги, ўртасидаги воқеалаор унинг учун кўриш имкониятидан ташқари ва мутлақо холис ҳақиқатдир. Воқеаларнинг келиб чиқиш шарт-шароитларини, сабабларини, уларнинг кечиш жараёнларини, оқибатларини, кейинги воқеаларга таъсирини, бу тизимни боғлаб турувчи қонуниятларни очиб бериш тарихчидан чуқур ва атрофлича билим, манбалар билан ишлаш кўникмаларини талаб қилади. Тарихчи, айниқса манбашунос тарихчи узоқ ва яқин ўтмишни ундан қолганмоддий, ёзма ва оғзаки манбалар асосида ҳаққоний тавсиф, таҳлил ва талқин қилишга масъулдир. Шу билан баробар тарихчи ўзи фойдаланаётган манбанинг воқеликга муносабатини ҳам тўғри баҳолаши лозим. Чунки, турли давр манбаларида манфаатлар зиддияти табиий ҳолдир. Тарихий жараён эса объектив бўлиб, унга муносабатлардаги субъектиаликлардан устун, барқарор ўзгармасдир.
Ўқув режасидаги барча фанлар моҳиятан мутахассислик фанининг у ёки бу қирраларини тўлдиради. Демак мутахассислик фанининг назарий масалалари ўз навбатида кафедра ўқув фанларининг назарий асосларини, уларнинг методологик заминини, қолаверса, тарихни ўрганишнинг манбавий асосларига муносабатини шакллантиради.
Мутахассисликнинг назарий масалалари ўз навбатида кафедра ўқув фанларининг назарий асосларини, уларнинг методологик заминини, қолаверса, тарихни ўрганишнинг манбавий асосларига муносабатини шакллантиради.
Мутахассисликнинг назарий масалалари тарихий жараёнларнинг узлуксизлиги орқали идрок этилади. Зеро, инсоният пайдо бўлибдики, унинг ижтимоий ҳаёти узлуксиз ва давомийдир. Тўғри, тарих текис ва равон кечмаган. Баъзан бутун-бутун цивилизациялар, этнослар ўтмиши қарига чўккан. Бироқ, уларнинг меросидан таъсир олган янги маданий-ижтимоий жараёнларга сингиган. Нисбатан яқин ўтмишда тарих саҳнасидан тушган суғдлар ўзларининг асрий маданиятини ўзларидан кейин шаклланган янги этносларга мерос қилиб қолдирдилар. Қадимда шумерлар халқ сифатида “тугаб” аккадларнинг синкрет маданиятига кўп цивилизацион хусусиятларни қолдирдилар ва ҳоказо.
“Мутахассисликнинг назарий масалалари” фани асос эътибори билан методологик хусусиятга эга. Метод ва методология масаласи эса ўзаро узвий боғлиқ икки сатҳ бўлиб, бири бирисиз амал қилмайди. Чунки, метод муайян масалани тўғри тавсиф этиш, тушуниш, ва талқин қилишнинг жорий усуллари демакдир. Метод бу маънода муаммонинг ҳал қилиниши (талқин этилиши) олдига қўйиладиган бош мақсадни кўзловчи тадқиқот ғоясига тобе ва унга хизмат қилади. Шу сабабли метод тадқиқот объектининг таркибини белгилаш, масаланинг турли қирраларини очишнинг энг қулай йўлларини аниқлаш демакдир. Бу хусусият билан метод метод масаланинг моҳиятини, унинг ўрганилиши олдидаги бош мақсадни ҳал қилишнинг турли воситаларидир. Метод фаннинг (муаммонинг) ҳал қилинишидаги тактика бўлса, методология тадқиқот стратегиясидир.
Метод ва мтодология бир томондан тадқиқотчиликда, иккинчи томондан таълим жараёнида муҳим аҳамият касб этади. Буларсиз тадқиқот ва ўқитиш ишларини тасаввур қилиш қийин.
Тарих фани тараққиётида метод ва методология муаммолари доимий равишда олимлар диққатида бўлиб келган. Қадимги юнон-рим тарихчилари “кўрганлик ва эшитганлик” бўйича маълумотлар баёнини берганлар. Қадимги туркий халқлар “тарихчилиги”да ўтмишни ибрат қилиб кўрсатиш ва хатоларни такрорламаслик ғояси сингдирилган (Билга хоқон, култегин ёдномалари). Ислом даври тарихчилигида Одаматодан муаллифгача тарихни бериш тамойили кучайган. Методологик янги йўналиши “Хвадайномак”, “Шоҳнома”, “Тарих ар-русул ва ал-ҳукамо” типидаги ўрта аср манбаларида давом этди. Хусусан, “Шохнома”, “Тарихи мулуки Ажам” (А.Навоий) каби асарлар учун Шарқ тарихида кайёнийлар, пешдодийлар, ашконийлар, сосонийлар каби тўрт сулолавий хронология амал қилди. Аммо бу тарихлар реал тарихни ровий, ҳатто асотрий тарихий тафаккурдан ажратмаган. Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи”да генеологик илдиз масаласи анъанавий, одам алайхиссаломдан бошланиб, турк-муғул анъанасини акс эттирди. Абулғозий Баходирхоннинг “Шажараи Турк” асари ҳам шу руҳда тузилган.
Персонал (айрим шахс) фаолият тарихларидан бошлаб тарих тафаккурида ровий тарих билан ҳаётий (реал) тарих ажратила бошлаган.
Ғарб тарихчилигида Августин (мил. 354-430 йй.) ўзининг “Илоҳий давлат” (“De civitate dei”) асарида самовий подшолик ва ердаги подшолик ғоясини қарама-қарши қўйди. Тарихда дуализм оқами шундан бошланади. Унинг фикрича барча тарихий жараён ердаги шайтоний давлат вақти келиб тугагач, самовий, илоҳий подшолик даври бошланади. Ердаги шайтоний давлат Одаматонинг икки ўғлидан бири Қобул томонидан хотилнинг ўлдирилишидан бошланган. Қобул ерда улкан “қароқчилар давлатини (маконини)” бошлаб берган. Бу ўз интиҳосига етади. Римнинг қулаши билан бу “макон”нинг тугаши бошланган. Эндиликда эса Византия тимсолида (Константин қироллиги) илоҳий самовий давлатнинг пайдо бўлиши учун илк даракчидир деб уқтиради Августин.
Шарқ тарих тафаккурида ҳам сулолалар тарихи мисолида сўнгги подшолик адолатли ва худога мактуб давлат сифатида кўрсатилиш анъанаси бор ва буни махсус тадқиқ этилиши лозим.
Ғарбда Клавдий Птолемей тарихни географик талқин қилиш анъанасининг асосчиларидан бири давлат тарихини турк хронологик босқичга бўлган: Ассиро-Вавилон, Мидия-Форс, Юнон-Македон ва Рим босқичлари. Бу юқорида келтирилган шарқона “Тўрт босқич” анъанасидаги асотир ва тарих қоришмасидан кўра тарихан ҳақиқий босқичлар эди. Бироқ, Рим империясини бу қараш ердаги охирги давлат, деб кўрсатади. Шу билан бирга тўртала босқич худонинг иродаси билан рўй берган ва у босқичлар инсониятнинг сиёсий бирлашувига хизмат қилган. Эндиликда инсоният, эмишки, Византия бошчилигида илоҳий давлат атрофида бирлашар эмиш. XII асрда яшаган тарихчи Оттон Фрейзинген Рим империяси одамзоднинг христиан дини атрофида бирлашуви учун замин ҳозирлаган, дея хулоса чиқарган эди. (“Хроника от сотворения мира” номли китобда). Гўё, Худо Римга қудрат бериб, унинг императори шахсида одамларни итоатга ўргатган ва оқибатда худодан ҳам қўрқадиган итоатли бўлишга ўргатган.
Ғарб тарих тафаккури тараққиётида Августин ва унинг издошлари “Тўрт хронологик босқич” назариясини XVI-XVII асрларгача давом эттирдилар. Ғарб гуманистик тарихчилик ҳамда эрудит тарихшунослик мактабларида ҳам мазкур қараш таъсири кузатилади.
Шарқда Ибн Халдуннинг ижтимоий тарих назарияси тарихга ижтимоий ҳодиса ва жараён сифатида қараш оқимининг бошида туради. Ғарбда Ибн Халдун қарашлари Вико, Тюрго, Фергюсан, Кандорс, Конт, Спенсер каби олимларнинг назарий қарашлари шаклланишида муҳим таъсир кўрсатган.
Нисовий, Ибн Арабшоҳ каби шарқ тарихчилари тарихга фаталистик (тақдирда ёзилган ҳодиса сифатида қараш)ни етакчи ўринга қўйдилар. Масалан, уларнинг фикрича, Султон Жалолиддин Мангбурни ёки Амир Темур қанчалик қудрат ва салоҳиятга эга бўлмасинлар, тақдири азал ҳукмидан чиқа олмайдилар, қабилида талқин қилинади.
Хулоса ўрнида тарихий жараёнларнинг ягоналиги, уларнинг ижтимоий асослари, воқеа-ходисаларнинг сабаб ва оқибат муносабатлари, ҳаракатлантирувчи кучлари, пассионаризм ва бошқа масалалар тарихнинг методологик асослари объективизм руҳида бўлиши учун муҳимлигини таъкидламоқ лозим.

“Zamonaviy” deb yaqin o’tgan tarix – oxirgi ellik yil, o’n yil, bir, yil, bir oy, o’tgan kun, hatto o’tgan bir soat yoki bir lahzani aytish mumkin. Aslida, qat’iy ma’noda “zamonaviy” deb bizning ko’z o’ngimizda va bizning idrokimizda yaralayotgan tarix atalishi kerak: misol uchun bu sahifalarni yozayotganda men yratayotgan mening shaxsiy tarixim – bu fikrlarning tug’ilish va ularning yozuvda aks etish tarixidir. U har qanday ruhoniy faoliyat singari vaqt o’lchovidan tashqarida yotadi va (o’tmish va kelajakdan tashqarida) bu faoliyat bilan “bir vaqtning o’zida” ehtimol xronologik jihatdan emas, balki mushohadali holda ajralgandir. “Nozamonaviy” tarix, “O’tmish” tarix esa yuz bergan tarixdir va qanncha vaqt o’tgan – ming yilmi yoki bor yo’g’I bir soat bundan farqli tarzda uni tanqidiy tafakkur qillishni ko’zda tutadi.


Biroq sog’lom fikr yuritganda, “o’tmish”ning zamonaviy bo’lmagan deb ataladigan (yoki atalishi kerak bo’lgan) tarixini agar u haqiqatdan ham safsata emas, balki chin ma’nodagi tarix bo’lsa, yuz bergan tarixni ham zamonaviy deb atash mumkin. buning uchun bitta shart muhim: tarix tarix ruyobga chiqayotgan fakt tarixchining qalbida yashashi kerak, yoki tarixchi o’z ixtiyorida oson tushuniladigan hujjatlarga ega bo’lmog’I kerak. Agar bu faktga izhlash va qayta hikoya qilib berish hamrohlik qiladigan bo’lsa, u holda ular faktni boyitadi xolos, biroq faktning o’zi hech bir ma’noda o’z ahamiyatini, o’z ishtirokining samarasini yo’qotmaydi. Avval izoh yoki baholash bo’lgn holatlar endi faktga “hujjat”ga aylandi, va o’z navbatida ular ham izoh va qayta hikoya qilib berishga muhtoj. Tarixni qayta hikoya qilishlar asosiga qurib bo’lmaydi – uni yoki hujjatlar asosiga, yoki hujjatga aylangan hikoyalar asosiga qurish mumkin. Zamonaviy tarix bevosita hayotdan yuzaga keladi, undan zamonaviy bo’lmagan tarix ham yuz beradi, chunki bugungi kunga qiziqishgina bizni o’tmish faktlarini tadqiq qilishga undaydi: ular bugungi hayotga kiradi va kechagi emas, balki bugungi qiziqishlarda aks-sado beradi. Bu haqida turli pardalarda tarixchilar qat’iydirlar, aynan mana shunda chuqur bo’lmaganda ham ko’p ishlatiladigan “tarix – magistra vitae*”(tarix hayot murabbiyi) degan formula yashovchanligining sababidir.
“Har qanday haqiqiy tarixzamona tarixidir” degan postulathaddan ziyod mantiqqa zid eshitilmasligi uchun men tarix fanining ushbu formulalari haqida eslab o’tdim. Tarixshunoslikda unga ko’plab yaqqol misollarni topish mumkin, faqat barcha tarixchilarnig asarlarii bir butun qilib qaramaslik, yoki ulrning alohida guruhlaini ko’r-ko’rona olmaslik va mavhum odamga murojaat qila turib, savol bermaslikdek xatolarga tushib qolmasagina bo’ldi, chunki o’z-o’zingni mavhum deb bilgan hold qanday qilib bugungi qiziqish bizni o’tmish tarixini o’qish yoki yozishga undaydi, Peloponnes urushi yoki Mitridat bilan urush, meksika san’ati yoki arab falsafasida qanday qiziqish ko’rish mumkin? menimcha, mazkur vaziyatda hech qanday, demak men uchun mazkur vaziyatda hech qanday, demak men uchun mazkur vaziyatda umuman tarix emas, juda bo’lmaganda tarixiy kitoblarning nomlari, ularni tafakkur qiladiganlar yoki tafakkur qilishga tayyorlar uchun tarixdir, men uchun, aytaylik ularni o’z ruhiy ehtiyojlarmiga qaram tafakkur qilish va qayta tafakkur qilganimdagina tarix bo’ladi. Agar tarixni tafakkur qilish jarayonida uning haqiqiy ruhini asos qilib olinsa, u mavjud bo’lgan barcha tarixlar ichida eng shaxsiy va zamonaviy tarix ekanligini anglab olish qiyin bo’lmaydi. Agar mening madaniy taraqqiyotim tarixning u yoki bu lahzasida mening oldimga qadimgi yunon sivilizatsiyasi, Platon falsafasi yoki attika odatlarining o’ziga xosligi maslalasini qo’yadigan bo’lishsa, u holda bu muammo men shug’ullanayotgan ish, mening yuragimdagi mehr, yoki menga xavf solayotgan xatar tarixi kabi mening mavjudligim bilan bog’liqdir, men usha shavq va usha qiyinchiliklar bilan usha muammoga uning yechimini toppish menga nasib etmaguniga qadar kirib boraveraman. Qadimgi yunonlar taqdiri mening raqibim, mahbubam, men xavotir oladigan aziz farzandim timsolidek menda mavjud, meni xavotirga soladi, jalb qiadi va azob eradi. Mitridatga qarshi urush, Meksika san’ati va men yuqorida misol tariqasida yodga olgan barcha narsalar bilan xuddi shunday holat yuz bermoqda, yuz bergan va yuz beradi.
Zamonaviylik – tarixning u yoki bu sinfi xarakteristikasi emas, biroq har qanday tarixning ichki xususiyati tarix va hayotning yagonaligini anglash zarurati – mavhum bir xillik ma’nosida emas, balki birlik va farqlarning birgaligini nazarda tutuvchi sintetik birlik kabi. Hujjatlarga ega bo’lmasdan turib, tarix haqida gapirish, biror narsaning mavjudligi uchun zarur bo’lgan shartlardan biri bo’lmagan holda uning mavjudligi haqida fikr yuitish kabi be’mani ishdir. Hujjatga asoslanmagan tarix, ishonchga loyiq emas, tarixning mazmuni esa aynan uning ishonchga loyiqliligidadir, uning har qanday hikoyachilik konkretizatsiyasi intuitsiya, tafakkur, anglash, o’zlikni anglashga asoslangan hujjatning tanqidiy anglanishidan iborat bo’lgandagina tarixiy hisoblanadi. Aks holda tarix fan sifatida yuqoridagi ishonchlilikka ega bo’lmaydi va yashashga haqqi bo’lmaydi. Agar kelib chiqishi haqida hikoya qilmoqchi bo’lgan kartinalarni ko’rish imkoni bo’lmasa, rang – tasvir tarixini yozish mumkinmi? va bunday tarixda o’quvchi agar unda tarixchi mo’ljallagan badiiy tayyorgarlik bo’lmasa, nimani tushunishi mumkin? falsafiy asarlar, yoki hech bo’lmaganda ularning fragmentlaridan tashqaridagi falsafa tarixi qimmat turadimi? Odat yoki an’analarni, olaylik xristianlarcha itoatkorlik yoki ritsarlik sha’ni tarixi haqida hikoya qilishdan nima naf, agar qalbning alohida holatini his qilish his qilish imkoniga ega bo’lmasang.
Boshqa tomondan, agar tarixdagi hayot va mazmun o’rtasida uzilmas aloqa o’rnatilganda edi, u holda tarixning haqiqatnamoligi va foydasiga doir shubhalarning hammasiizsiz va qaytmas bo’lib yo’qolgan bo’lardi. Hozir bizning ruhimiz bo’lib tug’igan narsa haqiqat bo’lmasligi mumkinmi? Hayot muammolarini hal qiladigan bilimlar befoyda bo’lishi mumkinmi?
Hujjatning uning izohi bilan, tarixni hayot bilan aloqasini uzish mumkinmi? Nega endi yo’q? u yoki bu tarixiy davrga mos keluvchi hujjatlar butunlay yo’qolgan bo’lishi yoki bu hujjatlar bizning qalbimizda yashamayotgan bo’lishi mumkin – ku. Tan olish lozimki, tarixning u yoki bu bo’limiga oid vaziyatda bizlardan birotamiz bo’lishimiz mumkin. Masalan, qadimgi yunon rang tasviri tarixi biz uchun hujjatga ega emas. Biz biror xalq tomonidan yaratilgan ijodni o’z ko’zimiz bilan ko’rmasak, uning qayerda yashaganligi, qanday fikr va tuyg’ular uni bezovta qilganligini aniq bilmaymiz va bu xalqning hayoti hujjatsiz tarix bo’lishi mumkin. Yoki olaylik, ular bizning ko’z ungimizda turishgan bo’lishsada, agar bizga ularning adabiy va falsafiy matnlari yetib kelmagan bo’lsa, biz ularning ich-ichiga singib ketgan ruhni yoki bilimlarning yetarli emasligi, yoki qandaydir ichki qarshilik yoki, shunchaki fikrni jamlay olish imkoni bo’lmagani uchun bilmaymiz.
Usha aloqa uzilishi hamon, tarix tarix bo’lmay qoladi (chunki uning o’zi usha aloqadan boshqa narsa emas). Undan qolgan narsani esa murdani qanday muvaffaqiyat bian aodam deb aytish mumkin bo’lsa, uni ham xuddi shunday muvaffaqiyat bilan tarix deb aytish mumkin – biroq undan hech narsa qolmaganligi uchun emas (axir murda ham nimadir-ku). Bu “hech narsa” bo’lsin, aloqa uzilmas edi, chunki “hech narsa” harakat qilishga qodir emas. Nimadir, boshqacha qilib aytganda, izoh qolganida ham, hujjatlarsiz undan qanday ma’no chiqadi?
Bizgacha yetib kelgan, yok zamonaviy tadqiqotchilar tomonidan yaratilgan hikoyalarda Qadimgi yunon rang tasviri tarixi ko’zimiz tushgan ondayoq biografik latifalar bilan bezatilgan rassomlar ismlari ro’yxatiga yoki ularning polotnolari syujetlarini tasvirlashga , ba’zan yetarlicha ijobiy, yoki salbiy baholar qatoriga olib boradi (Apollodor, Polignot, Zevksid, Apelles va bosh.)
Xronologik tartibda tuzilgan ismlar, latifalar, syujetlar, baholar. Biroq sen ijodi bilan tanish bo’lmagan ijodkorlarning nomlari ularning ijod namunalarisiz latifalarga, syujetlar ta’rifiga teng tarzda quruq ohang, baholar esa – salbiymi yoki ijobiy ahamiyatsiz. Xronologiya ham quruq ohangdan boshqa narsa emas, chunki sof arifmetika haqiqiy taraqqiyotni aks ettirmaydi, asosiy elementlari yo’qligi tufayli fikrlar hosil qilmaydi. Agar bu formulalar bizga biror narsa haqida gapirganda ham, antic davr rang tasviridan saqlanib qolgan arzimas fragmentlar, ikkinchi darajali ijodlar, nusxalar, boshqa san’at va poeziyalar bilan analoglar tufaylidir. Bu mustasnolar ortida qadimgi yunon rang tasvirning butun tarixi bo’sh qobiqdan iborat bo’ladi.
Rassomning ismi bizning tushunchamizda biror kim bilan assosiatsiyalashuvini va usha kimdir Afinada yashagan rassom ekanligini rad etish mumkin emas. “Jang” so’zi tilga olinganda, biz goplitlarning misli ko’rilmagan janggi haqida o’ylab ketamiz, Yelena ismi esa bizning xotiramizda qadimgi yunon haykallarini esga soluvchi go’zal ayolni yodga soladi. Biroq bu nomlar bilan bog’liq bo’lgan ko’plab voqealarga biz indefferentiv munosabatda bo’lamiz, shu tufayli uning mazmuni biz uchun noaniq bo’lib qolaveradi, noaniqlik esa bo’shlikdan iborat.
Bunga o’xshab har qanday tarix tirik hujjatlardan o’zilgan holda aynan o’z bo’shlig’i tufayli ishonchlilikdan mahrum bo’lgan o’rni bo’sh bayon qilishdir. Dunyoda Polignot ismli rassom bo’lganligi va SToyda Miltiadni tasvirlaganligi rostmi? Aftidan haqiqat, chunki ko’pchilik guvohlar usha durdona asarning mavjudligini ta’kidlashgan. Biroq u usha guvohlar uchungina haqiqatdir, biz esa mazkur faktning haqiqat ekanligini ishonch bilan tasdiqlay olmaymiz, chunki haqiqat ichki asosni talab qilib turgan bir paytda biz uchun sof tashqi asos bo’lgan begona taxminlarga tayanayapmiz. Bu tasdiq haqiqat ham, yolg’on ham emas ekan, uning foydasi haqida biror narsa deyish qiyin, chunki yalang’och qirol o’z huquqlaridan mahrum qilingan. Agar muammolar bo’lmasa, u holda uni hal etishning imkoni ham zarurati ham yo’q. Bizning haqiqatimiz uchun bekorchi izohlarni qayta hikoya qilish befoydalikdan boshqa narsa emas. Hayot bu – hozirgi on, be’manilashtirilgan bekorchi izohlashga olib kelingan tarix – o’tmish, o’tmish mutlaq ma’noda bo’lmasada, hech bo’lmaganda hozirgi onda ortga qaytarib bo’lmasdir.
Quruq so’zlar qolmoqda, quruq so’zlar bu tovush va yoki unga mos keluvchi grafik belgilardir. Ularni tafakkuriy emas, balki irodali akt birlashtiradi va birga ushlab turadi: O’Z TAFAKKURIDAN KELIB CHIQIB ular qanchalik quruq gap bo’lmasin hech kim saqlab qolish kerak deb hisoblamagan. Boshqacha qilib aytganda, sharhlash iroda akti bilan mustahkamlangan quruq so’z yoki formulalar jamlanmasidan boshqa narsa emas.
Mana sizga hozirga qadar tarixning xronikadan haqiqiy farqining biror kimsa tomonidan topilmagan bahosi. Shuning uchun ham topilmagan, chunki hozirga qadar tarix yoki xronika predmeti sifatida tanlanadiganfaktlar sifatidanchiqarishga intilishdi. Aytaylik, xronikaga xususiy, tarixga esa umumiy faktlarni qayd etib borishni tirkashgan, birinchi soha – shaxsiy, ikkinchisi esa jamoaviy faktlar. Guyoki, shaxsiy bir vaqtning o’zida umumiy bo’lmaydigandek va aksincha, umumiylik shaxsiy sifatida qabul qilinmaydigandek. Yoki tarixga muhim voqealar yilnomasini, xronikaga esa muhim bo’lmagan voqealar yilnomasini olib boorish majburiyati yuklangan, guyoki u yoki bu voqeaning ahamiyati nisbiy, vaziyatga bog’liq emas va qulog’i ostida pashsha uchayotgan odam uchun bu arzimas hasharotning g’ing’illashi kserk yurishidan muhim emas! Aniqki, bu sof izohlarda ratsionallik urug’I bor, ehtimol ular tarix va xronika o’rtasidagi farqni bizni qiziqtiradigan va qiziqtirmaydigan farqdan ajratib olishga o’rinishayotgandir. Boshqa farqli xarakteristikalarga ham zaruriy baho berish lozim, masalan, tarixga xos bo’lgan mustahkam aloqalar va xronikaga xos bo’lgan aloqasizlik,mantiqiy tashkil etish birinchisiga vas of xronologik – ikkinchisi, tarixning faktlarning ichiga kirib borishi va xronikaning yuz bo’ylab sirpanishi, yoki ularga chetdan nazar solish, va boshqa . Biroq differensiatsiya bu yerda ongli xarakterdan ko’ra metaforik xususiyatga ega, metaforalarda esa (agar ularga fikrni ifodali tuzish uchun murojaat qilmasang) bir daqiqa oldin qo’lga kiritganingni osongina yo’qotish mumkin. Gap shundaki, tarix va xronikani tarixning yoki bir-biridan mustaqil yoki biri ikkinchisiga buysunuvchi ikkita shakli deb hisoblash mumkin emas. Bu ikki xil ma’naviy yondashuv. Tarix tirik, xronika o’lik, tarix har doim zamonaviy, xronika o’tmishga aylanadi, tarix – ko’proq tafakkur mahsuli, xronika esa iroda akti. Har qanday tarix agar uni fahmlash zarur bo’lmasa, xronikaga aylanishi mumkin, va uni aks ettirish uchun aniq vosita bo’lib xizmat qilib kelgan mavhum so’zlar yordamida qayd etiladi. Xronikani falsafada hech narsani tushunmaydigan odamlar tomonidan yozilgan yoki o’qilgan falsafa tarixi deb hisoblash mumkin, tarixni esa biz qisman Montekassinolik rohibning xronikasi sifatida ham o’qiymiz. Usha rohib shunday deb yozadi: “ 1001. Beatus Dominions migravit ad Christum. 1002. Hoc anno venerunt Saraceni super Cauam. 1004. Terremotus ingens hunc montem exagitavit*” va boshqalar. Bu voqealarni boshdan kechirar ekan, u avliyo Dominikning hayotdan ketishiga motam tutadi, uning mamlakati boshiga tushgan tabiiy va insoniy halokatlardan dahshatga tushadi va bu voqealarning ketma-ketligi ustidan Yaratganning oldinga chuzilgan kaftini ko’rdi. Biroq bu usha rohib voqealar mazmuni haqida uylash va o’zini ularning orasida tasavvur qilishni bas qilganda tarix uning uchun xronika bo’la olmadi va u yagona maqsad – xotiralarni yo’qotmaslik, ularni o’zidan keyin Montekassinoda yashaydiganlarga berish uchungina sovuqqonlik bilan yozib qoldirgan degani emas.
Tarix va xronika o’rtasidagi haqiqiy va rasmiy chegarani o’rnatish bizni nafaqat moddiy uydirmalar ortidan quvishdek og’ir va samarasiz ishdan quvishdan ozod qiladi balki xronikaning tarixga nisbatan birlamchiligini haqidagi siyqasi chiqib ketgan tezisni qayta ko’rib chiqish imkonini ham beradi. Biroq tabiatni, shuningdek ikki xil turli yondashuvlar genezisini tadqiq qilishdan butunlay qarama-qarshilik ham kelib chiqadi: dastlab tarix, keyin Xronika. Dastlab tirigi, keyin jonsizi. Xronika tarixni dunyoga keltirgan deb xulosa qilish tirik odamni xuddi xronika tarixning qoldig’I bo’lgani singari hayotning qoldig’I hisoblanadigan o’likdan kelib chiqqan deb hisoblash bilan bir xildir.
Mavzu: Tarixshunoslik nazariyasi tarix va yilnomlar tushunchasi
Tirik hujjatdan o’zib olingan va xronika darajasiga tushirib qo’yilgan tarix ma’naviy akt emas, balki oddiy narsa, tovushlar yoki boshqa belgilar to’plamidir. Biroq hayotdan yulib olingan hujjat ham tovush yoki boshqa belgilar to’plamidan boshqa narsa emas; misol uchun o’zida qonunni aks ettiradigan tovush va harflar diniy titroq uyg’otuvchi marmardan ishlangan iloh figurasi, yoki vaqt o’tishi bilan inson va hayvon aylanadigan ustixonlar uyumi.
Haqiqatdan ham quruq izohlar va o’lik hujjatlar mavjudmi degan savol tug’iladi. Ma’lum ma’noda yo’q, chunki ruhga begona bo’lgan har qanday tashqi narsa mavjudlikka ega bo’lmaydi. Quruq bayon qilish hisoblanadigan xronika uni ruh qaancha dunyoga keltirsa va o’zi konkret va aniq bo’lgan fikrdan tovushni ajratgan iroda akti bilan qancha ushlab turishsa shuncha mavjud bo’ladi(shu o’rinda yana bir bor eslatib o’tish lozimki, oxirgisi anglash va fikrning yangi aktini olib keladi). Xuddi shundek o’lik hujjatlar yangi hayotning qanchalik belgisi bo’lsa shuncha yashay oladi: axir chirigan, hayotning aniq shakliga nisbatan jonsiz bo’lsada murda ham hayotiy jarayonda ishtirok etadi. Qachonlardir o’zida tarixiy fikrni jam etgan quruq tovushlar kabi bu fikr haqidagi xotirada baribir uni bayon qilish deb atashadi, shuningdek yangi hayotiy hodisalar ham oldingi ammo amalda sungan hayotning qoldig’I deb hisoblashda davom etishadi.
Mana endi biz zamonaviy metodologiyalarda uchraydigan tarixiy manbalarni bizgacha yetib kelgan bayon va hujjatlarda, yoki ba’zan ayitshganidek, an’ana va qoldiqlarda chegaralashni baholash holatidamiz.
Emperik aspektda mazkur chegaralash irratsional bo’lib ko’rinishi va mushohadaga asoslangan fikrning emperikasiga noo’ri n kirshning tipik namunasi bo’lib xizmat qilishi mumkin. Sen bu yerda bu asosda qandaydir chegaralanish o’tkazish imkoniyatsizligi bilan to’qnash kelasan. Quruq “bayon qilish” narsa sifatida qaraladi va bu bilan u “hujjat”deb ataluvchi boshqa narsalarga tenglashtiriladi. Chegralash bilan bog’liq yana bir qiyinchilik bor: tarixni ikki parallel chiziqni ko’zda tutgan holda va doimo biridan ikkinchisiga o’tgan holda ikkita turli fundamentlarda qurish kerak. Noqulay parallelizmdan qochish uchun ikki manba o’rtasidagi mutanosiblikni aniqlamoqchi bo’lsang, biri ikkinchisan ustun turadi va bu bilan chegralash yo’qoladi, chunki oily shakl o’z o’zida ravshanlashadi va quyidagini yo’q qiladi. Yoki uchinchi atamani postulat qolib olishga to’g’ri keladi, unda oldingi ikkitasi o’z farqlashida mavjud bo’ladi, - mana sizga ularni sof abstraksiya qilib e’lon qilishning yana bir usuli. Shuning uchun ham bayon qillish va hujjatlarni chegaralash empiric metodologiyalarda o’z aksini topmagan. Bu asasrlarning mualliflari bunday nozik holatlardan umuman uyalishmaydi va tarixiy manbalarni yozma va tasviriy guruhlarga ajratishadi, yoki boshqacharoq usulda ammo natija usha bo’ladi. Germaniyada shunday chegaralashni Droyzen va uning ajoyib asari “Tarix elementlari”da toppish mumkin (qayd etib o’tish lozimki, Droyzen o’ta falsafiy aql egasi edi) uning ketidan esa o’z mamlakatining boy falsafiy an’analari tufayli bizning lotin tilli mamlakatlarimizda ularni ulug’lashganidek “aralash” emperiklar, “sistematiklar” yoki “pedentlar” bo’lgan boshqa nemis olimlari. Bu noo’rin falsafada pedantizm kam dozada uchramaydi

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish