|
|
bet | 101/135 | Sana | 19.04.2022 | Hajmi | 2,63 Mb. | | #562532 |
| Bog'liq бюджет таш.бух-конвертирован (2)
Дебет 175-субсчёт 250.0 млн.сўм; Кредит 252-субсчёт 250.0 млн.сўм.
Мазкур маблағларни таълим муассасасига келиб тушиши: Дебет 111-субсчёт 250.0 млн.сўм;
Кредит 175-субсчёт 250.0 млн.сўм.
Мазкур ҳисобланган даромадлардан солиқларни ҳисобланиши (шартли равишда фақатгина бюджетга ҳисобланадиган 9% солиқни ўзини келтирамиз):
Дебет 252-субсчёт 22.5 млн.сўм; Кредит 160-субсчёт 22.5 млн.сўм.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 250-сон “2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлашдан тушган маблағлари, улардан моддий-техника базани мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини ўқитишнинг янги воситалари билан таъминлаш, олий таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли фойдаланилган тақдирда, истисно тариқасида, солиқлардан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалардан 2015 йил 1 январгача озод қилинган.
Мазкур ҳисобланган 22.5 млн.сўм солиқ суммасини имтиёзларда акс эттирилиши:
Дебет 160-субсчёт 22.5 млн.сўм; Кредит 285-субсчёт 22.5 млн.сўм.
Тўлов-контрак маблағлари ҳисобидан таълим муассасасининг 2011 йил мобайнидаги амалга оширган хақиқий харажатлари 222.5 млн. сўмни, шундан берилган имтиёзлар суммаси ҳисобидан жорий таъмирлаш харажатлари учун 22.5 млн.сўм хақиқий харажат амалга оширилди:
Дебет 251-субсчёт 222.5 млн.сўм
Кредит 159 ва бошқа тегишли субсчётлар 222.5 млн.сўм.
Йилнинг охирида аввало, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи хақиқий харажатлар суммаси 22.5 млн.сўм (жорий таъмирлаш муносабати билан амалга оширилган хақиқий харажатлар) 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётидан ҳисобдан чиқарилади. Бунда, 285 “Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” субсчёти дебетланади ва 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Дебет 285-субсчёт 22.5 млн.сўм; Кредит 251-субсчёт 22.5 млн.сўм.
Қолган барча хақиқий харажатлар 200.0 млн.сўм 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг кредитида ва 250 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчёти дебетида акс эттириш йўли билан ёпилади.
Дебет 250-субсчёт 200.0 млн.сўм; Кредит 251-субсчёт 200.0 млн.сўм.
Йил охирида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича барча ҳисобланган тушумларнинг (227.5 млн.сўмни) ҳисобдан чиқарилиши 250 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг дебетида ва 252 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Дебет 252-субсчёт 227.5 млн.сўм; Кредит 250-субсчёт 227.5 млн.сўм.
Мазкур операциялардан кейин 250-субсчётнинг “Бош-журнал китоби”даги кўриниши қуйидагича бўлади:
Д-т 250-субсчёт
К-т
200.0
млн.сўм
|
227.5
млн.сўм
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|