5.5.1-чизма. Таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағлари бўйича молиявий натижани шаклланишини схематик кўриниши
Такрорлаш учун саволлар
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисобини шакллантириш тартибини айтиб беринг?
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича ҳақиқий ҳаражатларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича касса ҳаражатларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадларнинг аналитик ҳисоби қандай юритилади?
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари бу ташкилотнинг ушбу маблағлар бўйича молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1- январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида ҳисобланган даромадлари ва мазкур вақт мобайнида амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичдир. Бюджет ташкилотларида ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижа 26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счётида ҳисобга олинади.
26 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади:
“Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;
“Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар”;
“Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар”.
261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётида ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлари ҳисоби юритилади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар йил давомида 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда,
ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади.
Йил охирида аввало, иқтисод қилинган ва бюджетдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган бюджет маблағлари суммасига тўғри келувчи
261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёт дебетида акс эттирилган хақиқий харажатлар мос равишда 230 “Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг дебетига ёзиш йўли билан ёпилади.
Шундан сўнг, фойдаланилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи хақиқий харажатлар суммаси (ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган хақиқий харажатлар) 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётидан ҳисобдан чиқарилади.
Бунда, 285 “Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” субсчёти дебетланади ва 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Қолган барча хақиқий харажатлар 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётнинг кредитида ва 260 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчёти дебетида акс эттириш йўли билан ёпилади.
Йил охирида 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётда қолдиқ қолмайди.
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисобланганда
|
261
|
171
|
421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш хақи ҳисоблаш
табели
|
2
|
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига коммунал ҳизматлар учун тўлов
ҳисобланганда
|
261
|
150
|
Юк ҳати
|
3
|
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига ходимларга моддий рағбатлантириш учун тўлов ҳисобланганда
|
261
|
173
|
Т–49-сон шаклдаги ҳисоб-китоб тўлов қайдномаси, Бухгалтерия маълумотнома-
си.
|
4
|
Иқтисод қилинган ва бюджетдан ташқари ҳисобвараққа ўтказилган бюджет маблағлари суммасига тўғри келувчи ҳаражатлар
ҳисобдан чиқарилганда
|
230
|
261
|
Бухгалтерия маълумотнома- си
|
5
|
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар суммасига тўғри келувчи хақиқий
харажатлар суммаси ҳисобдан чиқарилганда
|
285
|
261
|
Бухгалтерия маълумотнома-
си
|
6
|
Ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий
ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилганда
|
260
|
261
|
Бухгалтерия маълумотнома-
си
|
Аналитик ҳисоб амалга оширилган харажатларнинг харажат моддалари ва харажат манбаларига (қайси даромад ёки тушум ҳисобига амалга оширилишига қараб) бўлинган ҳолда юритилади.
262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётида қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги йўналишлар бўйича даромадлар ва тушумларнинг ҳисоби юритилади:
бюджет ташкилотларининг фаолият турига мувофиқ маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг сотилишидан олинган даромадлар;
вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол- мулкларини бошқа ташкилотларга ижарага беришдан келиб тушадиган тушумлар;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташкилотларига берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобидан тушумлар.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)нинг реализация қилинишидан харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган даромадларнинг айнан ўша маҳсулот (иш, хизмат)лар учун сарфланган жами харажатлардан (таннархидан) ошган қисми 200 “Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси” субсчётининг дебетида ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Ташкилотлар томонидан вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришда ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри келадиган улуши миқдорига (ҳар ойда ёки чоракда) 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” субсчётнинг дебети ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредити бўйича бухгалтерия проводкаси берилади. Ижара шартномасига асосан келиб тушган маблағларга 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” субсчётнинг дебети ва 159 “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар” субсчётнинг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.
Ташкилотга юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам ҳисобда 112 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари” субсчётнинг (агарда нақд пулда берилса, 12 счётнинг тегишли субсчётлари) дебети ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредити бўйича бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан мол- мулк кўринишида юерилган беғараз ёрдам ҳисобда ушбу мол-мулкларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларни дебетида ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Йил охирида 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс
эттирилган барча даромадлар 260 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг кредитига ҳисобдан чиқариш йўли билан ёпилади ва 262 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар” субсчёт бўйича қолдиқ қолмайди.
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар)нинг реализация қилинишидан харидор ва буюртмачилардан келиб тушадиган даромадларнинг айнан ўша маҳсулот (иш, хизмат)лар учун сарфланган жами
харажатлардан (таннархидан) ошган қисми
|
200
|
262
|
Бухгалтерия маълумотнома- си
|
2
|
Вақтинча фойдаланилмаётган биноларни ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришда ўзаро тузилган ижара шартномасида белгиланган сумманинг ҳар ойга (чоракка) тўғри
келадиган улуши миқдорига
|
159
|
262
|
Юк ҳати
|
3
|
Ташкилотга юридик ва жисмоний шахслар томонидан берилган ҳомийлик (беғараз) ёрдам пул амблағи кўринишида келиб
тушганда
|
112
|
262
|
Шаҳсий ҳисобварақдан кўчирма
|
4
|
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан
мол-мулк кўринишида юерилган беғараз ёрдам
|
01,03, 06
|
262
|
Юк ҳати,
далолатнома- лар
|
5
|
Молия йили охирида бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари
бўйича даромадлар ҳисобдан чиқарилганда
|
262
|
260
|
Бухгалтерия маълумотнома-
си
|
Даромадларни ҳисоби бўйича операцияларнинг аналитик ҳисоби бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |