С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби


БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ



Download 2,63 Mb.
bet2/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

БОБ. БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ




    1. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг ҳусусиятлари

Бюджет ташкилотлари давлатнинг белгиланган вазифаси (таълим, соғлиқни сақлаш, мудофаа, хуқуқни мухофаза қилиш ва бошқа давлатнинг ташқи иқтисодий, ижтимоий амиятига эга бўлган вазифалар)ни бажариш





учун ташкил этилган хўжалик субъекти бўлиб улар ўз фаолиятини амалга ошириш учун бюджетдан маблағ билан таъминланади.


Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар сарфи асосан бюджет ташкилотларига маблағларни йўналтирилиши ҳисобига амалга оширилади. Бу маблағларни мақсадли ва оқилона сарфланишини таъминлаш ва улар бўйича тегишли ахборотларни шакллантирилиши уларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш асосида амалга оширилади. Ҳар бир бюджет ташкилотига маблағлар ажратиш давлат бюджетидан тасдиқланган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади. Булардан ташқари қонунчиликда бюджет ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағларни манбааларини шакллантиришга рухсат этилган. Яъни фаолият турига мос махсулот (иш ва хизматлар) ишлаб чиқаришдан тушадиган, вақтичалик бўш бино ва мулкларни ижарага беришдан тушган, хомийлик, шунингдек молия йили якунида бюджет маблағлари бўйича иқтисод қилиб қолинган ва бошқа маблағлар ҳисобига бюджетдан ташқари маблағлар шакллантирилади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда сарфланади. Улар бўйича ҳам


Бухгалтерия ҳисоби тарихидан қисқача
.........Ҳисобчиликнинг вужудга келиши жуда қадимги тарихга бориб тақалади. У дастлаб турли ўлчовларда юритилган, жумладан, моддий бойликлар – натурал ўлчовларда, ҳисоб-китоблар ва ғазна – пул ўлчовларда. Улар бир-бири билан ўзаро жамланган ҳолда акс эттирилмаган. Натижада хўжаликнинг юритилиши фойда каби эгри (мураккаб) критериялар билан ўлчанмасдан, балки бойликнинг ўсиши билан белгиланган.
XIII асрга келиб ҳисобчиликнинг асосан учта кўриниши вужудга келган:

  1. камерал ҳисобчилик (ғазна бўйича пул маблағларини кирими ва чиқими рўйхатга олиб борилган);

  2. мулкий ва шахсий ҳисобчиликни ўзида акс эттирган оддий ҳисобчилик (бу дебет- кредит принципи бўйича олиб борилган, лекин ҳали тартибга солинмаган эди);

  3. иккиёқлама ҳисобчилик – ўзида шахсий маблағлар бўйича ҳисобчиликни ҳам акс эттирган.

........Тижорат корхоналарида иккиёқлама бухгалтерияни амалиётда қўллаш бўйича тўлиқ ва батафсил маълумотларни берувчи буюк итальян математиги Лука Пачолининг (1445-1517) "Summa de Arithmetica, Geometria, Proportioni et Proportionalita" ("Пропорциялар ва муносабатлар тўғрисида арифметика, геометрия, таълимот"), "Tractatus parficularis de computis e scriptures" ("Ҳисоблар ва ёзувлар ҳақида таълимот") китобларининг чиқиши ҳаммасини ҳал қилиб берди.
Барча мол-мулкларни ва олиниши лозим бўлган маблағларни (дебиторларни) чап томонга, уларнинг манбасини эса, ўнг томонга жойлаштирди. Шу асосда баланснинг икки томони – актив ва пассив томонлари пайдо бўлди.
...........Ушбу китоблар ҳисобчиликнинг кейинчалик ривожланишида жудда катта аҳамият касб этди. Пачоли иккиёқлама бухгалтерияни биринчи бўлиб асослаб берди, уни кенг кўламда қўлланилиши мумкинлигини ҳар томонлама исботлаб берди. Шу сабабли ҳам унинг китоби дастлаб Европада, кейинчалик бутун денё бўлаб тарқалди.....
И.А. Маслова, Б.Г. Маслов ва бошқ. “Бухгалтерия ҳисоби тарихи” (“Бюджет ва нотижорат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби” журнали 2006 йил 19-сон)

белгиланган тартибда даромадлар ва харажатлар сметалари тузилади ва ижроси амалга оширилади.


Маълумки, бухгалтерия ҳисоби субъектларнинг, жумладан бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилотда бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши, шунингдек ташкилотнинг мол-мулклари ва мажбуриятлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилишларида бюджет ижроси ҳисобининг маълумотларига асосланадилар.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг асосий мақсади бу фойдаланувчиларни (ички фойдаланувчилар ҳамда ташқи фойдаланувчиларни) зарурий молиявий маълумотлар билан таъминлаш ҳисобланади.
Ички фойдаланувчилар, яъни ташкилотнинг раҳбарлари ва мутахассислари мазкур маълумотлар асосида бюджет ташкилотининг жорий йилга бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаларини ижросини, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар сметалари ижросини доимий назоратга олиши ва тахлил қилиши лозим.

Ташқи фойдаланувчилар, жумладан тегишли молия органлари, солиқ органлари, статистика органлари ва бошқа ташкилотлар ўзларининг ваколатлари доирасида ушбу ҳисобот маълумотларини тахлил қилишлари ва текширишлари мумкин. Буларнинг натижасида мазкур бюджет ташкилотининг олдига қўйилган вазифаларини қай даражада бажараётганлиги ва келгусидаги фаолияти режалаштирилиши мумкин.


Бюджет ташкилотларидаги содир бўлган молиявий операциялар дастлаб ҳужжатлаштирилади ва ушбу ҳужжатлар иқтисодий маъноси бўйича гурухланиб, тегишли ҳисоб регистрларида акс эттирилади. Ҳисоб регистрларида акс эттирилган маълумотлар эса, тегишли ҳисоботларга кўчирилади ва тақдим қилинади. Бу жараённи узлуксиз равишда давом этиши бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини шаклланиши тўғрисида умумий тасаввур ҳосил қилиши мумкин (1.1.1-расм). Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий вазифаларидан қуйидагилардан иборат:
бухгалтерия ҳужжатларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилинишини таъминлаш;
Дастлабки ҳужжатларда акс эттирилган операциялар ва бошқа молиявий маълумотлар



Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish