С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби


-расм. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг оммалашган кўриниши



Download 2,63 Mb.
bet7/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

1.1.4-расм. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг оммалашган кўриниши.
Маълумки, ҳар бир фанни (ёки касбни) ўзини қоидалари (прициплари) мавжуд бўлиб, ушбу фанни (ёки касбни) ташкил қилишнинг асосини ташкил этади.

“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунга мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий қоидалари (принциплари) келтирилган бўлиб, улар асосида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш бюджет ташкилотларида ҳам жуда катта аҳамиятлидир.




Такрорлаш учун саволлар



    1. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг асосий мақсади нималардан иборат?

    2. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини вазифаларини айтиб беринг.

    3. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг ўзига хос ҳусусиятлари нималардан иборат?

    4. Бухгалтерия ҳисобини асосий қоидаларини айтиб беринг.

    1. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг услубий асослари

Маълумки, бухгалтерия ҳисоби бу яхлит ва узлуксиз ҳолда ҳисобга олиш йўли билан бухгалтерия ҳисоби объектларининг ҳолати ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, рўйхатга олиш ва умумлаштириш, шунингдек, улар асосида молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузиш тизимини ўзида акс эттиради.
1996 йил 30 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шуъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисобининг субъектлари бўлса, асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби эса, умумий ҳолда бухгалтерия ҳисобини, шунингдек бюджет жараёнини бир қисмини ташкил қилиб, фойдаланувчиларни давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги зарурий молиявий ахборотлар билан таъминлайди.
Амалдаги бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида турадиган ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ўз тизимидаги ташкилотларда фаолият ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларининг умумий қоидаларини қўллаш тартиби тўғрисида белгиланган тартибда меъёрий ҳужжатлар чиқаришлари мумкин.
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ва бошқа бир қатор қонунлар, Ўзбекистон

Республикаси Ҳукумати ҳамда Молия вазирлигининг бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.


Умумий ҳолда бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг услубий асослари бўлмиш қонунчилик тизимини қуйидаги кўринишда келтиришимиз мумкин (1.2.1-расм):




Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish