Юқоридагилардан ташқари ташқари турли вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталарининг ўзларини ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисобини умумий қоидаларини қўллаш бўйича ички меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлари ушбу бюджет ташкилоти ва унинг тизимидаги қуйи ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи услубий асослардан бирини ташкил қилади.
Юқорида келтириб ўтганимиздек, ушбу вазирликлар, идоралар ва давлат қўмиталарининг меъёрий ҳужжатлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ албатта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилиши шарт.
Такрорлаш учун саволлар
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг қонунчилик тизимини қандай гурухлаш мумкин?
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги, “Бюджет тизими тўғрисида”ги ҳамда “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг услубий асосларидаги тутган ўрнини изохлаб беринг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг тартибга солувчи қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини биласиз?
Бухгалтерия ҳисобининг асосчиси ким ва у бу борада қандай ғояни асослаб берган?
Бюджет ташкилоти бош ҳисобчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига ҳамда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқномага (Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ бюджет ташкилотининг бош ҳисобчиси, ҳисобчилари, бухгалтерия хизматининг раҳбарлари мазкур ташкилот раҳбари томонидан қонунчиликка мувофиқ лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Агарда тегишли қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ташкилотларнинг бош ҳисобчилари ўзларининг тизимидаги ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритилишини ва молиявий ҳисоботларни тўғри тузилишини мунтазам назорат қилиб туришлари лозим.
Бош ҳисобчи бошчилик қиладиган ташкилотнинг бухгалтерияси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланади ва ташкилотнинг бошқа бирон–бир бўлинмаси таркибига киритилиши мумкин эмас.
Ташкилот бош ҳисобчиси бевосита мазкур ташкилот раҳбарига буйсунади. Бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш масалалари бўйича эса, ташкилотнинг раҳбаридан ташқари юқори ташкилот бош ҳисобчисига ҳам бўйсунади ҳамда ташкилотда бухгалтерия ҳисобини юритилишига, молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва тўлиқ топширилишига ҳамда юқоридаги Йўриқнома, шунингдек, бошқа норматив- ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажарилишига жавобгар бўлади.
Бош ҳисобчи бухгалтерия ходимлари учун хизмат вазифаларини ҳар бир ходим учун алоҳида белгилайди. Бухгалтерияда хизмат вазифалари функционал белгиларга қараб тақсимланади, яъни ходимларнинг ҳар бир
гуруҳига ёки алоҳида бир ходимга ишнинг ҳажмига қараб, маълум бир соҳа бириктирилади.
Ташкилот бош ҳисобчиси лавозимга тайинланишида ва ундан озод этилишида белгиланган тартибда ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ тузилган комиссия томонидан қабул қилиш – топшириш кунида ҳисоб, ҳисобот ва архив ҳужжатларининг ҳолатини кўрсатган ҳолда бухгалтерия ишларини қабул қилиш–топшириш тўғрисидаги далолатнома тузилади. Зарур ҳолларда, ушбу комиссия таркибига юқори ташкилот ҳамда тегишли молия органлари билан келишилган ҳолда уларнинг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Бухгалтерия ишларини қабул қилиш–топшириш тўғрисидаги далолатномани умумий кўриниши қуйидагича бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |