С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet23/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Ҳужжатлар айланиш графиги



Ҳужж атнин г номи

Ҳужжатлаштириш

Ҳужжатни текшириш

Ҳужжатга ишлов бериш

Архивга бериш

нусха миқд ори

ёзишга жавобга р шахс

расмий лаштир ишга жавобг ар шахс

ижро этишг а жавоб
гар шахс

ижро этиш муддат и

текши ришга жавоб гар шахс

ким тақди м қилад и

тақди м қилиш тартиб и

тақди м қилиш мудда ти

бажар увчи шахс

бажар иш мудда ти

бажа рувч и шахс

бериш мудда ти

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14































































































































Ташкилотларнинг барча бўлимлари (ходимлари) ташкилот бухгалтериясига бухгалтерия ҳисобини юритиш учун керак бўладиган барча зарурий ҳужжатларни (буйруқ ва фармойишларнинг кўчирмаларини, шунингдек, турли хил шартнома, тўлов ҳужжатлари ва бошқаларни) ўз вақтида тақдим қилишлари шарт.
Бош ҳисобчининг бухгалтерия ҳисобини юритиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ва бухгалтерияга тақдим қилишга доир талабларини ўз вақтида бажаришга ташкилотнинг барча ходимлари мажбурдир.
Ташкилотларда пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек
харажатлар сметаси ижросига тааллуқли барча ҳужжатлар ҳамда молиявий ҳисоботлар ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари ва бош ҳисобчи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Қонунчиликка мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларида биринчи имзо ҳуқуқи шу вазирлик, давлат қўмитаси ва идорасининг бошқарма ёки мустақил бўлинмаларининг бошлиқларига берилиши мумкин.
Бош ҳисобчи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланмаган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ижро учун яроқсиз ҳисобланади ва ижрога қабул қилинмайди. Касса кирим ордерлари бош ҳисобчи (ёки унинг ўринбосари) ва кассир томонидан имзолангандагина ижро учун яроқли ҳисобланади.
Ҳисоб регистрларида акс эттириладиган ёзувлар учун тўлиқ расмийлаштирилган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асос бўлиб хизмат қилади.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари айрим хўжалик операцияларини расмийлаштиришга мўлжалланган бир марталик ёки маълум бир даврдаги бир хил хўжалик операцияларини расмийлаштиришга мўлжалланган бир гуруҳ ҳужжатлар бўлиши мумкин.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжати расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари

қуйидагилардир: ташкилотнинг номи, ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой, хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолида), масъул шахсларнинг шахсий имзолари.


Ташкилотларда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган шаклда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлар асосида
тузилиши мумкин. Бунда, электрон ҳужжатлар қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг асл нусхасида белгиланган барча реквизитларга эга бўлиши шарт.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда ташкилот бухгалтериясига топширилишига жавобгар.
Моддий қимматликларни харид қилишга доир ҳужжатларда моддий жавобгар шахснинг бу қимматликларни олганлиги тўғрисидаги имзоси, бажарилган ишларга доир ҳужжатларда эса, ишни қабул қилганлик тўғрисида тегишли шахсларнинг имзоси бўлиши керак.
Ҳужжатлардаги ёзувлар сиёҳ билан ёки шарикли ручка, кимёвий қалам билан ёки замонавий ҳисоблаш техникалари воситасида ёзилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларида ўчириш, қириш ва изоҳланмаган тузатишларга йўл қуйилмайди.
Бошланғич ҳисоб ҳужжатларида йўл қўйилган хатоларни тузатиш нотуғри ёзилган матн ёки суммани устидан чизиб ўчириш ва унинг устига тўғри матн ёки суммани ёзиб қўйиш йўли билан бажарилади. Нотўғри ёзувни ўчиришда унинг устидан ингичка чизиқ билан (кейинчалик уни ўқиш мумкин бўлиши учун) чизиб қўйиш керак. Бошланғич ҳисоб ҳужжатидаги барча хатоларни тузатишлар “Тузатилган” деган ёзув билан изоҳланиши ва тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда ҳужжатни имзолаган шахсларнинг имзоси билан тасдиқланиши керак.
Банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди.
Моддий жавобгар шахслар товар-моддий қимматликларнинг кирими ва чиқими бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатларини икки нусхада расмийлаштирилган 442-сон шаклдаги реестр билан бухгалтерияга топширадилар.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish