Счётларнинг номи
|
Счёт рақами
|
Субсчётларнинг номи
|
Суб- счёт
рақами
|
Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар
|
27
|
Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий
натижалар
|
270
|
Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар
|
271
|
Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар
|
272
|
Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-
мулклар
|
273
|
§ 3. Я к у н и й м о л и я в и й н а т и ж а л а р
|
Якуний молиявий натижалар
|
28
|
Бюджет маблағлари бўйича якуний молиявий натижа
|
280
|
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар
бўйича якуний молиявий натижа
|
281
|
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт
маблағлари бўйича якуний молиявий натижа
|
282
|
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси
маблағлари бўйича якуний молиявий натижа
|
283
|
Бошқа даромадлар бўйича якуний молиявий натижа
|
284
|
Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга
ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар
|
285
|
V БОБ. Б А Л А Н С Д А Н Т А Ш Қ А Р И С Ч Ё Т Л А Р
|
Ижарага олинган асосий воситалар
|
01
|
Масъул сақлашга олинган товар-моддий қимматликлар
|
02
|
Қатъий ҳисобот бланклари
|
04
|
Ишончсиз дебиторларнинг қарзларини харажатга чиқазилиши
|
05
|
Марказлаштирилган таъминот бўйича тўланган моддий қимматликлар
|
06
|
Ўқувчилар ва талабаларнинг қайтарилмаган моддий қимматликлар бўйича қарзлари
|
07
|
Кўчма спорт совринлари ва кубоклари
|
08
|
Тўланмаган йўлланмалар
|
09
|
Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари
|
10
|
Харбий техникаларнинг ўқув предметлари
|
11
|
Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эхтиёт қисмлари
|
12
|
Яъни, балансга нисбатан – баланс счётлари ва балансдан ташқари счётларга бўлинади.
Баланс счётлари бюджет ташкилотларида даромадлар ва харажатлар сметалари ижроси жараёнида маблағлар ва уларни ташкил бўлиш манбааларини акс эттиради.
Баланс счётлари ҳисобга оладиган объектларни номланиши бўйича номолиявий активларни ҳисобга олувчи счётлар, молиявий активларни ҳисобга олувчи счётлар, дебитор ва кредиторларни ҳисобга олувчи счётлар, молиявий натижаларни ҳисобга олувчи счётларга бўлинади.
Балансдан ташқари счётларда ташкилотда вақтинчалик турган ва унга қарашли бўлмаган моддий қимматликлар (ижарага олинган асосий воситалар, жавобгарликда сақлаш учун ёки қайта ишлаш учун олинган моддий қимматликлар), шунингдек, қатъий ҳисобот бланкалари, дам олиш уйлари ҳамда санаторийлар учун йўлланмалар ва бошқалар ҳисобга олинади.
Балансдан ташқари счётларда ҳисоб оддий ҳисоб системасида юритилади. Яъни, балансдан ташқари счётлар бўйича бухгалтерия операциялари икки ёқлама усулда эмас, балки бир ёқлама усулда (фақатгина счётнинг дебетида ёки фақатгина счётнинг кредитида) проводка бериш орқали акс эттирилади.
Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинган барча товар-моддий қимматликлар, шунингдек, ижарага олинган асосий воситалар балансда ҳисобга олинадиган моддий қимматликлар учун белгиланган тартибда ва муддатда инвентаризация қилинади.
Амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бюджет ташкилотларига, зарур ҳолларда, бухгалтерия ҳисобини тўғри юритилишини таъминлаш мақсадида, белгиланган тартибда қўшимча балансдан ташқари счётларни
қўллашларига рухсат этилади. Бунда, мазкур қўлланиладиган қўшимча балансдан ташқари счётлар бюджет ташкилотларининг ички буйруқлари билан тасдиқланиши лозим.
Юқоридаги бюджет ташкилотлари счётлар режасини таснифи бўйича қуйидагича турларга ажратиш мумкин(1.4.1-расм).
– расм. Бюджет ташкилотлари бухгалтерия счётлари таснифи.
Бухгалтерия счётлари ҳисобга оладиган объектларни иқтисодий мазмуни бўйича актив счётлар, пассив счётлар, актив-пассив счётларга бўлинади.
Яъни, актив счетлар – бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг колдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредит бўйича акс эттирилади.
Жумладан, актив счётларга 01-Асосий воситалар, 05-Тайёр маҳсулот, 06-Бошқа товар-моддий заҳиралар ва бошқалар киради.
Пассив счетлар – бу мажбурият ва манбаларни акс эттиришга мўлжалланган счётлар бўлиб, унда мажбурият ва манбаларнинг қолдиғи ва кўпайиш счётининг кредити бўйича, камайиш эса дебет бўйича акс эттирилади.
Жумладан, пассив счётларга 242 - Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари, 252 - Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт маблағлари бўйича даромадлар, 262 - Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар ва бошқалар киради.
Актив-пассив счётлар – бу бухгалтерия ҳисоби объектларининг кўпайиши ва камайиши счётнинг ҳам актив, ҳам пассив томонида акс эттирилиши мумкин.
Буларга, 150-Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб- китоблар, 172-Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар, 179-Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар ва бошқалар киради.
Яъни, юқоридаги актив, пассив ва актив-пассив счётларни кўринишини қуйидагича келтириш мумкин:
Актив счётнинг схемаси Пассив счётнинг схемаси
Актив-пассив счётнинг схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |