Инвентаризация ўтказиш бўйича белгиланган тартибни бузилиши
|
Тартиб бузилиши натижасида келиб чиқувчи оқибатлар
|
Инвентаризация ўтказиш тўғрисидаги буйруқни (фармойишни, қарорни) нотўғри расмийлаштирилиши (жумладан, инвентаризация ўтказиш вақтини, комиссия таркибини, мол-мулклар рўйхатини ва
ҳ.к.ларни кўрсатилмаслиги)
|
Инвентаризацияни ўтказишга асос йўқ, жумладан унинг натижаларини расмийлаштиришга ҳам.
|
Инвентаризация ўтказиш комиссиясининг биргина аъзосини ҳам қатнашмаслиги
|
Инвентаризация натижаларини хақиқий эмаслигига олиб келади.
|
Инвентаризация рўйхатини бир нусхада тузилиши
|
Инвентаризация натижаларини хақиқий эмаслигига олиб келади.
|
Хўжалик операцияларини вақтинча тўхтатилмаслиги ва охирги кирим ва чиқим ҳужжатларига инвентаризация комиссияси
раиси томонидан виза қўйилмаслиги
|
Ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича муросасизликка (тортишувга)
олиб келиши мумкин.
|
Моддий жавобгар шахсдан охирги кирим ва чиқим ҳужжатларини бухгалтерияга тақдим қилганлиги бўйича тилхат олинмаслиги
|
Ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича муросасизликка (тортишувга)
олиб келиши мумкин.
|
Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан хақиқий ҳолатни нотўғри солиштирилиши
|
Ўтказилган инвентаризацияни хақиқий эмаслигига олиб келади
|
Инвентаризация рўйхатини хар бир вароғи бўйича жамини ҳисоблаб чиқарилмаслиги, суммаларни ёзувда ёзилмаслиги, шунингдек моддий бойликларнинг жами миқдорини
(ҳажмини) натурада акс эттирилмаслиги
|
Инвентаризация натижаларини қайтадан кўриб чиқиш заруратига олиб келади
|
Инвентаризация рўйхатида моддий жавобгар шахснинг имзосини мавжуд эмаслиги (агарда бу нарса қонунчилик талабларига мувофиқ талаб қилинган бўлса)
|
Ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича камомадлар аниқланадиган бўлса, моддий жавобгар шахсга бу хақда эътироз билдиришга асос
бўлмайди.
|
Инвентаризация рўйхатининг охирги вароғида инвентаризация натижалари бўйича ҳеч қандай эътироз ва қўшимчалари йўқлиги тўғрисида моддий жавобгар шахснинг тилхати ва имзосини мавжуд эмаслиги
|
Ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича камомадлар аниқланадиган бўлса, моддий жавобгар шахсга бу хақда эътироз билдиришга асос
бўлмайди.
|
Инвентаризация рўйхатидаги нотўғри ёзувлар инвентаризация комиссиясининг барча аъзоларининг имзоси билан
тасдиқланмаганлиги
|
Тўғирланган ёзувларнинг хақиқий эмаслигини билдиради
|
Инвентаризация рўйхатида бўш қаторларни қолиб кетиши (ёки бўш қаторлар устидан чизиб қўйилмаганлиги)
|
Ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича муросасизликка (тортишувга) олиб келиши мумкин.
|
Инвентаризация ўтказиш давридаги танаффус вақтларида инвентаризация комиссияси ва инвентаризация ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар жойлашган хонани очиқ ва
назоратсиз қолдирилиши
|
Ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича муросасизликка (тортишувга) олиб келиши мумкин.
|