С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби


-расм. Инвентаризация натижаларини ҳисобда акс эттириш



Download 2,63 Mb.
bet30/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

1.6.1-расм. Инвентаризация натижаларини ҳисобда акс эттириш.
натижаларини (камомад ёки ортиқчаликларни) ҳисобда акс эттириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги қўшма қарори билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 2004 йил
6 апрелда 1334-сон билан рўйхатга олинган Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги Низом ҳамда Молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома билан тартибга солинади.
Мавзуни текшириш учун саволлар:



  1. Инвентаризация нима?

  2. Мол-мулкларни инвентаризациядан ўтказиш даврларини айтиб беринг.

  3. Қандай ҳолда мажбурий равишда инвентаризация ўтказилиши лозим?

  4. Инвентаризацияни ўтказишга қандай ҳужжат асос бўлиб хизмат қилади?




    1. Бюджет таснифи: мазмуни, аҳамияти ва бюджет ташкилотларида ҳисоб юритишдаги ўрни

Бюджет таснифи Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағ олувчи ташкилотларга қўлланилади ҳамда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро қилиш, шунингдек Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш мақсадида фойдаланилади.
Бюджет таснифи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек унинг тақчиллигини молиялаштириш манбалари гуруҳланиши бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Давлат бюджети даромадларининг таснифи;
Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифи;
Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифи.
Бюджет таснифи Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг

айнан шундай маълумотлари билан қиёсланишини таъминлайди.


Бюджет таснифини тузишнинг асосий тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади:
тўлиқлилик – бюджет таснифи бюджет жараёнининг барча иштирокчиларини қамраб олиши шарт;
ягоналик – бюджет таснифи бюджет жараёнининг барча иштирокчилари учун ягона бўлиши шарт;
ўзаро мувофиқлик – бюджет таснифининг кодлари бир вақтнинг ўзида бюджет жараёнининг ҳар хил операцияларини акс эттириш учун қўлланилмаслиги керак, яъни бюджет таснифининг ҳар бир коди ўзига хос бўлиши шарт.
Давлат бюджети, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар харажатлари таснифи барча бюджет даражалари харажатлари гуруҳланишини ўзида ифодалайди ҳамда давлат бошқаруви ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш сектори бирликлари асосий функцияларини бажаришига, ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишига бюджет маблағларини йўналтирилишини акс эттиради.
Бюджет таснифини умумий схематик кўринишини қуйидагича келтириш мумкин(1.7.1-расм).
Давлат бюджети даромадларининг таснифи барча даражадаги бюджетлар даромадлари, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари даромадларининг гуруҳланишидан иборат. Яъни, даромадлар таснифи ёрдамида Давлат бюджетига келиб тушаётган барча кўринишдаги даромадлар ва тушумларни турлари, кимлардан келиб тушаётганлиги ва республикамизнинг қайси ҳудудларидан келиб тушаётганлиги тўғрисида етарлича аниқ маълумотларни олиш мумкин.
Йигирма бир коддан иборат бўлган даромадлар таснифи тузилмаси тўрт қисмли кўринишга эга:
маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифи; даромадлар тури;
ҳудудий тасниф.
Даромадлар таснифи тузилмаси қуйидаги кўринишга эга:

Маблағлар манбаси ва бюджетлар даражаси таснифи

Даромадлар тури

Ташкилий тасниф

Ҳудудий тасниф

X XXX X X

X XXX XXX

XXX

XX XXX











Харажатлар таснифи




Харажатларнинг вазифа жихатидан таснифи


Харажатларнинг ташкилий таснифи
Харажатларнинг иқтисодий таснифи

1.7.1-расм. Бюджет таснифини умумий схематик кўринишини

Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган асосий вазифалар бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади (1.7.2-расм). Яъни харажатларнинг вазифа жихатидан таснифи ёрдамида Давлат бюджетидан амалга оширилаётган харажатлар Давлатнинг айнан қайси вазифасини бажариш учун амалга оширилаётганлигини аниқ белгилаб олишимиз мумкин.



Давлат бюджети харажатларининг ташкилий таснифи бюджетдан ажратиладиган маблағлар уларни бевосита олувчилар ўртасида тақсимланишини акс эттирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбирлар турлари бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади. Иқтисодий харажатлар таснифи Ўзбекистон Республикаси барча даражадаги бюджетлари харажатларини хўжалик белгиларига, ишлаб чиқариш элементларига кўра фарқлашни назарда тутади, давлат бошқарувида амалга оширилаётган харажатларнинг иқтисодий мазмунидан келиб чиқиб бюджет харажатлари йўналишларини белгилаб беради.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish