Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари



Download 0,52 Mb.
bet1/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
didaktika


Дидактика – таълим назарияси
Режа:



  1. Таълим жараёнининг функциялари.

  2. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари.

  3. Таълим жараёнида муносабат ва алоқа турлари.

  4. Таълим жараёнининг самарадорлиги

  5. Билиш - таълим жараёниниг методологик асосидир.

  6. Таълимнинг мазмуни.

  7. Таълим тамойиллари.

  8. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақилликка эришиш.

  9. Билимларни пухта ва тизимли ўзлаштириб олиш
  10. Таълим тамойилларини белгилаш ўлчовлари.


  11. Ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи.

  12. Таълим жараёнини лойиҳалаш ва унинг босқичлари.

  13. Таълимни ташкил этиш шакллари.

  14. Дарс жараёнида таълим воситаларини танлаш ва улардан фойдаланиш

  15. Дарс тахлилининг асосий таркибий қисмлари:

  16. Ўқув жараёнда талабалар мустақил ишини ташкил қилиш

Таълим жараёни педагогик жараённинг ажралмас, муҳим қисмларидан бири бўлиб у ўқитиш, билим, кўникма ва малака ҳосил қилиш масалалари билан шуғулланади. Таълим назариясини “Дидактика” тушунчаси билан ҳам ифодаланади. “Дидактика” сўзи грекча “Дидаско” сўзидан олинган бўлиб, “Ўқитиш, ўргатиш” деган маънони билдиради. Дидактиканинг ўрганиш объекти ўқув жараёни, ўқув жараёнининг ривожланиш қонуниятлари, ўқитиш тамойиллари, методлари ва шаклларидир. Таълим жараёнининг асосий моҳияти тарихан тўпланган ижтимоий билим ва тажрибани ёш авлодга етказиш, авлодлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни маълум тизим орқали амалга ошириш бўлиб ҳисобланади.
Педагогикада дидактиканинг умумий ва хусусий тамонларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади. Умумий дидактика педагог ва талаба фаолиятининг ўзаро таъсири тўғрисидаги фан бўлиб, у барча ўқув предметларини — ижтимоий-гуманитар, табиий фанларни ўқитиш, маълумотнинг ҳамма даражаларини — Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасаларигача, бошланғич, ўрта, касб-ҳунар, олий таълимни амалга ошириш муаммоларини ўрганувчи фандир. У ўз тадқиқот предмети моҳиятидан келиб чиқиб, қуйидаги саволларга жавоб излайди.
Нима учун ўқитилади? Бу савол маълумотнинг мақсади, вазифалари билан алоқадордир. Жамиятнинг, шунингдек, фан, техника, маданият тараққиёти асосида Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасаларининг мақсади, вазифалари белгиланади. Ўзбекистонда ривожланган демократик ҳуқуқий давлат барпо этилмоқда. Бундай давлатда ҳар томонлама ривожланган ижодкор ёшларни тарбиялаш асосий мақсад саналади.
Нега шундай ўқитилади? Бу саволга кўра таълим жараёни қонуниятлари, принциплари ўрганилади. Таълим жараёни қонуниятлари очилиб, принциплари асосланган сари, ўқув-тарбия ишларининг сифати, самарадорлиги ошади.
Нима ўқитилади? Бу савол асосида маълумот мазмуни, унинг таркибий элементлари аниқланади. Маълумот мазмуни кенг тушунча бўлиб, у ижтимоий-гуманитар ва табиий фанларни ўзига қамраб олади. Маълумот мазмуни таркибида тўртта элемент ажратилади билимлар тизими (1); кўникма ва малакалар тизими (2); ижодий фаолият тажрибаси (3); муносабатлар тизими (4). Ҳозирги анъанавий Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасаларида асосий эътибор билимларни ўзлаштиришга, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилади. Бу ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш тажрибасининг энг заиф томонидир. Маълумот мазмунининг барча элементларига риоя қилиб, таълим жараёнини ташкил этиш йўли билангина ҳар томонлама ривожланган ёшларни етиштириб чиқариши мумкин.
Қандай ўқитилади? Бу савол таълим методлари, усуллари, воситаларини ўрганишга йўналган. Шу саволга кўра, таълим методлари, усуллари, воситаларининг самарадорлик даражаси таҳлил этилади.
Таълим қандай ташкилий шакллар воситасида амалга оширилади? Бу савол таълимнинг ташкилий шаклларини (дарс, уй иши, экскурсия ва ш.к.) турларини (изоҳли—кўрсатмали, дифференциал, муаммоли ва бошқалар), талабалар миқдорига кўра таълим хилларини (индивидуал, гуруҳ, умумсинф) ўрганишга йўналган. Умумий дидактика — барча ўқув предметлари, маълумот даражалари асосида таълимнинг мақсади, мазмуни, қонуниятлари, принциплари, методлари, ташкилий шакллари, натижаларини ўрганувчи фандир.
Талабаларнинг хусусиятлари, тайёргарлиги, маълумот даражалари ва ўқув юрти типларига қараб умумий дидактиканинг ушбу турлари фарқланади: Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасаларигача таълим дидактикаси; бошланғич синфлар дидактикаси; ўрта Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасалари дидактикаси; касб-ҳунар дидактикаси; махсус таълим дидактикаси; олий таълим дидактикаси.
Умумий дидактика, унинг турлари барча ўқув предметлари, маълумот даражаларига оид муаммоларнинг ҳаммасини ўрганса, хусусий дидактика (анъанавий терминга кўра, «ўқув предметлари методикаси») айнан бир ўқув предметини ўқитишнинг мақсади, қонуниятлари, принциплари, мазмуни, методлари, воситалари, ташкилий шаклларини ўрганади. Хусусий дидактикалар сирасига математика методикаси, она тили методикаси, биология методикаси ва бошқалар киради.
Хусусий дидактикалар умумий дидактика бўйича ўрганилган билимларни, масалан, таълим-принциплари, маълумот мазмуни бўйича ҳосил қилинган тасаввурларни инкор этмайди. Аксинча, хусусий дидактика бўйича ўрганиладиган билимлар умумий дидактикадан ҳосил қилинган тушунчаларни тўлдиришга, уларни янада ойдинлаштиришга кўмаклашади. Бинобарин, умумий ва хусусий дидактикалар ўзаро узвий боғлиқ педагогик фанлардир.
Умумий ва хусусий дидактикаларнинг ўзаро алоқадорлигини қуйидаги мисол бўйича тасаввур этиш мумкин: она тили ўқитишда таълим принципларини барчаси амалга оширилади. Шу билан бирга, Олий ўқув юртлари ёки таълим муассасалариларда она тили ўқитишнинг ўзига хос принциплари хам мавжуд. Бу принциплар сирасига тил материалларини ажратишга ўргатиш, нутқ органларини етарли машқ қилдириш, нутқдан тилга қараб бориш, ёзма нутқни оғзаки нутққа чоғиштириб ўрганиш кабилар киради.
Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва уни бошқаришни биз дидактик саккиз бурчак орқали кўриб чиқамиз ( -расм): 1



расм. ДИДАКТИК САККИЗ БУРЧАК

Албатта, авлоддан-авлодга ўтиб борган сари ижтимоий тажриба ҳажми, демак билимлар ҳажми ҳам ортиб боради. Фан ва техниканинг ривожи ҳам илмий билимларнинг ҳажмига ва характерига таъсир кўрсатади. Буларнинг ҳаммаси эса ўз навбатида таълим тизимида ўз аксини топади. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш асоси бўлиб хизмат қилади. Чунки айнан таълим тизими жамиятнинг ҳар бир аъзосини маънавий, илмий дунёқарашини шаклланишида энг асосий ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам барча тарихий юксалиш, янгиланиш босқичларида айнан таълим тизимини ислоҳ қилиш муҳим ўрин тутган. Таълим тизими ҳар бир жамиятнинг ривожланиш даражасидан ҳамда шу жамиятнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда шаклланади.


Ўсиб келаётган ёш авлод таълим жараёнида:

  1. Зарур билимлар билан қуроллантирилади;

  2. Керакли малакаларга эга бўлади;

  1. Кўникмалар ҳосил қилади;

Ўқув жараёнида таълим олувчилар ва педагоглар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўргатилиб бу жараён икки томоннинг биргаликдаги фаолияти натижасида боради. Шунинг учун ҳам таълим жараёни икки томонлама характерга эга дейилади. Педагоглар ва талабаларнинг фаоллик даражаси таълим жараёнининг самарасини белгилайди. Албатта бу жараёнда педагог йўналтирувчи сифатида майдонга чиқади. Педагог аниқ мақсадни кўзлаб режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Талабалар эса уларни фаол ўзлаштириб олишлари керак. Таълим жараёнида педагог ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, талабалар ўзлаштириш жараёнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараён бўлиб, сезги, идрок, тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш талабаларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва ҳаракатларини ҳосил қилиш жараёнидир. Бу пассив томошабинлик жараёни эмас, балки талабага номаълум бўлган хақиқатларни очиб берадиган фаол, ижодий фаолият жараёнидир.
Таълимнинг асосий вазифаларидан бири инсоният ҳозиргача эришган илмий билимлар ва фан техниканинг ютуқлари билан ёш авлодни қуроллантиришдир. Ёш авлодда шундай билимлар тизимини яратиш лозимки, бу билимлар уларнинг кейинги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилсин. Ҳозирги кунда билимлар ҳажми, ахборотлар ҳажми тобора ошиб бораётган бир даврда таълим тизими талабаларга беришили керак бўлган билимлар, малака ва кўникмалар ҳажмини белгилаш ҳамда бу жараёнда қайси омилларни ҳисобга олиш керак деган масалаларни ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Зарурий билимлар ҳажмини белгилаш ва шу билан бир қаторда ўқиш муддатини аниқлаш энг муҳим масалалардан бири. Таълим жараёнида бирор фан соҳасидаги инсоният томонидан эришилган ҳамма нарсаларни ўрганиш керак деб ўйлаш мутлақо нотўғри бўлар эди. Ўқув жараёнида энг асосий, энг муҳим билимлар- фанларнинг асослари ўрганилади. Аммо шунга қарамай ҳозирда ўрганиш зарур бўлган янги-янги фанларнинг тармоқлари (экология, ЭҲМ, оила психологияси, иқтисод асослари, маънавият асослари) вужудга келмоқдаки улар таълим ҳажмини бениҳоя кенгайишига сабаб бўлмоқда. Бундай муаммолар ҳозирда деярли барча давлатларда мавжуд ва ҳар бир давлат бу муаммоларни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу муаммоларни таълим тамойилларини (принципларини) бузмаган ҳолда, ёш авлоднинг соғлигига зиён етказмаган ҳолда ечимини топишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун талабинигина ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки, бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак, таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаётга эмас, балки келажакдаги ҳаётга тайёрлаши лозим. Бу ҳам таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. 2
Таълим – тарбия ишини ташкил этишда педагог ва талаба орасидаги ўзаро муносабат ва мулоқотнинг бир неча турлари (стиллари) мавжуд. Педагогнинг ўқувчилар жамоасига нисбатан муносабатини суст – ижобий, барқарор – ижобий ҳамда беқарор муносабат тарзида гуруҳларга ажратиш мумкин (- расм).

Педагог ва ы=увчилар жамоаси ыртасидаги муносабат турлари





Суст – ижобий



Бар=арор – ижобий

Бе=арор





Педагогларнинг умумий щиссий – ижобий щолатдаги вазиятларда ы=увчилар жамоаси билан ижобий, аммо фаол былмаган муносабатни ташкил этишлари билан тавсифланади

Педагогнинг ы=увчиларга нисбатан бар=арор – ижобий муносабати, уларга \амхырлик кырсатиши, =ийинчиликларни енгишга ёрдам бериши, улар билан вазмин ва тенг ощангда муло=атда былиши билан тавсифланади.

Бе=арор хусусиятга эга муносабат педагогларнинг умумий щиссий – ижобий щолатдаги вазиятларда ы=увчилар жамоасига нисбатан бе=арор муносабатда былишлари билан тавсифланади.

расм. Педагог ва ўқувчилар жамоаси ўртасидаги муносабат турлари.





Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish