Жумаева Моҳигул ўз соҳасининг тиришқоқ ва фидокор мутахассисидир



Download 17,51 Kb.
Sana18.07.2022
Hajmi17,51 Kb.
#818740
TuriДиплом
Bog'liq
MOHI. tavsiyanoma


Навоий давлат педагогика институти Бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси, 1986 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий р.ф.ф.н.(PhD) Жумаева Моҳигул Абдувоҳидовнага




ТАВСИЯНОМА


Жумаева Моҳигул Абдувоҳидовна, 2014 йилда Бухоро давлат университети магистратура босқичи “Ўзбек тили” мутахассислигини имтиёзли диплом билан тугатиб, Навоий давлат педагогика институтининг Мактабгача ва бошланғич таълим факультетида меҳнат фаолиятини бошлади.


Жумаева Моҳигул ўз соҳасининг тиришқоқ ва фидокор мутахассисидир.
Жумаева Моҳигул 2017 йилдан шу кунгача Навоий давлат педагогика институти Мактабгача ва бошланғич таълим факультетининг “Бошланғич таълим” кафедрасида она тили ва адабиёт, она тили ўқитиш методикаси фанларидан тўлиқ ҳажмда дарс бериб келади. Дарс жараёнига масъулият билан қараб, педагогик фаолияти жараёнида АКТ ҳамда инновацион технологиялардан самарали фойдаланади.
Жумаева Моҳигул она тили таълимини ҳар томонлама ривожлантириш, кафедранинг илмий салоҳиятини кўтаришга, таълим мазмунига замонавий илғор педагогик технологияларни жорий этиш йўлида жонкуярлик билан меҳнат қилмоқда.
У республика, вилоят ва туман газеталари, турли тўпламларда ўттизга яқин илмий ва илмий оммабоп мақолалар чоп эттирди.
Шунингдек, у хорижий ҳамда республика миқиёсида ўтказилган илмий анжуманларда фаол қатнашиб келмоқда. Бир қанча мақолалари хорижий ва ОАК томонидан тавсия этилган етакчи даврий нашрларда чоп этилмоқда.
Жумаева Моҳигул 2022 йилнинг 6 январ куни ЖДПИ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03-04.06.2020 Fil.113.02. рақамли Илмий кенгашда 13.00.02.-Taълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун “Инновацион таълим шароитида она тили дарсларининг самарадорлигини ошириш (бошланғич синф мисолида)” мавзусидаги диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Жумаева Моҳигул меҳрибон она, илмга интилувчан аёл, ўзига топширилган ҳар бир ишни сидқидилдан бажарувчи инсон.
Жумаева Моҳигул бошланғич таълим йўналиши 2-курс талабаларига “Она тили ўқитиш методикаси” фанидан “Тез айтиш, латифа, лоф жнрдаги асарларни ўтишнинг ишланмасини тузиш” мавзусида намунали очиқ дарс ўтказди. Жумаева Моҳигул Абдувоҳидовна олиб бораётган илмий-педагогик фаолиятини инобатга олиб, кафедрада ўтказилган муҳокамада кафедра 23 нафар аъзосининг 19 нафари (80 % фоизи) Жумаева Моҳигул Абдувоҳидовнани ёқлаб овоз берганини эътироф этиб, мен ҳам кафедра доценти вазифасини бажарувчиси лавозимига Жумаева Моҳигул Абдувоҳидовнанинг номзодини тавсия этаман.
Бошланғич таълим
кафедраси мудири ф.ф.д (DSc) М.Эрназарова
Download 17,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish