Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Таълимнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг тарбиявий характерга эга эканлигидир



Download 0,52 Mb.
bet2/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
didaktika

Таълимнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг тарбиявий характерга эга эканлигидир. Ҳар қандай тарбия асосида билим мавжуд бўлганидек ҳар қандай таълим ўзида маълум тарбиявий таъсирни мужассамлаштиради. Билимларнинг талабанинг фақат фикрлаш қобилиятига эмас, балки ички кечинмаларига, ҳис-туйғуларига, фазилатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади. Айниқса, гуманитар фанларни ўрганиш талабанинг маънавиятини шаклланишида аҳамиятлидир. Шунинг учун таълим муассасалари тарихан фақат илм масканларигина бўлиб қолмасдан, балки тарбия учоқлари сифатида ҳам қабул қилинган. Таълим ва тарбия бир жараённинг икки томони бўлиб, бири-бирини тўлдириб келади. Билим бу куч-қудрат, ана шу куч-қудрат маънавияти етук инсон қўлида ривожланишга хизмат қилади. Маънан қашшоқ инсон бу қудратдан ноўрин фойдаланиши ва жамиятга зиён етказиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бундай ҳолатлар тарихда жуда кўп маротаба такрорланган ва бу исбот талаб қилмайдиган аксиомага айланган. Демак, таълим албатта тарбиявий асосга эга бўлиши ва талабаларга фақат билим бериш билан чекланиб қолмаслиги, балки тарбиялашдек мураккаб жараёнини ҳам ўз зиммасига олиши лозим.3
Таълим жараёни таъсирида талабанинг ақлий камолотини, билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантириш ва янги поғонага кўтариш асосий масалалардан биридир. Айнан таълимнинг ривожлантирувчи хусусиятини икки даражага ажратиб таҳлил қилади.
Зарурий ривожланиш. Бу òàëàáà тайёргарлигидаги мавжуд даража, бошқача қилиб айтганда, талабадаги бор даража, яъни талабанинг бугунги ўқув жараёнигача бўлган тайёргарлик даражасидир. Бу даража талабанинг ишни мустақил бажара олиши билан характерланади.
Юқори даражадаги ривожланиш. Бошқача қилиб айтганда, шу дарс давомида кўтарилиш керак бўлган даражадир. Бу талаба ҳозирча қила олмайдиган, лекин кўмак воситасида эплай оладиган ишдир. Талаба ана шу ўзи учун янги бўлган ва бажаришга кучи етадиган вазифани бажариш давомида иккинчи даражага кўтарилади. Лекин бу вазифа талабанинг тараққиёт зонасида жойлашган бўлиши шарт, акс ҳолда ривожланишга эришиш қийин. Яқинлашиб қолган тараққиёт зонасига кирган ҳар нарса таълим жараёнида зарур ривожланиш даражасига ўтади.
Шундай қилиб, яқинлашиб қолган тараққиёт зонаси ривожланишдан илгарилаб кетадиган таълим воситасида яратилади. Таълимнинг ҳар бир босқичи тараққиётнинг эришилган босқичига таянади ва муайян босқични кўзлаган ҳолда навбатдаги босқични тайёрлаб беради.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish