Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари



Download 0,52 Mb.
bet5/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
didaktika

Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари.
«Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари» тушун-часи дидактикада ўтган асрнинг 60-йилларида рус педагоги М.А.Данилов томонидан асосланган эди. Таълимнинг ҳаракатлантирувчи кучлари муаммоси проф. Ю.К.Бабанский илмий тадқиқотларида алоҳида ўрин олган. Унинг таъкидлашича, таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг талабларига кўра ўқув юрти олдига қўйиладиган талаблар ва уларни амалга ошириш учун ўқув-тарбия жараёнини узлуксиз такомиллаштира бориш ўртасида амал қилади.
Билим, малака ва ижодий қобилиятларни ўзлаштириш эҳтиёжи ва болаларнинг реал билиш имкониятлари ўртасидаги позитив (ижобий) зиддиятлар таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари саналади. Бинобарин, таълим жараёнига хос зиддиятлар педагог томонидан болалар олдига қўйиладиган интеллектуал, амалий топшириқлар ва шу топширқларни бажариш учун кўрсатиладиган интилишлар, қизиқишлар, ҳаракатлар шаклида амал қилади. Таълим жараёнидаги зиддиятларни оқилона ҳал этиш энг мақбул таълим методлари, воситаларини танлашни тақозо этади.


Таълим жараёнида муносабат ва алоқа турлари.
Таълим жараёни турли-туман муносабатлар, ранг-баранг алоқаларга бой ҳодисадир. Муносабатлар, алоқалар таълим жараёни компонентлари ўртасидаги ўзаро таъсир шаклида юзага чиқади, амал қилади.
Таълим ўта мураккаб диалектик жараён бўлиб, таркибан доимий ва ўзгарувчан элементлардан ташкил топади. Таълим жараёнида қанча ўзгариш юз берсада, ўзини сақлаб қоладиган, барча ўзгаришлар таркибида иштирок этадиган элементларга доимий компонентлар дейилади. Шундай собит компонентлар сирасига ўқитувчи ва талаба фаолияти киради. Ўқув материали, дарс типи, кўргазма қурол, ўқув топшириқлари таълим жараёни яқин дидактик мақсадларга кўра ўзгариб туради. Таълим жараёни яқин дидактик мақсадга кўра янгиланиб, турланиб турадиган таркибий қисмлар ўзгарувчан элементлар саналади. Таълим жараёнидаги муносабатлар, алоқалар доимий компонентларнинг — ўқитиш ва ўқишнинг ўзаро таъсири шаклида амал қилади.
Ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг ўзаро таъсири, уларнинг ягоналиги, В.В.Краевскийнинг таъкидлашича, таълимнинг пайдо бўлиши, унинг ижтимоий институт сифатида шаклланишидан тортиб то ҳозирги кунларга қадар инвариант хусусиятларга эга бош муносабатдир.
Ўзаро таъсир дидактик муносабатлар орасида энг қадимий, генетик жиҳатдан бирламчи муносабат бўлиб, таълимнинг яхлитлигини таъминлайди. У яъни ўқитиш ва ўқишнинг ўзаро таъсири, даставвал дидактиканинг тадқиқот предмети сифатида амал қилади. Ўқитиш ва ўқиш фаолиятларияинг бир-бирига киришуви ўз табиатига кўра бир қанча хусусиятларга эга: ўрганиш объекти ва қуриш объекти вазифасида иштирок этади; ўқув режалари, дастурлари, дарсликлари ўзаро таъсир нуқтаи назаридан ишлаб чиқилади; унда таълимнинг жараёний ва мазмуний хусусиятлари акс этади; таълим жараёнида амал қиладиган муносабат турлари ўзаро таъсир моҳияти асосида тасниф этилади.
Ўзаро таъсир ўрганиш объекти: илмий дидактик тадқиқотлар таълим жараёнида ташкил этилади, унинг натижаси ўзаро таъсир нуқтаи назаридан баҳоланади, ҳар қандай дидактик ҳодисанинг таркибида ўзаро таъсир иштирок этади, ўзаро таъсир табиатини ҳисобга олиш асосида илмий ишлар ўтказилади. Бинобарин, ўзаро таъсир илмий-дидактик тадқиқотга нисбатан ўрганиш объекти сифатида амал қилади.
Ўзаро таъсир қуриш объекти: таълим ўзаро таъсирнинг ҳосиласи; ўзаро таъсир моҳиятидан келиб чиқиб таълим ташкил этилади, бошқарилади; таълимнй тузиш, унинг босқичларини белгилашда ўзаро таъсир ўлчов вазифасини ўтайди.
Ўқитиш ва ўқишнинг ўзаро муносабати таркибан қуйидаги қисмлардан иборат: 1) ўқитиш ва ўқув материали; ўқитиш ва дарслик; ўқитиш ва кўргазма қурол; 2) ўқиш ва ўқув материали; ўқиш ва дарслик; ўқиш ва кўргазма қурол. Таълим жараёнидаги бош муносабат ва унинг турли кўринишларига қараб алоқа турлари ҳам аниқланади.
Ю.К.Бабанский ўз тадқиқотларида дидактик алоқаларнинг қуйидаги турларини қайд этган: сабаб-оқибат алоқаси - икки дидактик ҳодисанинг бир-бирига дахлдорлиги типидаги алоқа. Бунга талабалар фаолиятининг самарадорлиги (оқибат) педагог фаолиятининг унумдорлигига боғлиқлиги (сабаб) мисол бўла олади; функционал алоқа — бир дидактик ҳодиса бажарадиган иш иккинчи дидактик ҳодисанинг содир бўлишига олиб келади. Масалан, ижодий топшириқларнинг бола фаолиятида амал қилиши уларда ижодий қобилиятни ўстиради; иерархия (бўйсуниш, эргашиш) типидаги алоқа. Масалан, таълим ва ўқитиш ўртасидаги, шунингдек, таълим ва ўқиш орасидаги алоқа хусусиятга эга. Таълим жараёнидаги муносабатлар ва уларга оид алоқа турлари таълим жараёни структурасини белгилайди.
Таълим жараёни маълумот мазмунини ўзлаштиришга йўналган. Маълумот мазмунини ўзлаштириш хусусиятлари асосида дидактик алоқанинг қуйидаги кўринишлари ажратилади.

  • Мақсад алоқа—таълим жараёни дидактик вазифаларига кўра белгиланади. Таълим жамиятга нисбатан уч хил функция бажаради: маълумотга йўналганлик; талабаларни ривожлантириш; тарбиялаш. Таълимнинг ана шу уч хил функциясига кўра уч хил мақсадга ажратилади: маълумотга йўналганлик; тарбияловчанлик; ривожлантирувчанлик.

  • Мазмуний алоқа — ўрганиладиган ўқув материалига нисбатан аниқланади. Шу алоқа турига кўра ўқувчи билан ўқув материали, педагог билан ўқув материали ўртасидаги боғланишлар ажратилади.

  • Жараёний алоқа — дидактик алоқаларнинг бу тури таълим жараёни субъектлари ўртасидаги ўзаро таъсирни кучайтиради, собитлаштиради, чегаралайди.

  • Коммуникатив алоқалар — таълим субъектларининг бир-бирини тушунишларини таъминлайди. Таълим жараёнида педагог ва талабаларнинг ўзаро тушунишларига халақит берадиган тўсиқлар мавжуд эмас. Чунки у болалар тушунадиган тилда ташкил этилади. Шуларга қарамасдан, таълим жараёни субъектларининг бир-бирини тушунмаслиги ҳодисаси учраб туради. Бу ҳодисанинг сабаби таълим субъектлари нутқининг, шунингдек, уларда фикрлаш жараёнларининг турли даражада ривожланганлигидир. Кўргазма қуролларни таълимга татбиқ этиш, топшириқ ва муаммоларни оммабоп тушунтириш йўллари билан бундай тўсиқлар бартараф этилади.

Таълим жараёнидаги муносабатларни белгилаш, алоқа турларини аниқлаш уни тизим сифатида тасаввур этиш имкониятини беради. Таълим жараёни тўғрисидаги тасаввурлар ривожланган сари таълимни оптимал ташкил этиш, бошқариш, назорат этиш осонлашади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish