Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари



Download 0,52 Mb.
bet4/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
didaktika

Таълим жараёнининг функциялари.
Таълим жараёни —ижтимоий ҳаётнинг ўзига хос йўли бўлиб, у қуйидагича вазифаларнр бажаради: маълумотли қилиш, тарбиялаш, ривожлантириш. Таълим жараёнининг бу функциялари, яъни бажарадиган ишлари бир-бири билан чамбарчас боғланган. Маълумот мазмуни ва фаолият усулларини эгаллаш талабалар тараққиётига олиб келсак, маълумот ва ривожлантириш тарбияланганликка сабаб бўлади. Шундай қилиб, маълумотли қилиш, ривожлантириш ва тарбиялаш таълим жараёнининг дахлдор функцияларидир.
Таълим жараёнининг маълумотли қилиш функция фан асосларини эгаллаш, кўникма ва малакалар шакллантириш, ижодий қобилиятларни ўстириш характерланади. Ўқув предметларига оид асосий ғоялар, назариялар, қонуниятлар, фактларни ўзлаштириш, ўзлаштирилган билимлар асосида кўникма ҳамда малакаларни таркиб топтириш йўллари билан авлодлар ўртасидаги ворислик таъминланади. Авлодлар ўртасидаги ворисликни таъминлаш ота-оналардай фикрлаш, улар бажарган фаолият усулларини қўллаб, моддий неъматларни ишлаб чиқариш учун асос бўлади. Шу билан бирга, ёшлар ўз ўтмишдошлари доирасидан ташқарига чиқади, янгича фаолият кўрсатиш усулларини эгаллашади. Ўз ўтмишдошлари фикрлашлари доирасидан ташқарига чиқиш, янгича фаолият усулларини эгаллаш жамиятнинг янгича иқтисодий, маънавий ҳолатга — янги тараққиёт босқичига чиқишига замин тайёрлайди. Шундай қилиб, таълим жараёнининг маълумотли қилиш функцияси уч хил иш билан характерланади: фан асосларини ва фаолият усулларини эгаллаш; олдинги авлоддан мерос бўлиб қолган фаолият усулларини кўникма—малакалар шаклида асраш; ижодий фикрлашни таркиб топтириш ва янгича фаолият усулларини шакллантириш.
Таълим жараёнининг навбатдаги функцияси ёшларни тараққий эттиришдир. Таълим жараёнида ёшларни тараққий эттириш муаммоси дидактикада узоқ тарихга эга. Л.В.Занков, Д.Б.Эльконин, М. И. Махмутов каби қатор олимларнинг илмий тадқиқотларида таълимнинг олдинда бориши ва ўзига талабалар тараққиётини эргаштириши масаласи илмий асосланган.
Фикримизча, фан асосларини ўзлаштириш ва ёшларни ривожлантириш бир нуқтадан чиққан горизонтал ва вертикал чизиқ шаклида амал қилади. Шундай бўлгач, билим ва малакаларни ўзлаштириш жараёнида талабаларнинг тафаккури, ижодий қобилиятлари ҳам тараққий эттирилади. Демак, маълумотли қилиш билан параллел талаба шахси ҳам ривожлантирилади.
Фан асосларини ўзлаштириш ва бола шахсини ривожлантириш ўқувчиларни тарбиялашни ҳам тақозо этади. Таълимнинг тарбияловчанлик функциясини даставвал немис педагоги И.Ф.Гербарт асослаган эди. Кейинчалик таълим жараёнининг тарбияловчанлик функцияси тўғрисидаги фикрларни машҳур рус педагоги К.Д.Ушинский ривожлантирди. «Гарчанд, — деб ёзган эди К.Д.Ушинский, — тарбия воситалари қанча кўп бўлсада, улар орасида боланинг ёшига мос фан тарбиянинг етакчи омилидир».
Ҳақиқатан ҳам, таълим жараёнида болаларда аҳлоқий сифатлар таркиб топтирилади, дунёқараш шакллантирилади, талабанинг табиатга, жамиятга, маънавий оламга муносабатлари тарбияланади. Шундай бўлгач, педагог ҳар бир машғулотда маълум тарбиявий хулосани ҳам болаларга етказмоғи лозим.
Таълим жараёнининг маълумотга йўналганлик тараққий эттирувчанлик ва тарбияловчанлик функциялари ўзаро дахлдор бўлиб, бир-бирини тўлдиради, бир-бирини тақозо этади: маълумотга йўналтирилганлик талабалар шахсини ривожлантиришга, маълумотга йўналганлик ва тараққий эттирувчанлик биргаликда талаба шахсини тарбияланганлигига олиб келади. Педагог тарбия ишларини режалаштиришда, таълим воситаларини танлашда, машғулотларни ташкил этишда таълим жараёнининг шу функцияларини ҳисобга олиши, уларни амалга ошириши мутлақо зарур.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish