2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин



Download 19,64 Kb.
Sana13.04.2022
Hajmi19,64 Kb.
#547939
Bog'liq
66 09.02.2022




[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Мактабгача таълим]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Республиканинг чекка ҳудудларидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни жадаллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган болаларни тарбиялаш, келгусида муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва уларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 9 февраль,
66-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 февралдаги 66-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«тайёрлов гуруҳларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади».
2. 1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига зарур ҳолларда мазкур иловада белгиланган республика мақсадли кўрсаткичлари доирасида ҳудудлар кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади».
3. 2-иловада:
а) 4-банднинг биринчи хатбошисидаги «июнь, июль» сўзлари «май, июнь» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 6-банддаги «тегишли йилнинг 1 сентябрида 5 ёшу 6 ойлик бўлган» сўзлари «келгуси йилда етти ёшга тўладиган» сўзлари билан алмаштирилсин.


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 09/22/66/0114-сон)

Download 19,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish