Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шакли маблағлари ҳисобига иш ҳақи ҳисобланганда
251
173
421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш хақи ҳисоблаш
табели
2
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шакли маблағлари ҳисобига ҳисобланган иш ҳақига нисбатан 25% ягона
ижтимоий тўлов ажратмалари суммасига
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шакли маблағлари ҳисобига коммунал тўловлар учун тўлов
ҳисобланганда
251
150
Юк ҳати
5
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шакли маблағлари ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий ҳаражатлар ҳисобдан
чиқарилганда
250
251
Бухгалтерия маълумотнома- си
“Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар” субсчётида таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган даромадларнинг ҳисобланиши акс эттирилади.
Ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича маблағларнинг ҳисобланиши 175 “Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар” субсчётининг дебетида ва 252 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида, маблағларнинг келиб тушиши 111 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар” субсчётнинг дебетида ва 175 “Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Йил охирида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли бўйича барча ҳисобланган тушумларнинг ҳисобдан чиқарилиши 250 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг дебетида ва 252 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Йил охирида 252 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт маблағлари бўйича даромадлар” субсчёт бўйича қолдиқ қолмайди.
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича даромадлар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади
№
Муомалалар мазмуни
Дт
Кт
Асос бўлувчи
хужжат
1
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шакли маблағлари бўйича тўлов
ҳисобланганда
175
252
Юк ҳати
2
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шакли маблағлари бўйича
даромадлар ҳисобдан чиқарилганда
252
250
Бухгалтерия маълумотнома-
си
Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумларнининг аналитик ҳисоби талабаларнинг курслари (босқичлари), факультетлар (деканатлар, ўқиш йўналишлари), гуруҳлар, шунингдек талабалар (фамилияси, исми, отасининг исми) бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
Шартли мисол. Таълим муассасасининг 2011 йил мобайнидаги ҳисобланган тўлов-контракт маблағлари 250.0 млн сўмни ташкил қилди. Бу муомала ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: