"Соҳа иқтисодиёти ва менежменти" фанидан
якуний назорат вариантлари
ВАРИАНТ № 4
Амортизация ва амортизация ажратмалари.
Асосий фондлар корхона ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида узоқ вақт иштирок этади ва ўзининг натурал моддий холатини йўкотмайди хамда ўз қийматини тайёрланаётган махсулотларга қисмлаб ўтқазиб боради. Асосий фондлар қийматини тайёрланаётган махсулотга ўтказиш жараёни амортизация деб, ушбу жараёнда тўпланган маблағлар амортизация ажратмалари деб аталади.
Асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш, яъни жисмоний ва маънавий жихатдан эскирган асосий фондларнинг ўрнини иқтисодий тўлдириш учун корхона бу воситалар қийматидан амортизацион ажратмаларни айириб ташлайди хамда бу ажратмалар кейинчалик харажатлар сифатида махсулот таннархига киритилади.
бу ерда:
Na - тўлиқ қайта тиклаш учун йиллик амортизация меъёри, %;
Fb - асосий фондларнинг бошланғич қиймати, сўм;
Ta - асосий фондларнинг меъёрий хизмат вақти, йил.
Йиллик амортизация ажратмалари (Aa) миқдори куйидагича аниқланади.
бу ерда:
Tk – хизмат муддати давомида капитал таъмирлашга сарфланган харажатлар;
M– модернизация қилишга сарфланган харажатлар.
Амортизация маблағлари асосий фондларни тўлиқ қайта тиклаш (реновация), капитал таъмирлаш ва ускуналарни модернизация қилиш учун алоҳида равишда йўналтирилади. Шу сабабли, амортизация меъёри икки қисмдан - фондларни реновация қилиш (Nt.t) хамда капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш (Nk.t.)дан иборат.
Биринчи холда:
бу ерда:
Th - асосий фондларнинг хақиқий хизмат қилиш вақти, йил.
Иккинчи холда:
Инвестиция турлари.
«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир. Инвестиция тушунчасига янги капитални барпо этиш учун сарфланган харажат сифатида хам таъриф бериш ўринли.
Инвестициялар - бу янги корхоналар курилишига, машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишга, яъни янги капитални барпо этишга кетган харажатлардир.
Investitsiyalar quyidagi turlarga bo’linadi:
Хорижий инвестициялар – бу чет эл инвесторлари томонидан юкори даражада даромад олиш, самарага эришиш максадида мутлок бошка давлат иктисодиётининг, тадбиркорлик ва бошка фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир.
Молиявий инвестициялар – кимматбахо коғозлар, акция ва облигациялар сотиб олиш, пул маблагларини банкларга фоиз олиш максадида депозит хисоб ракамларига куйиш билан ифодаланади.
Реал инвестициялар – пул маблағларини капитал курилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга киритишни ифодалайди. Реал инвестициялар корхона, тармок ва бутун миллий иктисодиётининг куч-кувватини белгилаб беради.
Махсулот таннархини ташкил этувчи харажатлар.
Махсулотнинг (ишнинг, хизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга куйидагилар тегишли:
бевосита моддий харажатлар;
бевосита меҳнат харажатлари;
ишлаб чиқариш хусусиятига эга билвосита устама харажатлар.
Бу харажатларнинг кўпчилигини натурада, яъни дона, кг, метр ва бошқа кўринишларда хисобга олиб бориш ва режалаштириш мумкин. Аммо махсулот уларни ягона ўлчов бирлигига - қиймат-пул кўринишига келтириш талаб этилади.
Махсулот таннархи бир турдаги махсулотни бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларини шу махсулот миқдорига бўлиш орқали топилади:
MT = MX+IX+ST+A+BIX / M
Бу ерда:
MT – махсулот таннархи, сўм;
MX - ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари, сўм;
IX - ишлаб чиқариш хусусиятидаги меҳнатга хақ тўлаш харажатлари, сўм;
ST - ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта тўловлари, сўм;
A - асосий воситалар амортизацияси, сўм;
BIX - бошқа ишлаб чиқариш харажатлари, сўм;
M - махсулот миқдори, центнер, дона, кг, тонна ва хақозо
Do'stlaringiz bilan baham: |