4.0
млн.сўм
Яъни, жорий йилга ота-оналар маблағлари бўйича ташкилотнинг молиявий натижаси 4.0 млн сўмга якунланди.
Бу эса, юқорида айтиб ўтганимиздек, мазкур ташкилотнинг йил якунлари бўйича балансида қуйидаги икки ҳолатдан бири бўлиши мумкинлигини билдиради, жумладан:
а) дебиторлик қарзлар вужудга келган бўлиши мумкин;
б) ташкилотнинг номолиявий ва молиявий активларининг қолдиқ қиймати ошган бўлиши мумкин.
240 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётида тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган хақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 241 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағларини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади, бунда, 242 “Таълим муассасаларида ҳисобланган ота-оналарнинг маблағлари” субсчёти дебетланади.
Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича молиявий натижалар 281 “Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича якуний молиявий натижа” субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи хужжат
|
1
|
Ота-оналардан болаларни таълим
муассасаларида сақланганлик учун тушган
|
242
|
240
|
Бухгалтерия
маълумотномаси
|
|
тўловлар ҳисобдан чиқарилганда
|
|
|
|
2
|
Мактабгача таълим муассасаларида ота- оналардан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий ҳаражатлар ҳисобдан
чиқарилганда
|
240
|
241
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
3
|
Молия йилининг охирида жорий йилга тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб китоблар бўйича жорий молиявий натижалар
(ижобий) ҳисобдан чиқарилганда
|
240
|
281
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
4
|
Молия йилининг охирида жорий йилга тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб китоблар бўйича жорий молиявий натижалар
(ижобий) ҳисобдан чиқарилганда
|
281
|
240
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
Бу субсчёт бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида юритилади.
240-субсчёт билан боғлиқ жорий йил охиридаги операцияларнинг схематик кўринишини қуйидагича беришимиз мумкин (5.4.1-расм).
Хақиқий харажатлар
(241-субсчёт дебети)
Ҳисобланган маблағлар (242-субсчёт
кредити)
Do'stlaringiz bilan baham: |