С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби


-расм. Ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижани шаклланишини схематик кўриниши



Download 2,63 Mb.
bet106/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

5.6.1-расм. Ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича молиявий натижани шаклланишини схематик кўриниши


Такрорлаш учун саволлар



  1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисобини шакллантириш тартибини айтиб беринг?

  2. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича ҳақиқий ҳаражатларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?

  3. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадларни бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?

  4. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича даромадларнинг аналитик ҳисоби қандай юритилади?


    1. Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар ҳисоби

Бюджет ташкилотининг бошқа даромадлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари бу ташкилотнинг ушбу маблағлар бўйича молия йили мобайнида, яъни ҳисобот йилининг 1-январидан 31 декабрига қадар бўлган давр мобайнида ҳисобланган даромадлари ва мазкур вақт мобайнида амалга оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида олинган кўрсаткичдир. Бунда иккиламчи хом ашёни топширишдан тушган тушумлар, кераксиз ва эскирган моддий қийматликларни (бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинганларини) сотишдан тушган тушумлар ва улар ҳисобидан амалга оширилган харажатлар бўйича молиявий натижалари акс эттирилади. Бюджет ташкилотларида бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижа 27 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счётида ҳисобга олинади.


27 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади:

  1. “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар”;

  2. “Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар”; 272 “Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар”;

273 “Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар”. 271 “Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар” субсчётида
ташкилотлар томонидан юқорида келтирилган манбалар бўйича қилинган хақиқий харажатлардан ташқари амалга оширилган барча хақиқий харажатлар, жумладан қонунчиликка мувофиқ солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига амалга оширилган хақиқий харажатлари ҳисобга олинади.
Сарф қилинган материаллар, пул маблағлари ва бошқа хақиқий харажатлар суммалари йил мобайнида 271 “Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар” субсчёт дебетига ва тегишли субсчётлар кредитига ёзилади. Йил давомида қилинган барча хақиқий харажатларнинг суммаси йил охирида 271 “Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар” субсчёт кредитидан 270 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчёт дебетига ёзилиб ҳисобдан ўчирилади.

  1. “Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар” субсчётда йил охирида қолдиқ қолмайди.

Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади



Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи
хужжат

1

Бошқа даромадлар ҳисобига коммунал
ҳизматлар учун тўлов ҳисобланганда

271

150

Юк ҳати

2

Бошқа даромадлар ҳисобига сотиб олиган материаллар сарфланганда



271

06-
счётнинг тегишли субсчётла
ри

Юк ҳати (талабнома), далолатнома



3

Бошқа даромадлар ҳисобига сотиб олиган асосий воситаларга эскириш ҳисобланганда



271

02-
счётнинг тегишли субсчётла
ри

Бухгалтерия маълумотномас и, расчётлари



4


Бошқа даромадлар ҳисобига сотиб олиган маблағлари ҳисобига амалга оширилган
ҳақиқий ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилганда

270


271


Бухгалтерия маълумотномас
и

Харажатларнинг аналитик ҳисоби махсус маблағ турлари ва харажат моддалари бўйича 294-сон шаклдаги касса ва хақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.



  1. “Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар” субсчётида ташкилотлар томонидан ҳисобот йилида олинган ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа даромадлари ва тушумларининг ҳисоби юритилади.

Юқоридаги тушумлар ва даромадларнинг ҳисобланиши 272 “Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар” субсчётининг кредитида тегишли субсчётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Йил охирида 272 “Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар” субсчётнинг кредитида акс эттирилган барча даромадлар ва тушумлар 270 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг кредитига ҳисобдан чиқариш йўли билан ёпилади ва 272 “Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар” субсчёт бўйича қолдиқ қолмайди.
Аналитик ҳисоб тушган тушумларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади





Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи
хужжат

1

Иккиламчи хом ашёни топширишдан
тушумлар ҳисобланганда

152

272

Юк ҳати

2


Молия йили охирида бошқа бюджетдан ташқари даромадлар ҳисобдан чиқарилганда

272


270


Бухгалтерия маълумотномас
и




  1. “Инвентаризация натижасида орттиқча чиққан мол-мулклар” субсчётида ташкилотларда ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг кирим қилиниши акс эттирилади. Ўтказилган инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол- мулкларнинг кирим қилиниши 273 “Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар” субсчёт кредитида, мол-мулкларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.

Йил охирида инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулклар қийматини молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилиши 273 “Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар” субсчётнинг дебетида ва 270 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади.
Инвентаризация натижасида орттиқча чиққан мол-мулклар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади



Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи













хужжат

1

Инвентаризация жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган асосий воситаларни бозор қиймати бўйича киримга олиниши

01-
счётнинг тегишли субсчётла ри



273

Инвентариза- ция далолатномаси, АВ-1 шаклдаги бюджет ташкилотлари- да асосий воситаларни қабул қилиш- топшириш тўғрисида
далолатнома

2

Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан товар-моддий заҳираларнинг кирим қилиниши



05, 06
счётларни нг тегишли субсчётла
ри

273

Инвентариза- ция далолатномаси



3


Йил охирида инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулклар қийматини молиявий натижаларга ҳисобдан
чиқарил

273


270


Бухгалтерия маълумотнома- си

Аналитик ҳисоб инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.


270 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётида ташкилотнинг бошқа даромадлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган хақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда 271 “Бошқа даромадлар бўйича хақиқий харажатлар” субсчёти кредитланади.
Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида бошқа бюджетдан ташқари даромадларни ва инвентартизация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар суммасини молиявий натижаларга ёпилиши акс эттирилади, бунда, 272 “Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар” ва 273 “Инвентаризация натижасида орттиқча чиққан мол-мулклар” субсчётлари дебетланади.
Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга бошқа даромадлар бўйича молиявий натижалар 284 “Бошқа даромадлар бўйича якуний молиявий натижа” субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди.
Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича расмийлаштирилади



Муомалалар мазмуни

Дт

Кт

Асос бўлувчи
хужжат

1


Бошқа даромадлар ҳисобига сотиб олиган маблағлари ҳисобига амалга оширилган
ҳақиқий ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилганда

270


271


Бухгалтерия маълумотнома-
си

2


Молия йили охирида бошқа бюджетдан ташқари даромадлар ҳисобдан чиқарилганда

272


270


Бухгалтерия маълумотнома-
си

3


Йил охирида инвентартизация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулклар қийматини молиявий натижаларга ҳисобдан
чиқарил

273


270


Бухгалтерия маълумотнома- си

4


Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар бўйича жорий молиявий натижалар (ижобий)
ҳисобдан чиқарилганда

270


284


Бухгалтерия маълумотнома-
си

5


Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар бўйича жорий молиявий натижалар (ижобий)
ҳисобдан чиқарилганда

284


270


Бухгалтерия маълумотнома-
си



Шартли мисол: Бюджет ташкилотининг 2011 йил мобайнидаги ҳисобланган бошқа маблағлар бўйича даромадлари 100.0 млн сўмни (яъни, 272-субсчётни кредити), шунингдек инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча чиққан мол-мулкларни кирим қилиниши натижасида олган даромадлари 5.0 млн сўмни(яъни, 273- субсчётнинг кредити) ташкил қилди.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish