“Бошқа даромадлар бўйича якуний молиявий натижа” субсчётининг кредитига (дебетига) жорий йилнинг охирида 270 “Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар” субсчётининг кредит (дебет) қолдиғи ҳисобдан чиқарилади.
“Бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар” субсчётида ташкилотларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг бюджетдан ташқари олган даромадлари учун ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар суммалари ва уларнинг белгиланган мақсадлар учун ишлатилиши акс эттирилади.
Агарда, қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ташкилотларга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар учун берилган имтиёзлар туфайли тежалган (бўшаб қолган) маблағлар ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ишлатилади.
Ушбу субсчётнинг кредитида бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган солиқ ва бошқа мажбурий тўлов турлари бўйича белгиланган имтиёз суммаси акс эттирилади, бунда, 160 “Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар”, 163 “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар”, ва 169 “Бошқа бюджетдан ташқари
жамғармалар билан ҳисоб-китоблар” субсчётларнинг тегишлиси дебетланади.
Ушбу маблағлар ҳисобидан сотиб олинган моддий активларнинг сарфланиши (эскириши) ёки моддий активлар сотиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадларига ишлатилиши муносабати билан амалга оширилган хақиқий харажатлар мос равишда 251 “Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов- контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” ва 261 “Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлар” субсчётларнинг дебетида акс эттирилади.