Аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, маҳаллий фармацевтика саноати корхоналарига халқаро сифат тизимини жорий этиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар, муаммолар ва унинг ечимлари
ФАРМАЦЕВТИКА БОЗОРИ ВА УНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БУЙИЧА ХАЛҚАРО АМАЛИЙ ТАЖРИБА
ХИДОЯТОВА З.Ш.
Ўзбекистон Республикасида сўнгги пайтда қабул қилинган аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлашни яхшилашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон «Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 717-сон «Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрда ПҚ-2647-сон «Аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори
2017 йил 1 январдан эътиборан четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларини етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда чекланган савдо устамалари қўлланилади.
Қарорнинг 1-иловасида қайд этилган 343 та турдаги ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларини Республика комиссияси томонидан белгиланган нархларда сотиш тартиби ўрнатил эди.
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситалари (1995-2017 йилларда)
20,1%
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
2017 йил 1 августдан эътиборан четдан олиб келинадиган дори воситалари ва тиббий буюмларни Республика коммиссияси томонидан белгиланган нархларда РТИДК "O`zmedeksport" томонидан харид қилиниши;
2018 йил 1 январигача барча аптекаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимиятларида лицензияларни қайта расмийлаштириш;
лицензия талаблари ижроси устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳудудий соғлиқни сақлаш идоралари таркибига 2 та штат бирлигидан иборат фармацевтларни киритиш;
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатини оптималлаштришни назарда тутган ҳолда қайта кўриб чиқиш;