Дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий фармацевтика корхоналари ишлаб чиқариш йўналишлари - Жами маҳаллий корхоналар сони 2017 йил 1 ноябрига
- 151 тани ташкил этган,
- жумладан:
- 83 та дори воситалари ишлаб чиқарувчиллар;
- 10 та дори воситалари ва тиббий буюмларини ишлаб чиқарувчилар;
- 58 та тиббий буюмларини ишлаб чиқарувчилар.
- Маҳаллий фармацевтика корхоналари сонининг ўсиш суръати
- Ишлаб чиқарилаётган маҳаллий дори воситалари турларининг ўсиш суръатлари
- Молия вазирлиги 15 кун мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирлигига вазирликнинг асосланган буюртманомалари бўйича, ўзаро тузиладиган шартномада белгиланадиган шартларда, транш тарзида очиладиган 300,0 млрд сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси бериш;
- фоизсиз бюджет ссудаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар Республика коммиссияси томонидан белгиланган нархларда РТИДК "O`zmedeksport" томонидан харид қилиниши;
- 2017 йил охиригача - зарурат бўлганда, Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга 240 млрд сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратиш.
- Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрда 717-сон «Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори
- Тиббиёт муассасалари дори таъминоти
- Даволаш-профилактика муассасаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида 2017 йилда жами 376,1 млрд. сўм ёки 2016 йилга (227,4 млрд. сўм) нисбатан 1,65 марта кўп маблағлар ажратилди.
- жумладан:
- тез-тиббий ёрдам хизматига 3 баробарга оширилди (2016 йилда 4,9 млрд. сўм бўлса 2017 йилда 15,7 млрд.сўм) ва ҳудудлар бўйича дори воситалари билан марказлашган ҳолда таъминлаш йўлга қўйилди;
- онкология хизмати учун дори воситалари билан таъминлаш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳажми 2017 йилда 15,2 млрд.сўмга етказилди (2016 йилда 4,9 млрд.сўм);
- миллий эмлаш календарига мувофиқ 2017 йилда 9 турдаги вакциналар сотиб олишга 42,1 млрд. сўм ёки (2016 йилда 20,0 млрд. сўм) икки баравар кўп миқдордаги маблағлар тўлиқ молиялаштирилди.
- Давлат дастурлари бўйича таъминот
- Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантиришнинг 2016-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш учун 25,3 млрд. сўм;
- 2017 - 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги хомиладор аёлларни витамин минерал комплекслари ва Кальций + витамин ДЗ препаратлари билан таъминлаш учун 10,7 млрд. сўм,
- Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича тиббий буюмлар учун жами 6,5 млрд.сўм;
- ОИТС ва қон хизмати муассасалари учун тиббий буюмлар, реагентлар ва реактивлар харид қилиш учун 2,4 млрд. сўм; Гепатит С вируси билан оғриган 3500 нафар беморларни даволаш учун замонавий дори воситалари билан таъминлашга 2,0 млрд. сўм;
- Тиббиёт муассасаларида диализ муолажалари учун сарфлов воситалари ва эҳтиёт қисмларга 15,4 млрд. сўм (2016 йилда 7,5 млрд.сўм) 1,9 бараварга кўп маблағлар йўналтирилди.
- Соғлиқни сақлаш соҳасига жами 9,6 трлн.сўм (2017 йилги 7,1 трлн.сўмга нисбатан ўсиш 1,35 баробар) ажратилиб, бунда дори воситалари ва тиббий буюмлар учун 914,6 млрд. сўм ажратилаётган бўлиб, жорий йилга нисбатан қарийиб 2,5 баробарга ошириш, айниқса соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини, шошилинч ва тез ёрдам хизмати эҳтиёжи устивор тартибда таъминлаш режалаштирилган.
- Бироқ, шу мақсадда ажратилаётган маблағлар миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 741-сон қарори билан тасдиқланган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартибига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган тизим муассасалари йиллик эҳтиёжининг 45,7 фоизини (ўртача эҳтиёж 2,0 трлн.га нисбатан) қоплайди, холос.
- Рецепт билан бериладиган дори воситаларига давлат томонидан нарх бошқарилиши механизмини қўлланилишига қараб уч гуруҳга бўлинади:
- биринчи гуруҳ – давлат нархни шакллантириш жараёнига аралашади. Масалан, Испания ва Бельгия давлатларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини бозорга чиқарилишидан аввал уларни нархи давлат структуралари билан келишилади;
- иккинчи гуруҳ - барча патентланган дори воситаларини нархларига белгиланган фойда даражаси таъминланади (Буюк Британия ва Япония).
- учинчи гуруҳ – дори воситасининг максимал чакана нархи ушбу дори воситасининг қўшни давлатлардаги нархини солиштириш йўли билан аниқланади (Греция, Ирландия, Голландия, Германия, Португалия ва Италия).
- Дори воситалари нархларини қоплашнинг тўртта асосий механизми мавжуд:
- 1. Дори воситаларини бемор ҳақиқий нархидан фақат бир қисмини тўлайди (Буюк Британия, Австрия, Нидерландия, Израил);
- 2. Дори воситасини тўлиқ нархидан чегараланган фоизини ташхис, ижтимоий гуруҳларга қараб 100 % гача оралиғида қоплаб бериш (Франция, Испания, Греция, Португалия). Испанияда 100 % - стационарда, 90% - сурункали касалликларда, 60% - рецепт билан бериладиган дори воситалари учун қопланади;
- 3. Дори воситасининг тўлиқ нархидан аниқланган энг паст нарх чегарасида қоплаш (Бельгия).
- 4. Дори воситаси нархидан унинг ўлчамини белгиланган чегараланган ставкани қоплаш ёки унинг ўлчамини энг паст нархига тушириш ва чегараланган ставкани қоплаш усули қўлланилади (Дания, Италия, Швеция).
| | | | | | | - Дори воситаларига ўртача устама
| | | | | - Тиббий буюмларга ўртача устама
| | | | | - Жанубий-Ғарбий федераль округи
| | - РФ ижро ҳукумати субъекти томонидан белгиланади
| | | | | | | | | | | | | - Маҳаллий рўйхатга киритилган препаратлар учун (215 номдан иборат)
| | | | | - Бюджет маблағи ҳисобига амалга ошириладиган
| | | | | - Импорт қилинадиган дори воситалари
| | | | | - Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар дори воситалари, парафармацевтик буюмлар
| | | - Айрим МДХ давлатларида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини нархини шакллантириш тизими
- Давлат томонидан ишлаб чиқарувчилар нархини назорат қилиш - нархни бошқариш предмети бўлиб қуйидагилар хизмат қилади:
- ишлаб чиқарувчилар нархи;
- алохида компонентларга ишлаб чиқарувчилар нархи;
- фармацевтик компаниялар даромадлари даражаси;
- янги дори воситалари нархи;
- улгуржи ва чакана савдолари савдо устамаси.
- Жаҳон тажрибаси кўрсатадики, қуйидаги шартларга қатьий амал қилиш самарали нарх назоратини таъминлайди:
- дори воситаларига нархни тартибга солиш уларни самарали қўлланилиши билан ҳамоҳанг амалга оширилганда;
- нархни бошқаришни жорий этишдан аввал унга нисбатан фармацевтик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўзини тутишининг иқтисодий таҳлили ва истиқболи аниқланганда;
- нархни бошқариш бир вақтни ўзида ушбу маҳсулотни сотиб олувчи давлат органи томонидан амалга оширилса алоҳида самарали ҳисобланади.
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
- ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ 07.11.2017 й.
- N ПФ-5229
- «ФАРМАЦЕВТИКА ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШ
- ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
- ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»
-
- Фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида:
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) ташкил этилди.
- Агентлик таркибига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази;
- Ўзбек кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти;
- Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти;
- "Шарқ табобати" илмий-тадқиқот институти
- берилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |