113
қуйидаги тарзда ўтказилган. Агробактерияларнинг Ti-плазмида
билан зеин геномига эга бўлган штаммларидан ўсмани кунгабоқар
поясида индукциялашда фойдаланилади.
Генетик муҳандислик учун янада реал вазифа оқсилларнинг
аминокислота таркибини яхшилашдан иборат. Маълумки, кўпчилик
бошоқлиларнинг заҳира оқсилида лизин, треонин, триптофан,
дуккаклиларникида эса – метионин ва цистеин етишмаслиги
кузатилади. Бу оқсилларга етишмаган аминокислоталар қўшимча
миқдорининг киритилиши аминокислоталар дисбалансига барҳам
бериши
мумкин.
Анъанавий
селекция
усуллари
билан
бошоқлиларнинг заҳира оқсилларида лизин миқдорини
оширишга
муваффақ бўлинди. Ушбу барча ҳолатларда проламинларнинг
(бошоқлиларнинг спиртда эрийдиган заҳира оқсиллари) бир қисми
таркибида лизин миқдори кўп бўлган бошқа оқсиллар билан
алмаштирилди. Бироқ бундай ўсимликларда дон ўлчами кичрайди ва
ҳосилдорлик камайди. Чамаси, проламинлар нормал дон шаклланиши
учун зарур, ва уларни бошқа оқсиллар билан алмаштириш
ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатади. Мазкур жиҳатларни ҳисобга
олиб, бошоқлилар заҳира оқсили сифатини яхшилаш учун шундай
оқсил зарурки, у нафақат лизин ва треонин миқдори юқорилиги билан
ажралиб туриши, балки дон шаклланишида
проламинлар муайян
қисмининг ўрнини босиши керак.
Ўсимликлар ҳайвон оқсилларини ҳам ишлаб чиқариши
мумкин. Ҳақиқатдан ҳам,
Arabidopsis
thaliana
ва
Brassica napus
ўсимликларининг геномларига арабидопсис 25-заҳира оқсили
генининг бир қисми ва нейропептид – энкефалин учун кодловчи
қисмдан ташкил топган химер геннинг киритилиши 1 г уруғга 200 нг
химер оқсил синтезланишига олиб келди. Доменнинг иккита
структуравий оқсили трипсин билан таниб олинадиган кетма-кетлик
билан боғланган бўлган, бу эса кейинчалик тоза эекефалин ажратиб
олиш имконини берди.
Бошқа тажрибада трансген ўсимликлар чатиштирилгандан
кейин, улардан бирида иммуноглобулиннинг гамма-суббирликлар
гени ўрнатилган, иккинчисида эса –каппа-суббирликлари ўрнатилган,
наслида иккала занжир экспрессиясини олишга муваффақ бўлинган.
Натижада ўсимлик барглари умумий оқсилининг 1,3%ини
ташкил
қиладиган антитаналарни шакллантирди. Шунингдек, тамаки
114
ўсимликларида тамомила функционал секретор моноклонал
иммуноглобулинлар
йиғилиши
мумкин.
Секретор
иммуноглобулинлар одатда оғиз бўшлиғига ажралади ва инсон ҳамда
ҳайвонларнинг ошқозони ичак инфекцияси йўлида биринчи тўсиқ
бўлиб хизмат қилади. Юқорида тилга олинган ишда ўсимликларда
Streptococcus mutans
– тиш кариесини келтириб чиқарадиган
бактериялар учун специфик бўлган моноклонал антитаналар
маҳсулоти олинди. Трансген ўсимликлар
томонидан ишлаб
чиқарилган бундай моноклонал антитаналар асосида ҳақиқатдан
кариесга қарши тиш пастасини ишлаб чиқаришга муваффақ бўлиш
мўлжалланмоқда. Тиббиёт учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ҳайвон
оқсилларидан
ўсимликларда
инсон
β-интерферони
ишлаб
чиқарилиши кўрсатилган.
Ўсимликларда бактериал антигенлар олиш ва улардан вакцина
сифатида фойдаланиш имконини берадиган ёндашувлар ишлаб
чиқилди. Вабо β-токсинининг токсик бўлмаган суббирликларининг
олигомерларини экспрессиялайдиган картошка олинди. Ушбу
трансген ўсимликлардан вабодан арзон вакцина олишда фойдаланиш
мумкин.
Ёғлар
Ҳар турдаги кимёвий моддаларни олиш учун ёғ кислоталари –
ўсимлик ёғининг асосий компоненти муҳим хом ашё ҳисобланади.
Ўзининг тузилишига кўра бу углерод занжирлари бўлиб, ўзининг
узунлиги ва углерод боғламларининг тўйинганлиги билан боғлиқ
ҳолда хар ҳил физикавий–кимёвий хусусиятларга эга. 1955 йилда
тажриба текшируви якунланди ва АҚШ федерал ҳукуматидан
одатдаги 16- ва 18-аъзоли ёғ кислоталари билан биргаликда яна
45%гача 12-аъзоли ёғ кислотаси – лауратни ўз ичига олган таркиби
ўзгартирилган ўсимлик ёғи билан рапс трансген ўсимликларини
етиштириш ва тижорат мақсадларида фойдаланишга рухсат олинди.
Бу
моддадан кир ювиш кукуни, шампунь, косметика ишлаб
чиқаришда кенг фойдаланилади.
Тажриба иши лауратнинг уруғ ёғидаги таркиби 70% га етган
Umbellularia califonica
ўсимлигидан специфик тиоэстераза генини
клонлашдан иборат бўлди. Мазкур фермент генининг структуравий
қисми уруғ ҳосил бўлишининг эрта босқичи учун специфик бўлган
оқсил гени промотор-терминатори
назорати остида рапс ва
115
арабидопсис геномига киритилган ва бу мазкур ўсимликлар ёғида
лаурат миқдори ошишига олиб келди.
Ёғ кислоталари таркибини ўзгартириш билан боғлиқ бошқа
лойиҳалардан ўсимлик ёғида тўйинмаган ёғ кислоталари миқдорини
ошириш ёки камайтириш мақсадини қўйган ишларни айтиб ўтиш
мумкин. Петрозелин кислотаси – жуфт боғлами олтинчи углерод
аъзосидан кейин жойлашган олеин кислотаси изомери билан боғлиқ
ишлар қизиқиш уйғотади. Мазкур ёғ кислотаси кориандр ёғи
таркибига киради ва унинг эриш ҳарорати юқорироқ бўлишини
(33°С) белгилайди, айни вақтда олеин кислотаси бўлганда эриш
ҳарорати фақат 12°С ни ташкил қилади. Петрозелин кислотаси
синтезини белгилайдиган генлар ўсимликлар – ўсимлик ёғи
продуцентларига кўчирилгандан кейин таркибида тўйинмаган ёғ
кислоталари бўлган парҳезбоп маргарин ишлаб чиқариш
муваффақиятга эришиши тахмин қилинади. Бундан ташқари,
петрозелин кислотасидан озон билан оксидлаш йўли билан осонгина
лаурат олиш мумкин. Ёғ кислоталари биокимёвий синтези
спецификасини кейинги ўрганилиши, чамаси, узунлиги ва тўйиниш
даражаси турлича бўлган ёғ кислоталарини олиш мақсадида ушбу
синтезни бошқариш имкониятига олиб келади, бу эса углеводородли
хом ашёдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган детергентлар,
косметика, қандолат маҳсулотлари, қаттиқлаштирувчилар, дори-
дармонлар,
полимерлар, дизел ёқилғиси ва кўпгина бошқа
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни анчагина ўзгартириш имконини
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: