С. А. Эгамбердиева молекуляр



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/140
Sana07.04.2022
Hajmi2,76 Mb.
#533619
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   140
Bog'liq
molekulyar biotexnologiya

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
1. Фараз қиламизки, сизда азотни ўзлаштириш ва соя ўсимлиги 
билан симбиотик муносабатларга киришиш хусусиятларига эга 
Rhizobium 
japonicum 
штамми бор. Сиз 
nod
-генлар 
билан 
гибридизациялаш учун зонд бўлмаган шароитда тугунчаклар ҳосил 
бўлишини кодловчи генлар кластерини идентификациялаш учун 
қандай ёндашувдан фойдаланган бўлар эдингиз? 
2. Гидрогеназа нима? Унинг ёрдамида беда ҳосилдорлигини 
қандай қилиб ошириш мумкин? 
3. Сизда бошқа микроорганизмларнинг гибридизация зонди 
сифатида фойдаланиш мумкин бўлган 
nif
-генлари йўқлигини назарда 
тутиб, 
Azotobacter vinelandii
нинг азот боғланишида иштирок 
этадиган барча генларини идентификациялаш стратегиясини таклиф 
этинг. 
4. 
Азотни фиксациялаш хусусиятига эга рекомбинант 
ўсимликлар яратиш имкониятини муҳокама қилинг. 
5. Микробиологик ўғитларнинг кимёвий ўғитлардан устунлиги 
нимадан иборат? 
6. Қандай қилиб ген муҳандислиги усуллари ёрдамида
 
Agrobacterium radiobacter 
нинг бионазорат асбоби сифатида 
самарадорлигини ошириш мумкин? 
7. Бактерияларнинг “бионазорат қилиш” хусусиятлари улар 
томонидан 
ишлаб 
чиқариладиган 
ўсимликлар 
ўсишини 
рағбатлантирадиган қайси ферментлар билан боғлиқ бўлади? Мазкур 
ферментларнинг таъсир механизми қандай? 
 


111 
§ 17. Ўсимликлар ген муҳандислиги ютуқлари 
Биринчи 
трансген 
ўсимликлар 
(тамаки 
ўсимлиги 
микроорганизмлардан киритилган генлар билан) 1983 йилда олинган. 
Трансген ўсимликларни экин майдонида синов ишлари (вирусли 
инфекцияга чидамли бўлган тамаки ўсимлиги) АҚШда 1986 йилдаёқ 
олиб борилган.
1994 йилда АҚШда токсикликка, аллергияни чақирувчанликка, 
мутагенликка ва бошқаларга зарур бўлган барча текширувлардан 
ўтгандан кейин биринчи трансген маҳсулотлар сотувда пайдо бўлди. 
Улар "Calgen" фирмаси томонидан яратилган пишиб етилиши 
секин бўлган Flavr Savr помидори, шунингдек "Monsanto" 
компаниясининг гербицид-чидамли соя ўсимлиги бўлган. 1-2 йилдан 
кейиноқ биотехнологик фирмалар бозорга гени ўзгартирилган бир 
қатор ўсимликларни: помидорлар, маккажўхори, картошка, тамаки, 
соя, рапс, қовоқча, редиска, пахта маҳсулотларини етказиб бердилар. 
Ҳозирги 
вақтда 
бутун 
дунёда 
гени 
ўзгартирилган 
(модификацияланган) ўсимликларни олиш ва синовдан ўтказиш 
билан умумий капитали юз миллиард доллардан ортиқ бўлган юзлаб 
тижорат фирмалари шуғулланмоқда. 1999 йилда трансген 
ўсимликлар умумий майдони 40 млн. гектар бўлган майдонга 
экилган, бу эса Буюк Британия каби давлатнинг умумий майдонидан 
ортиқдир. АҚШда гени ўзгартирилган ўсимликлар GM Crops) 
ҳозирги кунда маккажўхори ва соя экинининг 50%га майдони ва ғўза 
ўсимлигининг экиш майдони 30-40%дан ортиғини ташкил қилади. Бу 
шундан далолат берадики, ўсимликларнинг ген-муҳандислик 
биотехнологияси инсон ресурслари ва молиявий оқимларни жалб 
этадиган озиқ-овқат ва бошқа фойдали маҳсулотлар ишлаб 
чиқарадиган тармоғига айланиб қолди. Яқин йилларда маданий 
ўсимликларнинг 
трансген 
шакллари 
билан 
банд 
бўлган 
майдонларнинг янада тезроқ кенгайиши кутилмоқда. 
Амалда қўллаш учун рухсат этилган трансген ўсимликларнинг 
биринчи 
тўлқинида 
қўшимча 
чидамлилик 
(касалликларга, 
гербицидларга, зараркунандаларга, сақлаш вақтида бузилишга
стрессларга) генлари мавжуд бўлган. 
Ўсимликлар ген муҳандислиги ривожланишининг эндиги 
босқичи “метаболик муҳандислик” номини олди. Асосан, бунда 
анъанавий селекциядаги каби ўсимликнинг мавжуд бўлган у ёки бу 


112 
сифатини яхшилашгина эмас, балки ўсимликни тиббиётда, кимё 
саноатида ва бошқа соҳаларда фойдаланиладиган бутунлай бошқа 
янги бирикмалар ишлаб чиқаришга ўргатиш вазифаси қўйилган. 
Масалан, айрим ёғ кислоталари, таркибида кўп миқдорда алмаштириб 
бўлмайдиган аминокислоталар сақлаган фойдали оқсиллар, 
модификацияланган полисахаридлар, ейиладиган вакциналар, 
антитаналар, интерферонлар ва бошқа “дори”оқсиллари, шунингдек, 
атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган янги полимерлар ва кўпгина 
бошқалар бундай маҳсулотлардан бўлиши мумкин. Трансген 
ўсимликлардан фойдаланиш бундай маҳсулотларни кенг кўламда ва 
арзон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бу билан уларни кенг 
истеъмолчилар учун ҳаммабоп бўлиши имконини беради. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish