3
§ 1. Молекуляр биотехнологияга кириш
1. Молекуляр биотехнологиянинг пайдо бўлиши.
2. Молекуляр биотехнологиянинг бошқа фанлар билан
боғлиқлиги.
3. Молекуляр биотехнологиянинг ривожланиш тарихи.
4. Фан истиқболлари ва хавфлиликни баҳолаш
Рекомбинатли ДНК технологияси тарихи генетик маълумотни
бир организмдан иккинчисига ўтказиш усулини ишлаб чиққан
америкалик олимлар Стэнли Коэн ва Герберт Бойер ишларига
(1973й.) бориб тақалади. Тадқиқотчиларга аниқ бўлдики,
рекомбинация
қилинган
ДНК
технологияси
жуда
катта
имкониятларни тақдим этади.
Бироқ, рекомбинатли ДНК ишлаб чиқариш бўйича олиб
борилган дастлабки муваффақиятли тажрибалардан кейин кўп ўтмай,
бир гуруҳ олимлар, жумладан, Берг,
Коэн ва Бойерлар ген
муҳандислиги бўйича тажрибаларни ўтказишни чеклашни таклиф
қилдилар. Ушбу эҳтиёткорлик бегона генетик ахборотни ўзида
жамлаган организмлар хусусиятлари ҳақида олдиндан бирор нарса
дейиш қийинлигига асосланган эди. Улар ноҳуш ёки хавфли
белгиларга эга бўлишлари,
экологик мувозанатни бузишлари,
инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг ғайриоддий касалликлари
ривожланиши ва тарқалишига олиб келишлари мумкин. Бундан
ташқари, тирик организмларнинг генетик аппаратига инсоннинг
аралашуви аҳлоқ қоидаларига тўғри келмайди ва ижтимоий ва этика
жиҳатидан ноҳуш оқибатларга олиб келиши мумкин. 1975
йилда
мазкур муаммолар Асиломареда (АҚШ) ўтказилган халқаро
анжуманда муҳокама қилинган. Унинг иштирокчилари бажарилиши
шарт бўлган муайян қоидалар ва риоя қилган ҳолда ген муҳандислиги
усулларидан фойдаланишни давом эттириш зарур деган хулосага
келдилар. Кейинчалик кўпчилик мамлакатларда ўрнатилган мазкур
қоидалар анчагина юмшатилди ва микробиологик тадқиқотлардаги
одатий усулларни қўллаш, атроф-муҳитда биологик агентларнинг
тарқалишига тўсқинлик қиладиган махсус ҳимоя мосламаларини
яратиш, табиий шароитларда кўпайиш хусусиятига эга бўлмаган
хавфсиз векторлар ва реципиент ҳужайраларидан фойдаланишга олиб
келди.
4
Рекомбинатли ДНК билан боғлиқ
баъзи бир илмий
тадқиқотларнинг вақтинча тўхтатилиши ген муҳандисларининг
иштиёқини камайтирмади. Янги технология жамоатчилик томонидан
ва шу каби олимлар томонидан ҳам мислсиз диққат эътиборни жалб
этиб келмоқда.
Коэн ва Бойер томонидан амалга оширилган генларни клонлаш
ҳақидаги хабар бутун дунёга тарқалди. Кўпгина тадқиқотчилар
дарҳол ушбу стратегиянинг барча афзалликларини бахоладилар ва
генларни юқори самарадорлик ва нисбатан оддий усулда
идентификациялаш, ажратиш, тавсифлаш ҳамда фойдаланиш
имконини берадиган кўплаб усулларни яратдилар. Ушбу технологик
ишланмалар
деярли барча биологик фанлар, жумладан, ҳайвонлар
ҳулқ-атвори ҳақидаги фан, ривожланиш биологияси, молекуляр
эволюция, ҳужайра биологияси ва
инсон генетикаси фанлари
ривожланишига улкан ҳисса қўшдилар, лекин буюк ўзгаришлар
айнан биотехнология соҳасида юз берди.
ХХ аср охирида жаҳон илм-фани ва иқтисодиётининг устувор
йўналишларидан бири бўлган биотехнология фан сифатида
замонавий
биологиянинг
муҳим
қисми
ҳисобланади.
"Биотехнология" атамаси 1917 йилда венгриялик муҳандис Карл
Эреки томонидан озуқа сифатида қанд лавлагидан фойдаланиб катта
кўламда чўчқа етиштириш жараёнини тасвирлаш учун ўйлаб
топилган. Эреки таърифига кўра, биотехнология – бу “хом ашёлардан
у ёки бу маҳсулотларни тирик организмлар ёрдамида ишлаб
чиқариладиган барча иш турлари”. Бироқ бу мутлақо аниқ таъриф
кенг оммалашмади.
Кенг маънода биотехнология
микроорганизмлар томонидан
уларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўладиган тижорат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Янада расмий
равишда биотехнологияни “маҳсулотлар ва хизматларни яратиш
мақсадида тирик организмлар томонидан материалларни қайта
ишлашда илмий ва муҳандислик тамойилларини қўллаш” деб таъриф
бериш мумкин. Тарихий маънода биотехнология биринчи марта
хамиртурушдан вино ишлаб чиқаришда, бактериялардан эса – қатиқ
ишлаб чиқаришда фойдаланилганида пайдо бўлди.
Рекомбинат
ДНК
технологияси
ривожланиши
билан
биотехнология
табиати
узил-кесил
ва
батамом
ўзгарди.
5
Биотрансформация
босқичини
янада
тўғри
йўл
билан
оптималлаштириш, юқори ҳосил
берувчи штаммларни шунчаки
танлаб олиш эмас, яратиш, микроорганизмлар ва эукариотик
ҳужайралардан инсулин, интерферон, ўсиш гормони,
вирусли
антигенлар ва кўпгина бошқа оқсиллар ишлаб чиқариш учун
“биологик фабрикалар” сифатида фойдаланиш имкони пайдо бўлди.
Рекомбинатли ДНК технологияси муҳим паст молекулали моддалар
ва табиий шароитда жуда кам миқдорда синтезланадиган
макромолекулаларни катта миқдорда олиш имконини беради.
Ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳеч қачон мутагенез ҳамда селекция ёки
чатиштириш усуллари билан яратиш мумкин бўлмаган янги ёки
ўзгарган генли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган табиий биореактор
бўлиб қолдилар. Ва ниҳоят, бу янги технология турли касалликларни
ташхислаш
ва
даволашнинг
мутлақо
янги
усулларини
ривожлантириш имконини беради.
Рекомбинатли
ДНК
технологияси
ва
биотехнология
бирлашмасида тадқиқотларнинг динамик ва юқори рақобатбардош
янги соҳаси –
Do'stlaringiz bilan baham: