Мавзу. Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини оширишга оид тавсиялар



Download 47 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi47 Kb.
#247354
Bog'liq
КЕЙС-3


Кейс стади №3
Мавзу. «Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини оширишга оид тавсиялар»
Кейс стади таълим жараёнини такомиллаштиришнинг муҳим шакли ҳисобланади. У қуйидагиларга имкон беради:

  • Ўқув натижаларини амалий фаолиятда қўллаш;

  • ўқув топшириқларини позитив ҳал этиш тажрибасини эгаллаш;

  • ўқитишни ўқув аудиториясидан ташқарида амалга ошириш;

  • ўқувчилар гуруҳини ҳамкорликдаги фаолият асосида муаммони ҳал этишга йўналтириш.




  1. Талабалар билан топшириқни тушунарлилигини муҳокама этиш.

  2. Иш қоидаларини ишлаб чиқинг (ёки ёдга олинг):

  • Ҳар бир гуруҳ аъзоларини қарашлари ва фикрларини ҳурмат қилинг, агар у иштирокчининг жавоби сизни қониқтирмаса ҳам.

  • Асосий ғояларни диққат-эътиборингиздан четда қолдирманг.

  • Ҳар бир гуруҳ иштирокчиси учун (агар ҳоҳши бўлса) ўз фикрини билдириш имконини беринг.

  • Ўз нуқтаи назарингизни ҳимоя қилган ҳолда, бошқаларнинг фикр-мулоҳазаларини, қарашларини ва қизиқишларини тўғри қабул қилишга ҳаракат қилинг

  • Гуруҳда очиқ, ўзаро уюшган муҳитни яратинг.




  1. Ҳар бир топшириқни бажариш вақтини эълон қиламиз.

  2. Талабаларни 5 гуруҳга бўламиз, зарурий материалларни тарқатамиз, маълумотларни берамиз ва топшириқни бажаришни таъкидлаймиз.

  3. Иш якунида муаллифлар жамоаси гуруҳ сардорига топшириқни бажарилиши юзасидан хулосаларни етказади. Турли кўргазмали воситалар ёрдамида тақдим этади.

  4. Ҳар бир тақдимот натижаси муҳокама этилади. Айнан бундай хулосага келишига нима асос бўлганлигини изоҳи сўралади. Гуруҳ аъзолари ўртасида алоҳида фикр-мулоҳазага эга бўлганлари борми? Бошқаларнинг фикри билан келиша олмаслигига нима сабаб бўлди? Гуруҳлар бир-бирига саволлар билан мурожаат этиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.



Топшириқларни ишлаб чиқишда ҳар бир гуруҳ учун зарурий ўқув фаолияти натижалари аниқланиши, шунингдек, аудитория ишларининг умумий натижаси ишлаб чиқилади.


Бутун аудиторияга гуруҳга ажратилгунга қадар қуйидагича топшириқ берилади: Қон кетиш турлари. Қон кетишини тўхтатиш кўникмаларини оширишнинг умумий жиҳатлари.
Топшириқнинг мақсади - Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини ошириш йўллари билан таништириш.

Мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар ҳал этилиши зарур:



  • Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини оширишнинг назарий асосларини таҳлил қилиш.

  • Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация)га оид мавзуларни аниқлаш ва асослаш.

  • Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини оширишга оид дарс ишланмалари лойиҳалаш

  • Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини оширишга оид тавсиялар ишлаб чиқиш;



Тадқиқот методлари: белгиланган вазифаларни бажариш учун таққослаш, таҳлил, тавсифлаш, тест.


Бажариш босқичлари:
1. Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини оширишнинг назарий асосларини таҳлил қилиш.
2. Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини ривожлантирувчи мавзуларни аниқлаш ва асослаш.
3. Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини оширишга оид дарс ишланмалари лойиҳалаш
4. Синган аъзони ҳаракатсизлантириш (иммобилизация) кўникмаларини оширишга оид тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотчлик фаолияти натижалари: блиц-ўйин, тест, тақдимот, дарс лойиҳаси, қарор қабул қилиш ва ҳ.к.
Download 47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish