Ҳамшираларнинг диплом иловаларидаги фанларни тавсифлаш учун намунавий матнлар
УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ
Дарс номи: АСТРОНОМИЯ
Ажратилган соат: 000 (назарий 000 соат, амалий 000 соат)
Дарс мазмуни: ушбу фанда оламнинг астрономик манзараси, коинот жисмлари ва уларнинг системалари ҳақида илмий тасаввурлар; асосий астрономик ҳодисаларни илмий асосда таҳлил қила олиш; ўқув-астрономик кузатиш асбобларини ишлата олиш; астрономиядан масалалар ечиш каби билим ва малакалар берилади.
Дарс номи: АХБОРОТ ТEХНОЛОГИЯЛАРИ
Ажратилган соат: 000 (назарий 000 соат, амалий 000 соат)
Дарс мазмуни: ушбу фанда ахборот технологиялари (АТ) воситаларидан ўқиш давомида ва ўзининг касбий фаолиятида фойдаланиш; ахборотни ташкил қилиш ва излаб топиш, ажратиб олинган ахборотни тизимлаштириш, таркиблаштириш, умумлаштириш ва тушунарли шаклга келтириш; янги ахборот технологиялари, интернет ва локал компьютер тармоқлари бўйича билим, компьютерларга хизмат қилишнинг асосий қоидаларини билиш каби малака ва кўникмалар шакллантирилади.
Дарс номи: БИОЛОГИЯ
Ажратилган соат: 000 (назарий 000 соат, амалий 000 соат)
Дарс мазмуни: ушбу фанда органик олам эволюцияси, ҳаётнинг биологик эволюцияси, одам фаолиятининг органик олам ривожланишига кўрсатган ижобий ва салбий таъсири тўғрисида билимлар; организмлардаги ирсий ўзгарувчанлик, сунъий танлаш, яшаш учун кураш, табиий танланиш, ўсимлик ва ҳайвонларнинг муҳитга мослашуви ва унинг шарт-шароитларини билиш; одам ва юксак ҳайвонлар гавда тузилишидаги ўхшашлик ва фарқларни билиш; ген ва ҳужайра инженерияси ҳақида тушунчага эга бўлиш ва унинг асосий объектлари, тадқиқот услубларини билиш; биотехнология ва унинг ёрдамида олинадиган дорилар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида тушунчага эга бўлиш каби кўникмалар шакллантирилади.
Дарс номи: ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ АСОСЛАРИ
Ажратилган соат: 000 (назарий 000 соат, амалий 000 соат)
Дарс мазмуни: ушбу фанда давлат шакллари ҳақида билимларга эга бўлиш; ҳуқуқ ва ахлоқнинг ўзаро боғлиқлиги ва тафовутларини билиш; ҳуқуқ меъёрларини билиш; ўзбек миллий давлатчилиги ва унинг тарихий тараққиёти ҳақида билимларга эга бўлиш; конституциявий ҳуқуқ мазмунини тавсифлай олиш; инсон ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари тизимларини ва улардан фойдаланиш кафолатларини билиш; иқтисодий, сиёсий, маънавий, маърифий соҳаларга оид қонунларнинг асосларини билиш ва улардан ҳаётда фойдалана олиш; ҳуқуқбузарлик ва жавобгарлик тушунчаси, турларини ва уларни қўллаш тартибларини билиш каби кўникмалар шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |