Республикаси олий ва


Маъмурий туман ва шаҳарларда ер ресурсларини бошқариш масалалари



Download 296,69 Kb.
bet26/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Маъмурий туман ва шаҳарларда ер ресурсларини бошқариш масалалари


О`збекистон Республикасида ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқарувини ташкил этишда маҳаллий давлат ҳокимият органлари фаолияти о`зига хос о`рин тутади. Жойлардаги вакиллик органи ҳисобланадиган Халқ депутатлари кенгашлари ва ижро ҳокимияти бошлиг`и бо`лган ҳокимлар ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бо`йича ма`лум ваколатларга эга бо`либ, ушбу ваколатлар О`збекистон Республикаси Конституциясининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти асослари” деб номланувчи ХХИ бобидаги 99-104 моддаларида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти то`г`рисида”ги (02.09.1993 й.да қабул қилинган ва 30.08.1997й., 25.12.1998й., 03.12.2004й.ларда о`згартиришлар киритилган) қонунда белгиланган.
Ушбу қонуннинг 1-моддасига ко`ра Вилоят, туман, шаҳар ҳокими вилоят, туман ва шаҳарнинг олий мансабдор шахси бо`либ, айни бир вақтда тегишли ҳудуддаги вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради.
О`збекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти то`г`рисида”ги қонунининг 10-моддасида ко`рсатилишича, Вилоят, туман, шаҳар ҳокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хо`жаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу суб`эктларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини то`хтатиб қо`йишга, шунингдек ерларни олиб қо`йишга ҳақли бо`либ, қабул қилинган бу хусусдаги қарорлар халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:

  • тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

  • ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

  • фуқароларга, юридик шахсларга эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш, шунингдек тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суг`ориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлардан ташқари ерларни, о`рмон о`симликлари билан қопланган ерлардан ташқари о`рмон фонди ерларини, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мо`лжалланган ерларни, сув фонди ерларини олиб қо`йиш - ҳар бир ер эгасига ва ердан фойдаланувчига о`н гектаргача о`лчамда;

  • фуқароларга фермер хо`жалиги юритиш учун ерларни ижарага бериш;

  • фуқароларга, юридик шахсларга захира ерлардан ер участкасининг о`лчамидан қат`и назар, эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш;

  • ер участкаларини савдо ва хизмат ко`рсатиш соҳаси обектлари билан биргаликда юридик ва жисмоний шахсларга мулк этиб реализация қилиш;

  • ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдоси асосида фуқароларга реализация қилиш;

  • йэр тузишни, ер мониторинги о`тказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;

  • ер участкаларига бо`лган ҳуқуқлар ҳамда уларга оид битимларнинг давлат ро`йхатига олинишини ташкил этиш;

  • ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдэк ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бо`лган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;

  • қишлоқ хо`жалиги ва о`рмон хо`жалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ташкил этилган, қайта ташкил этилган ва тугатилган ҳолларда, уларнинг ерга эгалик қилиши ва ердан фойдаланиши масалаларини ҳал этиш;

  • ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

Туманлар давлат ҳокимияти органларининг ерлардан самарали ва оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари бир қатор ме`ёрий- ҳуқуқий ҳужжатларда, хусусан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари то`г`рисида”ги Қонунннинг 10-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари белгиланган бо`либ, унга ко`ра туман ҳокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хо`жаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу суб`эктларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини то`хтатиб қо`йишга, шунингдек ерларни олиб қо`йишга ҳақли бо`либ, қабул қилинган бу хусусдаги қарорлар халқ депутатлари тэгишли Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ушбу қонуннинг 24- моддасида халқ депутатлари туман Кенгашининг асосий ваколатлари сифатида ҳокимнинг тақдимига биноан ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мо`лжалланган дастурларини, туманнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш белгиланган.
Ерлардан фойдаланишни ҳудудий режалаштириш давлатнинг ушбу соҳадаги асосий ваколатларидан ҳисобланади. У ернинг табиий сифатларини, уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва бошқа мақсадларини таҳлил этиш асосида амалга оширилади. Ерлардан фойдаланишни режалаштириш, бошқа давлат режалаштиришлари каби мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланишини дастурлаштиришга мо`лжалланган. Режалаштириш жараёнида ерлардан фойдаланишнинг асосий мақсади белгиланади.
Ерлардан фойдаланишни режалаштириш туман ва бошқа ма`мурий-ҳудудий бирликлар ер-хо`жалик тузилиши комплекс ҳудудий схемасини тузишга ё`налтирилган. Мазкур схемалар мавжуд ер тузилиши ҳужжатлари, давлат ер мониторинги ма`лумотлари, давлат ер кадастри ма`лумотлари асосида шаклланади.



Download 296,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish