Республикаси олий ва


Билимни назорат қилиш учун саволлар



Download 296,69 Kb.
bet27/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Билимни назорат қилиш учун саволлар:


    1. Ер муносабатларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солувчи қонун хужжати турини санаб беринг?

    2. О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимияти, туман ҳокимияти ер муносабатларини тартибга солиш боʻйича қандай органлар ҳисобланади?

    3. “Давергеодезкадастр” қоʻмитаси ва унинг жойлардаги бошқарма ва худудий хизматлари ер муносабатларини тартибга солиш боʻйича қандай орган ҳисобланади?

    4. Ер ресурсларини бошқаришга доир ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва бу ишларни мувофиқлаштириш қайси органнинг ваколатига киради?

    5. Ер муносабатларини давлат томонидан тартибга солишнинг мақсади нима?

    6. Республикада ер ресурсларини бошқариш боʻйича махсус ваколат кимга берилган?

    7. Аҳолининг сонига қараб шаҳар аҳоли пунктлари қандай турларга боʻлинади?

    8. Аҳолининг сонига коʻра қишлоқ аҳоли пунктлари қандай турларга боʻлинади?
  1. БОБ. ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ДАВЛАТ ЕР НАЗОРАТИ




1. Ер ресурсларини бошқаришга оид қонунлар, меъёрий хужжатлар тизими ва уларнинг ижросини таҳлили


1991 йилдан буён мустақил О`збекистон Республикасида 100 дан зиёд қонунларда ва 500 дан ортиқ ме`ёрий ҳужжатларда ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш нормалари белгиланган. О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19-октябрьдаги 483-сонли қарорига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солиш учун махсус давлат бошқарув органи – Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қо`митаси ташкил этилди. Ташкил этилгандан буён о`тган йиллар давомида у йэрлардан самарали фойдаланишни бошқаришга доир бир нечта ҳуқуқий ме`ёрий хужжатлар қабул қилди ва ижроси устидан назоратни амалга оширди.


Ҳуқуқий тадбирлар комплекси (йиг`индиси)–ердан фойдаланувчилар, ер мулкдорлари, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкаларидан мақсадли фойдаланишларнинг раг`батлантириш, ерлардан самарасиз фойдаланиш сабаблари ва шароитларини бартараф қилиш, ер участкаларидан оқилона фойдаланмасликка доир ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф қилишнинг тезкор ҳуқуқий имкониятларини белгилаш каби о`заро бог``ланган ва бир-биридан келиб чиқадиган ҳуқуқий нормалар мажмуи.
Ерга оид муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш- иқтисодий ҳуқуқий чораларни қо`ллаш орқали Республика ер фондини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишни ташкил этишда давлат органларининг мақсадли фаолияти.
Ер ресурсларини фойдаланишнинг давлат бошқаруви- ҳозирги ва келажак авлод ҳамда ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар манфаатларида ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишни та`минлашга қаратилган о`заро узвий бог``ланган давлатнинг ҳуқуқий, иқтисодий, техник ва ташкилий – хо`жалик чора-тадбирлар тизими.
Давлат органлари тизими-ваколатларининг мазмуни ва аҳамиятига биноан гуруҳлаштирилган ва ерга оид муносабатларни тартибга соладиган давлат органларининг йиг`индиси.
Ер ресурсларини бошқаришда назорат қилувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув
органларининг ваколатлари



Олий Мажлис

-ер муносабатларини тартибга солиш борасида давлат сиёсатининг асосий ё`налишларини белгилайди
-қонунлар қабул қилади, уларга о`згартиришлар ва қо`шимчалар киритилади
-ерларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасида давлат дастурларини тасдиқлайди
-ер муносабатларини тартибга солиш борасидаги давлат органларининг ташкил этиш
ёки уларнинг фаолиятини тугатиш то`г`рисидаги Президент фармонларини тасдиқлайди

Президент

-ер қонун хужжатларига риоя этилишининг кафилидир
-ер муносабатларини тартибга солиш борасидаги қонунларни имзолайди
-ер муносабатларини тартибга солиш борасида фармон ва қарорлар қабул қилади, фармойишлар беради
-ер муносабатларини тартибга солишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг
фаолиятини мувофиқлаштиради

Вазирлар Маҳкамаси

-ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга доир дастурларни, бюджетни ва истиқболини ишлаб чиқишни ташкил қилади ва ижросини та`минлади
-ер ресурсларини давлат ва хо`жалик бошқарувини такомиллаштириш то`г`рисида таклифлар киритади ва ишлаб чиқади
-ерга оид ҳуқуқий муносабат суб`эктларини ҳуқуқий муҳофазалаш ва кафиллашга ёрдам беради
-О`збекистон Републикаси Ер ресурслари давлат қо`митаси фаолияти назорат қилади
-ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади ва ме`ёрий хужжатлар қабул қилади

-ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда вазирликлар ҳамда идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради
-ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил қилади
-ер муносабатларига доир қонун кучидаги ме`ёрий хужжатлар қабул қилади ва итжросини та`минлайди
-ер ресурсларини белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади
-ер тузишни, ер мониторингини о`тказилишини ва давлат ер кадастри юритишни ташкил қилади
-юридик шахсларга қишлоқ хо`жалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланишга ва ижарага ер беради.

Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари

-ер муносабаотларига доир қонун кучидаги ме`ёрий хужжатлар қабул қилади ва ижросини та`минлайди
-ер ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилонга ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади
-ер тузишни, ер мониторингини о`тказилишини ва давлат ер кадастри юритишни ташкил қилади
-юридик шахсларга қишлоқ хо`жалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун фойдаланишга ва ижарага ер беради
-ердан фойдаланиш ва ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бо`лган ҳуқуқини белигланган тартибда «Ер kodeksi» нинг 36- моддасига ко`ра бекор қилинади
-ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат
ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масаларни ҳам ҳал қилади

Туман ва шаҳар ҳокимиятлари

-ер муносабаотларига доир қонун кучидаги ме`ёрий хужжатлар қабул қилади ва
ижросини та`минлайди




-тупроқ унумдорлигини ошириш ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади
-ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади
-ер тузишни, ер мониторингини о`тказилишини ва давлат ер кадастри юритишни ташкил этади
-ер участкаларига бо`лган ҳуқуқларни, ерни ижарага бериш шартномаларини, шунингдек сервитутлар то`г`рисидаги келишувларни давлат ро`йҳатига олади
-ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида туман ва шаҳар давлат ҳокимияти
органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масаларни ҳам ҳал қилади

Ер назоратининг жазолаш шакли-ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бо`йича қонун талабларини бажармайдиган ва уларга риоя этмайдиган ҳуқуқбузарларга нисбатан давлатнинг мажбурловчи чораларини қо`ллашга қаратилган текшириш тури.


Ерга оид қонунбузарлик-ер қонун хужжатлари ме`ёрлари ва талабларининг ер муносабатлари суб`эктлари томонидан бузилиши.
Ер қонунбузарлиги турлари-ер то`г`рисидаги қонун хужжатларида ҳамда миллий ва халқаро юридик жавобгарлик нормаларида белгиланган талабларни бузиш тоифалари.
Ер тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини белгилаш ер қонунчилиги қуйидаги тамойилни инобатга олади:

  1. Тупроқларни, айниқса юқори қимматга эга бо`лганларини қишлоқ хо`жалигида фойдаланиш.

  2. Суг`ориладиган ерларни иложи борича ноқишлоқ ва о`рмон хо`жалиги ер тоифаларидан чиқармаслик.

  3. Ерлардан қандай мақсадларда фойдаланмасин, уларни муҳофаза қилиш талабларининг мажбурийлиги.

  4. Ҳар бир ер тоифаларининг экологик вазифасини ё`қотиб қо`ймаслик.




Download 296,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish