Республикаси олий ва


Минтақа ва вилоятларда ер ресурсларини бошқаришнинг ўзига хослиги



Download 296,69 Kb.
bet25/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Минтақа ва вилоятларда ер ресурсларини бошқаришнинг ўзига хослиги


Вилоят ва Қорақалпог`истон Республикаси идоралари ко`проқ тор мақсадларга эга бо`лган ердан фойдаланишнинг (ҳуқуқий, иқтисодий, экологик, ижтимоий) шароитларини та`минлашга интиладилар. Бунда вилоят ҳудудидаги муассасалар, ихтисослаштирилган корхоналарнинг ме`ёрида ишлаб туришларини та`минлашга бошқа вазифа деб қаралади.


Шундай қилиб, пировард мақсадда ердан фойдаланишнинг тежамли тизимини ташкил қилиш ва амалга ошириш, я`ни агросаноат мажмуасида ва, умуман, иқтисодиёт тармоқларида уларни аниқ мақсадга ё`налтирилганлигини - ерни тежаш ва фойдаланишда юқори самарадорликка эришиш мезони бо`йича давлат ер захирасини, ер тоифалари бо`йича табақалаштирилган мезонни та`минлашдан иборатдир.
Равшанки, бу ерда айрим тадбирларни четлаб о`тиб бо`лмайди. Бинобарин, ердан фойдаланиш масаласини ечишга, янги шароитда, мажмуали ёндашув талаб этилади. Бироқ нафақат оддий тадбирлар мажмуаси, балки ердан фойдаланиш иқтисодиётини ташкил этиш, режалаштиришнинг барча тизимларини мақсадга ё`налтирилган ҳолда ривожлантириш, пировард натижада ер ресурсларини бошқаришнинг яхлит ва самарали тизимини яратиш лозим.
Шунинг учун солиқ солиш ва бюджет даромадларини то`плашни ко`пайтиришга имконият берадиган ер ресурсларини бошқаришнинг минтақа ва маҳаллий о`з-о`зини бошқаришда инвестициялар жалб қилишнинг, ер муносабатларининг суб`эктлари учун кафолатланган ҳуқуқ билан та`минлашнинг самарали тизимини яратишда янги тамойиллар ва услублар вужудга келади.
Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига киради:

  • ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

  • Ер кодексига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ер муносабатларини тартибга солиш то`г`рисида норматив ҳужжатлар қабул қилиш;

  • тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини тасдиқлаш;

  • қишлоқ хо`жалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни раёнлаштириш, ер тузишни, ер мониторинги о`тказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;

  • давлат мулкидаги ерларни тасарруф этиш;

  • ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишда вазирликлар ҳамда идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бо`лган мулк ҳуқуқини бэлгиланган тартибда ер кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;

  • ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил этиш;

  • ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Конституциянинг 98- моддасига биноан ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва ма`навий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, О`збекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, О`збекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини та`минлайди.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ О`збекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, тасҳкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бо`лган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
2003 йил 29 августда қабул қилинган “О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси то`г`рисида”ги Қонунининг (янги таҳрири) 1-моддасига биноан
О`збекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси - Ҳукумати О`збекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва ма`навий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, О`збекистон Республикаси қонунлари, О`збекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, О`збекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини та`минловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.
“О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси то`г`рисида”ги Қонунининг 20- моддасига биноан Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ О`збекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бо`лган қарорлар ҳамда фармойишлар қабул қилади. Ушбу талаб шу жумладан йэр муносабатларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳам тааллуқли.
Ер ресурсларини давлат бошқарилишини О`збекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси номидан махсус орган о`зининг ҳудудий органларига (вилоят, шаҳар, туман) эга бо`лган – О`збекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” Давлат қо`митаси амалга оширади.
Ер муносабатларини тартибга солишда ягона давлат сиёсатини юритишни та`минлаш мақсадида О`збекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрьдаги ПФ-3503-сонли “О`збекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қо`митасини ташкил қилиш то`г`рисида” ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрьдаги 483-сонли қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қо`митаси ташкил этилди. Ушбу қо`митага ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер кадастрини юритиш, ер тузишни ва ер мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш каби вазифалар юклатилди.
О`збекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри (“Ергеодезкадастр”) давлат қо`митасининг Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори билан тасдиқланган Низомида та`кидланишича, "Ергеодезкадастр" давлат қо`митаси тизимига Қорақалпог`истон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент
шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бо`лимлари, Давлат геодезия назорати инспекцияси, Марказий ва Самарқанд аерогеодезия корхоналари, Геодезия ва картография миллий маркази, "Картография" давлат илмий-лойиҳалаш корхонаси, О`збек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти - "О`здаверлойиҳа", Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти, "Геоинформкадастр" давлат унитар корхонаси киради.
"Ергеодезкадастр" давлат қо`митаси о`з фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан о`заро ҳамкорликда амалга оширади.
“Ергеодезкадастр” Низомида унинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланган:

  • ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солиш, ер тузишни ва ерлар мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш бо`йича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини та`минлаш;

  • тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • ерлардан оқилона фойдаланилиши ва улар муҳофаза қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

  • геодезия ва картография фаолиятини бошқариш;

  • давлат геодезия назоратини ташкил этиш;

  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • давлат ер кадастрини, давлат картография-геодезия кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш.

Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:

  • тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бо`йича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • ер ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;

  • ер тузишни, ер мониторинги о`тказилишини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;

  • юридик шахсларга қишлоқ хо`жалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш;

  • о`лчамидан қат`и назар барча ерларни олиб қо`йиш, алоҳида қимматга эга бо`лган унумдор суҳориладиган ерлар, алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар эгаллаган ерлар, шаҳар атрофи ерлари ва шаҳарларнинг яшил зоналари ерлари, илмий- тадқиқот ташкилотлари ва о`қув юртларининг тажриба майдонлари, о`рмон о`симликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;

  • дипломатия ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган, О`збекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларга мазкур ваколатхоналарнинг биноларини, шу жумладан ваколатхона бошлиҳи қароргоҳини қуриш учун ер участкаларини мулк этиб реализация қилиш;

  • Ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқларини ҳамда ер участкаларига бо`лган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;

  • ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.




  1. Download 296,69 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish