Республикаси олий ва


Ердан оқилона фойдаланишни лойиҳалаштириш



Download 296,69 Kb.
bet22/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Ердан оқилона фойдаланишни лойиҳалаштириш


Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришнинг умумий тизимида лойиҳалашнинг кучайиши ҳозирги замон илмий-техника тараққиётининг тавсифи ва оқибатларининг биридир. Илмий техника тараққиёти илгариги ер ресурсларидан фойдаланиш


муаммоси нуқтаи назарни қайта қуриб чиқишга мажбур қилди. Уларни муҳофаза қилиш ва ко`проқ тежамкорлик билан самарали фойдаланиш заруриятини тушиниш мустаҳкамланди ва о`сди. Бу вазифаларни ечишда муҳим о`рин ердан оқилона фойдаланишнинг лойиҳалаштиришга тегишлидир.Ер ресурсларини бошқариш вазифаси сифатидаги ердан фойдаланишни лойиҳалаштириш мазмуни, лойиҳа қарорларини қабул қилиш уларни ҳуқуқий ( юридик) ва моддий та`минлаш ва амалда ро`ёбга чиқариш (о`злаштириш) принсипларида ифодаланади.
Ердан фойдаланишни лойиҳалаштиришни фақат лойиҳа қарорларини қабул қилиш ва лойиҳалар то`зиб чиқиш жароёнига олиб келиш хатодир. Бошқариш вазифаси сифатидаги лойиҳалашни бундай тушиниш ма`носиз бо`лган бо`лар эди.
Лойиҳа таклифларини (умуман лойиҳалаштириш) ишлаб чиқишнинг мухандис техникавий жараёни сифатидаги лойиҳалаштиришни ва бошқариш вазифаси сифатидаги лойиҳалаштиришни аниқ фарқлаш зарур.
Бошқариш вазифаси сифатидаги лойиҳалаштириш - инсон мақсадининг оддий услуби ва усули емас, балки ердан фойдаланишнинг мавжуд мазмуни ва тартибини такомиллаштириш ва пировардида о`згартиришга ё`налтирилган мақсадли, ташкилий, техникавий, ташкилий-хо`жалик тадбирларнинг фаолиятидир. Лойиҳаларни амалда ро`ёбга чиқариш (о`злаштирисҳ) моменти лойиҳалаштириш вазифасининг "ички" зарурий моментидир ва унинг мазмунидан ажралмаган.
Лойиҳалаштириш ишининг ҳозирги замон амалиёти о`зигача ер тузиш ва ердан фойдаланиш масалаларини ечишнинг ёки бу ижарада тегиб о`тадиган лойиҳалар ро`йхатини киритади, хусусан ер тузиш фанига тегишли бо`лган лойиҳалар йигиндиси ва унинг айрим томонларига тегиб о`тадиган, аммо уларга умуман қо`шилмайдиганлари етарли даражада аниқ ко`зга ташланади. Биринчи гуруҳга ер тузишнинг хо`жаликлараро ва ички хо`жалик лойиҳалари ва кейингисининг таркибида мувофиқ (ба`зи бир) ишчи лойиҳалар киритилади. Иккинчи гуруҳга бузилган ерларнинг рекултизацияси, шаҳар бинолари ва аҳоли пунктларини қуриш ва режалаштириш, ер хо`жалиги тузиш, о`рмон хо`жалиги ва сув хо`жалиги тузиш лойиҳалари киритилади. Шунингдек ҳудуднинг ко`п сонли турли хил ко`п сонли иншоотлари ва муҳандислик ускуналарининг лойиҳалари ҳам киради. Бу барча лойиҳалар о`ртасида обектив ва
мустақил алоқалар мавжуд. Шу билан бирга ер тузиш лойиҳалари бошқаларини тузиш учун дебоча бо`либ хизмат қилади. Ер тузиш лойиҳаларини бирламчилиги шундан иборатки, табиат мажмуасининг компоненти сифатида ва ишлаб чиқариш воситаси сифатида, ҳам ҳудуд сифатида ердан оқилона фойдаланиш бо`йича уларда принспиал ечимлар берилади ва номоен булади. Ер тоифалари, ишлаб чиқариш кучлари ва ер мулкининг жойлашиш схемаси (лойиҳа) навбатдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун асос бо`лади.Ер ва сув хо`жаликлари учун мустаҳкам алоқа айниқса тавсифлидир. Ер ва сув (суг`ориладиган ) ишлаб чиқариш воситаларига тегишлидир ва бу сифатларида бир- биридан ажралмаган ҳолда мажмуали амал қиладилар. Мувофиқ лойиҳалар асосларида мажмуалидир. Шунга о`хшаш "ички" алоқалар обектларни лойиҳалаштиришга ҳудудий базис сифатида асосан ер билан о`заро ҳаракатга о`тиш билан кучсизланади. Ер тузиш лойиҳаларини мажмуалилиги бу ерда ҳам намоён бо`лади. Бироқ фақат уларнинг бир-бирлари билан ер орқали алоқалари тавсифини ҳисобга олиш билан муносиб обектларнинг жойлашиш схемаси асослантирилади.
Лойиҳалаштиришнинг умумий тизимида хо`жаликлараро ер тузиш лойиҳалари алоҳида о`рин эгаллайди. Хо`жаликлараро ер тузиш давлат ер тузишининг энг муҳим туридир.Ер муносабатларини мустахкамлаш ва тартибга солиш, ер ресурсларини бошқаришнинг самарали воситаси бо`либ хизмат қилади. Унинг мазмунича мавжуд ердан фойдаланишларни реконструксия (такомиллаштириш) қилиш ва янгиларини шакллантирисҳ, ер ресурсларини мақсадли тайинланишини о`рнатиш, уларни тармоқлараро ва тармоқлар ичида тақсимланиши, ягона давлат ер фондидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш киради. Шунингдек уларнинг камчиликларини тузатиш шулар жумласига киради.
Хо`жаликлараро ер тузиш ердами билан ердан фойдаланишни бошқаришнинг қо`йидаги вазифалари ечилади:

  1. Айрим тармоқларда ва умуман халқ хо`жалигида ер ресурсларидан фойдаланишнинг энг оқилона (оптимал) та`минлаш мақсадида о`злаштириш учун янгиларини аниқлаш ва ер мулкини трансформация қилиш:

  2. Ердан фойдаланишнинг қишлоқ хо`жалиги корхоналарини ташкил этиш (жамоа, ширкат, фермер хо`жаликлари)

  3. Мавжуд ердан фойдаланувчи қишлоқ хо`жалиги корхоналарини уларнинг ҳажми ва жойлашишлари бо`йича тартибга келтириш:

  4. Ердан фойдаланишнинг қишлоқ хо`жалиги, саноат, транспорт ва бошқа корхоналар, муассасалар, ташқилотларни ташкил этиш.

  5. Шаҳарлар ва шаҳар туридаги посёлкалара ер ажратиш, шаҳар ва посёлка белгиларини о`згартириш.

Қайд этилган вазифалардан ҳар бири хо`жаликлараро ер тузишнинг мувофиқ лойиҳасида мажмуали ҳал этилади. Хо`жаликлараро ер тузишнинг лойиҳалари о`з лойиҳаси ила икки ёқлама аҳамиятга эга. Бир томондан улар кенг ма`нода ердан оқилона фойдаланиш масалаларини ечишни уз ичига олса, иккинчи томондан хо`жаликлараро ер тузиш ердан фойдаланишнинг принспиал схемасини ташкилий асосини берадиган уз обектига эга бо`лган қишлоқ хо`жалиги корхоналари лойиҳаларини олади.
Хо`жаликлараро ер тузиш лойиҳалари о`зининг шундай аҳамиятлилигида ер тузишнинг ички хо`жалиги билан зич алоқага эга ва ер тузишнинг ички хо`жалик лойиҳасининг ба`зи бир асосий таркибий қисмлари бо`йича қисмли, генераллаштирилган ко`ринишдаги қарорларни олади. Шундай қилиб, ер тузишнинг хо`жаликлараро лойиҳаси халқ хо`жалиги ва минтақа машстабида ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш айрим ердан фойдаланувчилар билан ердан фойдаланиш жараёнини лойиҳалаштиришга о`тиш тизимида о`зига хос звено бо`либ ҳисобланади. Хо`жаликлараро ер тузиш лойиҳаларини муҳим фарқланадиган белгилари ҳам ана шундан иборат.
Жумладан уларни ер тузишни ва бошқа лойиҳаларнинг умумий тизимида бош о`ринга қо`йди.
Илмий техника тараққиёти ердан фойдаланиш сохасига дадил бостириб боради.
Ер сатхининг ко`риниш қиёфаси шиддат билан о`згараётир. Саноат, транспорт ва бошқа қурилишлар мисли ко`рилмаган даражада авж олиб кетди, ТПК барпо қилинмоқда, сун`ий денгизлар юзага келди. Яқин о`тмишда олис бо`лган туманлар о`злаштирилаетир. Янги шаҳарлар ва шаҳар туридаги посёлкалар вужудга келмоқда. Буларнинг ҳаммаси ягона ер фондини тармоқлараро ва тармоқлар ичида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, мувофиқ ер ажратиш, ер ҳудудининг айрим қисмлари мақсадли тайинланишини аниқлаш.
Ердан фойдаланишнинг мавжудларини реконструксия қилиш ва янгиларини вужудга келтириш билан узлуксиз бог`ланган.
Ер ресурсларидан фойдаланишнинг қайд этилган масалаларини ва бошқаларини ечиш учун хо`жаликлараро ер тузиш лойиҳаларининг мазмунини ташкил этади.
Ер тузишнинг хо`жаликлараро лойиҳаларида табиатда биологик мувозанатнинг бузилиши ва хавфи то`ла даражада ҳисобга олиниши керак. Бинобарин лойиҳаларни иқтисодий асослаш билан бир қаторда экологик самарадорликни аниқлашни ҳам киритиш зарур.
Унинг асосини аниқлашга экологик прогноз хизмат қилади. Хо`жаликлараро ер тузишнинг табиатни муҳофаза қилишдаги вазифаси ТПК шаклланиш зоналарида ердан фойдаланишни ташкил қилишда кучаяди. Бу ерда ер тузишнинг энг муҳим мезони ресурсларни тежаш технологиясини қилиш, жорий этиш ва унумли ерларни муҳофаза қилиш ва ердан фойдаланисҳнинг экологик мувозанатини та`минлаш ана шу асосда қишлоқ хо`жалигини самарали реконстуксия қилишдан иборат бо`либ ҳисобланади. Айрим ва фақат қишлоқ хо`жалигининг ердан фойдаланувчилар қаторида ерни қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси сифатида фойдаланадиган ер тузишнинг ички хо`жалиги хо`жаликлараронинг давомидир.
Ички хо`жалик ер тузишнинг моҳияти ер ҳудудини уйг`унлаштириш, ишлаб чиқариш воситаси сифатида ерни унинг тежаб-тергаб самарали фойдаланиш учун ташкил қилишдан иборатдир. Ички хо`жалик ер тузишнинг ҳозирги замон лойиҳаси бир- бири билан бог`ланган қуйидаги вазифаларни ечишни о`з ичига киритади: хо`жалик марказлари ва ишлаб чиқариш бо`линмаларини жойлаштириш; магистрал ё`л тармоқлари ва бошқа мухандислик иншоотлари ва коммуникацияларни жойлаштириш; алмашлаб экиш ва уларнинг ҳудудий тузилиши; бог`лар, мевазорлар, экинзорлар, узумзорлар ва пичанзорлар ҳудудини тузиш. Бу лойиҳа таркибий қисмининг то`ла ро`йхати, улардан ҳар бири мувофиқ унсурларга бо`линади.
Ички хо`жалик ер тузиш лойиҳаси ер тузувчи корхоналар ишлаб чиқариш турлари ва зоналарининг жойлашиши бог`лиқлигидан, қайд қилиб о`тилган мажмуаларнинг барчасининг таркибий қисмлари ва уларнинг мувофиқ усуллари о`з ичига олмаслиги
мумкин ва о`зида улардан муҳимлари бо`йича ушбу жой ва вақт учун энг ко`п батафсил ишлаб чиқилганларни қо`шади.
Қишлоқ хо`жалиги ривожланиши муносабати билан ички хо`жалик ер тузилишининг мазмуни ҳам о`згаради "Ишлаб чиқариш ",- деб та`кидлайди С.А.Удагин, - ҳудуд тузилишининг фазовий шакли қишлоқ хо`жалиги бо`йича барча тадбирлар тизимида, ишчи кучи ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларининг энг прогрессив ва рационал шакллари билан гармоник, мувофиқлаштирилган нисбатда бо`лишини талаб қилади ва қишлоқ хо`жалиги корхоналарини энг оқилона ташкил қилишни мувофиқлаштиради".
Қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришини ташкил қилишни ва ички хо`жалик ер тузиш билан айрилмас алоқаси ҳақида гапирганда, шу билан бирга, ер тузишнинг нисбатан мустақил о`зига хос тадбирлар сифатида фарқланиб турадиган фазилатини аниқ ко`ра билиши зарур.
"Ер тузишнинг пировард "махсулоти" ердан фойдаланишнинг жойлашган о`рни, чегараси, майдони, ишлаб чиқиш ко`никмаларининг массивлари, алмашлаб экиш далалари ва бошқа қишлоқ хо`жалиги участкалари эканлигини" эсдан чиқармаслик керак" - дейди М.А.Тенелман.
Ер тузиш ҳуқуқий ерни ташкил қилиш уни самарали тежаб-тергаб фойдаланиш учун о`зининг асосий вазифаларига эга. Оқилона ер тузиш, фақат қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришини ташкил қилиш бо`йича аниқ ишлаб чиқилган мажмуа билан бог`лиқда бо`лиши мумкинлигини яна бир марта та`кидлаш керак.
Ички хо`жалик ер тузишнинг дастурлаштириш аҳамияти шундан иборатки, у о`зигига мухандис - техникавий технологик, иқтисодий ва ташкилий хо`жалик, қарорлари ва лойиҳаларининг бир-бири билан бог`ланган мажмуасини қамраб олади.
Ички хо`жалик ер тузишни лойиҳалаштириш ердан ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан энг ко`п оқилона (оптимал) фойдаланиш, қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва ердан фойдаланиш масалаларини ҳар томонлама мажмуали ечишга итоат эттирилган бо`лиши керак.
Ҳозирги замон шароитида ички хо`жалик ер тузиш лойиҳаларини реализация қилишнинг муҳим воситаси - ишчи лойиҳалаштиришдир, (я`ни бир томонлама ва икки томонлама) ишчи лойиҳалар тузиб чиқиш ва амалга оширишдир. Шунингдек,
мавжуд ер мулкини тубдан (капитал) яхшилаш ёки янги капитал қурилишлар системаси ва ишчи чизмаларининг натижаси сифатида о`з ичига олади. Шундай қилиб, ишчи лойиҳалари иккита бир-бири билан бог`ланган вазифаларни бажаради.
Биринчидан, ички хо`жалик ер тузиш лойиҳалари мувофиқ қарорларини амалга ошириш учун восита бо`либ хизмат қилади.
Иккинчидан, ҳужжатлар сифатида мустақил аҳамиятга эга, уларнинг асосида ер мулкининг янги қурилиши олиб борилади ва ерни яхшилаш бо`йича капитал ишлар о`тказилади, ресурсларни тежаш технологияси жорий этилади.
Ишчи лойиҳалар даражасида ер тузиш масалаларини ишлаб чиқишнинг амалий аҳамияти, шундан иборатки, улардан ҳар бири мо`лжалланадиган тадбирларни амалга оширишнинг ишчи дастури ва шарти бо`либ ҳисобланади. Лойиҳа вазифалар ечилиши тавсифи бог`лиқлигидан, тушунарлики, ишчи лойиҳалар мазмуни турлича бо`лади.
Ишчи лойиҳалаштиришнинг асоси бо`либ, ички хо`жалик ер тузишнинг лойиҳаси хизмат қилади. Айнан шунга, эхтимол энг то`г`ри, гарчи схема даражасида иқтисодий самарали майдонларни, обектлар ва мулкларини мухандислик ускуналарини жойлашишини белгилаш ва уларни о`злаштириш ишчи лойиҳалаштириш зарурияти билан бог`ланган.
Гап, ички хо`жалик ер тузишининг мажмуа лойиҳаси асосида ишчи лойиҳалар тизими ҳақида бораётир.
Унинг мазмунига қуйидаги ишчи лойиҳаларни қо`шиш мумкин:
алмашлаб экишларни ташкил қилиш ва уларнинг ҳуқуқий тузилиши; Солонсов ва бошқа паст унумли, ва ноқулай аммо қишлоқ хо`жалигида фойдаланишга потенсиал яроқли бо`лган ерларни о`злаштириш;
суг`ориладиган лалми экинлари, яйлов ва пичанзорлар, бузилган ерларни рекултивация қилиш; эрозия хавфи бо`лган ерлар, улардан самарали фойдаланиш мухандислик эрозияга қарши мажмуаларни жорий этиш билан бог`ланган ва бошқа қатор ерда ишлаб тураётган (ё`ллар, каналлар), иншоотлар ва обектлар, улардан бир қисми ер тузилиши лойиҳалаштиришнинг предметини ташкил этмайди. Бироқ лойиҳалаштиришга берилган топшириқ ер тузишнинг мажмуа лойиҳалари асосида ва албатта ҳисобга олиш билан шаклланиши керак.
Ерни бошқариш амалиёти учун лойиҳалар ишчи классификацияни ишлаб чиқиш мумкин, шу билан бирга улардан қайси бирини ер тузувчи деб аташ мумкин ва керак. Бундай классификациянинг бош мезони қанақа? Биринчи галда ер тузишнинг ва мақсадини аниқлашдан келиб чиқиш керак.
Айнан ана шу белгилар ишчи лойиҳалар умумий йиг`индисидан ажратилаётган пайтда бирламчи бо`либ хизмат қилиши мумкин.

  1. Ички хо`жалик ер тузишнинг келажакка 10-15 йиллик лойиҳа схемасини то`зиб чиқиш ҳамда узоқ муддатли ва техникавий ишлатилиб бо`лган таклифлар схемасини натурага ко`чириш;

  2. Схеманинг айрим унсурлари бо`йича ишчи лойиҳаларини хо`жаликлар билан келишиб ва схемада о`рнатилган мувофиқлик билан ишчи лойиҳалаштиришнинг навбатини тузиб чиқиш.

  3. Аниқ беш йилликка мо`лжалланган ер тузишда фойдаланишнинг ички хо`жалик лойиҳаларини (режаларини) то`зиб чиқиш ва хо`жаликларга бериш.

Ички хо`жалик ер тузишнинг ишининг бундай қо`йилиши беш йиллик режанинг бажарилиш асоси ва унинг зарурий таркибий қисми бо`лади.
Ердан оқилона фойдаланишни режалаштириш фақат ер тузишни лойиҳалаштиришга олиб келмайди. Ер тузишдан ташқари ердан оқилона фойдаланишни лойиҳалаштиришнинг вазифаси (ер ресурсларини прогнозлаштириш сингари) о`рмон тузилиши, сув-ер тузилиши, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ер хо`жалик тузилиши, мелиоратив ва бошқа лойиҳалар билан реализация қилинади. Шу билан ер тузишни роли хеч қанча пасаймайди.Ер ресурсларини прогнозлаштириш тизимларида ва хусусан ердан оқилона фойдаланишни лойиҳалаштиришда, со`зсиз унга етакчи о`рин тегишлидир. Ер тузиш хизматига тааллуқлиси эса, унда унинг ер ресурсларини мажмуали бошқаришдаги роли ва аҳамияти аксинча, усади. Айнан ер тузиш органлари ердан фойдаланишни бошқариш бо`йича асосий ишлар хажмини бажармоқдалар ва бундан кейин ҳам бажараверадилар.

Download 296,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish