Республикаси олий ва


Ерни муҳофаза қилиш ва ердан оқилона фойдаланишни режалаштириш



Download 296,69 Kb.
bet21/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Ерни муҳофаза қилиш ва ердан оқилона фойдаланишни режалаштириш


Режа - халқ хо`жалигини бошқаришнинг марқазий звеносидир. У халқ хо`жалигини ривожланишини мо`лжаллайдиган материаллар меҳнат ва молиявий ресурслар билан та`минлайдиган халқ хо`жалиги тадбирларини бажарилишига ё`л-ё`риқ берадиган тизим сифатида ро`ёбга чиқади. Бошқаришнинг жараёни сифатида режалаштиришнинг вазифаси режалар бажарилишининг боришига фаол та`сир ко`рсатиш, материаллар билан та`минлашни ечишдан иборат.


Давлатнинг ерни муҳофаза қилиш ва ердан оқилона фойдаланишни режалаштирилиши - ердан фойдаланишнинг умумий тизимида бош марказий звенодир.
Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш давлат режасининг мазмуни ва тузилишини қараб чиқамиз. Ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш давлат режасининг махсус "Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш" қисмида қуйидаги ко`рсаткичлар киритилади. Умумий майдон (1 ноябр холати бо`йича) минг.га;

  • Қишлоқ хо`жалиги ер мулки, минг.га.

  • Қишлоқ хо`жалиги эхтиёжи учун ажратилган ер майдони минг.га;

  • Ер рекултивацияси минг.га;

  • Тупроқнинг унумдорлик қатламини олиш, га (минг.м);

  • Тупроқнинг унумдорлик қатламини тахтлаш (складирование) га/минг.м.

  • Сел, шамол ва сув эррозиясига дучор бо`лган ер ер майдони минг.га.

  • О`рмонзор ҳимоя чизиг`ини бунёд этиш. га/минг со`м;

  • Чуқурликлар, жарлар, дарё қирг`оқларида қумликларда о`рмон ко`чатларини о`тказишга (минг.со`м).

  • Тик қияликларни трассирование қилиш га./минг.со`м.

  • Эрозияга қарши гидротехник ва селга қарши иншоотлар қуриш минг.со`м.

  • Эрозияга қарши ва селга қарши о`тказиладиган тадбирларнинг ер майдони минг.га;

  • О`рмон ҳимоя чизиг`ининг умумий майдони (1ноябр ҳолати бо`йича) минг.га;

  • Қишлоқ хо`жалиги экинларини касалликлари ва зараркунандалардан биологик услуб билан ҳимоя қилиш минг.га.

Ко`риниб турибдики, бу қисмидаги тадбирларнинг мазмуни республикада ҳам, шунингдек вилоятлар даражасида ҳам,, асосан табиатни муҳофаза қилишга ё`налтирилган. Шу билан бир вақтда давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режасининг бошқа мувофиқ қишлоқларида табиий хо`жалик тадбирлари, шу жумладан, ер ресурсларини оқилона эксплуатация қилиш, уларнинг махсулдорлигини ошириш акс эттирилади.
"Қишлоқ хо`жалиги" бо`лимининг қишлоқ хо`жалиги экинларини парвариш қилиш режасида қишлоқ хо`жалиги оборотига янги ерларни тортиш, қишлоқ хо`жалиги ер сув мулкидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш бо`йича тадбирлар киритилади. Амалдаги услубий ко`рсатма қисҳлоқ хо`жалиги экинларини парвариш қилиш режасини ишлаб чиқиш пайтида қишлоқ хо`жалиги ер-сув мулкининг турлари бо`йича майдонларини, янги ерларни о`злаштириш, ер мулкини трансформациялаш ё`ли билан ечилиши мумкинлигини аниқлаш назарда тутилади.
Қишлоқ хо`жалиги экинларини парвариш қилиш бо`йича режасида ердан фойдаланишнинг интенсивлик даражасини оширишга ё`налтирилган махсус мелиорация тадбирлари акс эттирилади. Шунингдек тупроқнинг сув ва шамол эрозиясини олдини олишнинг ташкилий-хо`жалик, агротехник ва агромелиоратив тадбирлар ҳам назарда тутилади. Ердан фойдаланишни яхшилаш бо`йича мо`лжалланган тадбирларни бажариш уларни қишлоқ хо`жалигини ривожланиш режасининг моддий-техника та`миноти, молиялаштириш, капитал қуйилма ва бошқа ко`рсаткичлар режалари билан мувофиқ олиб борилиши та`минланади.
Давлатнинг ер кадастри ко`рсаткичлари мазмуни билан давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш режасининг "Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш" қисми ва "Қишлоқ хо`жалиги" бо`лимини таққослаш ер кадастри тизими, асосан режалаштириш эхтиёжига мувофиқ келиши ва қондирилишини тасдиқлайди. Айни вақтда давлат режасининг "Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш" ко`рсаткичларини о`зи ҳам ер кадастрининг мазмуни билан мувофиқликка келтирилиши керак. Бу вақт режалаштириш самарадорлигини оширади. Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва фойдаланишни режалаштириш учун ер кадастрининг таркибида ер сифатини ҳисобга олиш тизим остида (подсистема) айниқса алоҳида аҳамиятга эга. Агар ер сифатини ҳисобга олишни яхши тизим деб қарайдиган бо`лсак, унда унинг бир -бири билан билан бог`ланган подсистемалари қуйидагилардан иборат:

    1. Ерларни классификация қилиш

    2. Тупроқ қатламининг табиий холати бо`йича ҳар томонлама тавсифи

    3. Ем- хашак ерлари култур-техникаси табиий холатининг кенгайтирилган

тавсифи

    1. Тупроқ ҳосилдорлиги динамикасининг тавсифи я`ни унинг вақт бо`йича

о`згариши
Муҳими, юқорида келтирилган подсистемалар ( тизостилари) ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг давлат режасида ма`лум ко`рсатгичларга мувофиқ келишилгандир. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги вақтда "Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш " қисмида акс эттирилган ко`рсатгичлардан ташқари, юқорида келтирилган бо`лимларга қуйидагиларни қо`шиш мумкин:
Ер мулкларини трансформациялантириш, шу жумладан:

      1. қишлоқ хо`жалиги ер мулкига таалуқли бо`лмаган ерлар ҳисобидан қишлоқ хо`жалиги учун янги ерларни о`злаштириш

      2. табиий ем-хашак ер мулкларини, топшириш

в) кам унумли ҳайдаладиган ерларни яйлов ва пичанзорларга о`тказиш Келтилилган ко`рсатгичларни ишлаб чиқиш ерларни классификацияси
ма`лумотларига ва тупроқ тавсифи уларнинг табиий ҳолати бо`йича ва ички хусусиятларига асосланади.Ерларни мелиорация қилиш, шу жумладан:

  1. мунтазам ва лиманли суг`ориш:

  2. солансларни мелиорациялаш ва о`злаштириш

  3. шо`рланган ерларни мелиорациялаштириш

Қайд этилган ко`рсатгичларни ишлаб чиқиш учун ер кадастри таркибида суг`ориладиган, шо`рланган ерларни миқдори ва сифатини ҳисобга олишга асос беради.
Эррозияга қарши тадбирлар шу жумладан эрозия турлари ва тадбир турлари бо`йича:
Ер кадастрли хужжатларда эрозия хавфли ва эрозияли ерлар то`г`рисида батафсил ма`лумот мавжуд.
Куртуртехникавий ишлар шу жумладан экинзор ва табиий ем-хашак ер мулклари
Културтехникавий ишларни асоси бо`либ яйлов ва пичанзорларнинг културтехникавий холатининг ма`лумотлари хизмат қилади, шунингдек, экинзорларда унумдорликни пасайтирадиган белгилар бо`йича тупроқлар тавсифи.
Тупроқ унумдорлигини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш шу жумладан биологик агрокимёвий ва бошқа услублар билан.
Ер кадастри биринчи марта ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тадбирлари тизимига нисбатан мустақил сифатида бу ё`налишни қараб чиқиш имконини беради. Чунки тупроқ унумдорлиги динамикасидаги о`згаришлар ҳақида ма`лумотларни ( ҳар бир йилда экинзорларнинг агроишлаб чиқариш ко`рсатгичлари тупроқ тавсифи ҳисобга олиниши назарда тутилган) сақлайди. Унинг мустақил ривожланиши ва халқ хо`жалиги режасига қо`йилиши кейинги о`н йилликларда мамлакатнинг қатор
минтақаларида тупроқ хусусияти ва тавсифининг ёмонлашиши муносабати билан ниҳоятда муҳимлиги намоён бо`лмоқда.
Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бо`лимчаси таркибида қайд қилиб о`тказилган ко`рсатгичлар ё`налишининг муҳим томони бир бири такрорланмасликларидан иборатдир. Бироқ шундай ҳолатда такрорланишнинг хавфлилик томони ё`қ. Айни пайтда улардан ко`пчилиги қишлоқ хо`жалиги ривожланиши режасига қо`шилади. Шу билан бир қаторда юқорида айтиб о`тилган тадбирларнинг ко`пчилиги "қишлоқ хо`жалиги" бо`лимида режалаштирилади.
Уларни ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бо`йича бо`лимчада мустақил ажратилиши то`ла оқлади. Шу билан бирга бундай ажратишнинг мезони, эслатиб о`тилган бо`лимчадаги мустақил ажратилган сингаридир,- корхоналар, ташкилотлар, муассасалар диққатини муҳим ресурс асосий миллий бойлик сифатидаги ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш режаларининг албатта бажарилишига, ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назоратнинг кучайтирилишига, бу ишда ердан фойдаланувчиларнинг ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга ма`сулиятини оширишга қаратилиши лозим.
Ер ресурсларини режалаштириш учун, одатда билвосита режалаштириш олди (асосан прогнозлаштириш) жумладан янги о`злаштиришнинг бош схемаси, табиий ем- хашак ерларини фойдаланишнинг бош схемаси, ер тузишнинг туман ва вилоят схемалари орқали ер кадастри ма`лумотларидан фойдаланилади. Уларни бажариш пировардида, умуммамлакат хужжатида келажакда мамлакат ер ресурсларидан фойдаланишнинг бош схемасига мувофиқ ко`рсатгичларни аниқлашга хизмат қилади.
Қайд этиб о`тилган хужжатларни изчил, бир-бири билан бог`лаб ишлаб чиқиш, пировардида, ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш давлат режасининг ко`рсатгичлари ва ер кадастри ма`лумотлари самарали бог`ланишини та`минлайди.

  1. Download 296,69 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish