Билимни назорат қилиш учун саволлар:
Ер ресурсларини бошқариш усулига та`риф беринг?
Иқтисодий, ма`мурий, ташқилий-ҳуқуқий усуллар деганда нимани тушунасиз?
Ер ресурсларининг бошқаришнинг қандай умумий механизмлари бор?
Ер кадастрини юритиш механизмини та`рифлаб беринг?
Ер тузиш ишларини ташкил этиш механизмини та`рифлаб беринг?
Ер мониторингини юритиш механизмини та`рифлаб беринг?
Ерлардан фойдаланишни назорат қилиш механизмини та`рифлаб беринг?
БОБ. МИНТАҚА, ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАРЛАРДА ЕР РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ МАСАЛАЛАРИ Республикада ер ресурсларини бошқариш услублари
О`збекистон Республикаси Конституциясига мувофиқликда, давлат чегараси доирасида, шу жумладан, барча минтақалар, вилоятлар ва туманлар ма`мурий ҳудудларида қонунлар асосида ер ресурсларидан фойдаланиш ишлари бошқарилади. Республикада ер ресурсларини бошқариш бир неча босқичлардан иборат бо`либ булар: давлат бошқаруви, махаллий бошқарув ва хо`жалик бошқарувидан ташкил топган (1- расм).
Давлат бошқаруви - давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда умумдавлат бошқарув ва идоравий бошқарувларга бо`линади. Умумдавлат бошқаруви умумий ваколатга эга бо`лган юқори давлат органлари томонидан амалга оширилади. Улар асосан О`збекистоннинг ер ресурсларини бошқариш соҳасида стратегик ё`налишларни белгиловчи, уларнинг давлат миқ`ёсида амалга оширилишини та`минлайди. Идоравий бошқарув махсус ваколатга эга бо`лган, ер ресурсларини бошқариш сохасига фаолияти қаратилган давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Маҳаллий бошқарув – маҳаллий давлат органлари томонидан, жумладан, вилоят ва туман давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади. Маҳаллий бошқарув органлари асосан давлат томонидан белгиланган вазифлар ва тадбирларнинг амалга оширилишини та`минловчи асосий бо`г`ин ҳосибланади.
Mahalliy boshqaruv
Хо`жалик бошқаруви – ма`лум бир мақсадда ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бо`лган юридик ёки жисмоний шахси томонидан амалга оширилади.
YeRB
bosqichlari
Davlat boshqaruvi:
Umumdavlat boshqaruvi
Idoraviy boshqaruv
Xo‟jalik (yerdan foydalanuvchi subyekt) boshqaruvi
расм. Ер ресурсларини бошқариш босқичлари.
Ер ресурсларини бошқаришда давлат бошқаруви о`зининг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда умумий ва махсус бошқарув турларига бо`линади. Умумий бошқарув умумий ваколатга эга бо`лган қонун чиқарувчи ва уни ижро этувчи давлат органлари томонидан амалга оширилади. Махсус бошқарув ер ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш назорат қилиш бо`йича махсус ваколатга эга бо`лган давлат органлари томонидан амалга оширилади (4-расм).
Вилоят ва Қорақалпог`истон Республикаси суб`экти – О`збекистон Республикаси ва унинг суб`эктлари о`ртасида ваколатларини чегаралаш то`г`рисидаги шартнома билан мувофиқликда давлат ер ресурсларини бошқариш бо`йича ваколат олади. Давлат бошқариш тизими вилоят даражасида якунланади, қуйи жойлашган даражалар
«О`збекистон Республикасида маҳаллий о`з-о`зини бошқариш то`г`рисида”ги қонуннинг 12-моддаси билан мувофиқликда маҳаллий о`з-о`зини бошқаришга киритилган. Шунинг учун давлат ҳокимиятининг органлари томонидан махсус рухсатсиз маҳаллий о`з-о`зини бошқариш органлари давлат бошқариш ишлари билан шуг`улланиш тасарруфида бо`лган ҳуқуқига эга эмас. Улар, шунингдек, бошқариш вазифасининг бир қисмини давлат бошқаришини суб`эктидан шаҳар ва туман хизматига о`тказиш ё`ли билан расмийлаштириш ҳуқуқига ҳам эга эмас.
Prezident Administrsiyasi
Oliy Majlis
Vazirlar Mahkamasi
“Ekologiya va atrof muhitna muhofaza qilish” qo‟mitasi
Tuman va shaharlar hokimiyat o‟rganlari
Hududiy boshqarmalari
Qoraqalpog‟iston Respublikasi va viloyatlat hokimiyat o‟rganlari
расм. ЕРБ буйича давлат органлари тизими.
Шаҳар ва қишлоқ фуқаролар йиг`ини доирасида маҳаллий аҳамиятга эга давлат мулкчилигида турган ерларни умумий бошқаришни ва о`зининг ҳудудлари доирасида мулкчиликнинг махсус бошқариш ишини амалга оширадилар. Шаҳар ҳудудида умумий ва махсус бошқаришдан ташқари ер ресурсларининг идоравий бошқарилиши амалга оширилади ва унинг айрим вазифалари амалга оширилади. Масалан, йирик шаҳарлар ҳудудида о`з - о`зини бошқариш вазифаларини амалга оширадилар.
О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирликлар ва қо`миталар орқали тумандаги ер ресурслари ва давлат кадастри бо`лими қуйидаги вазифаларни бажаради:
О`збекистон Республикасининг ҳукумати – давлат қо`митаси органлари орқали барча ерларни умумий бошқаришни, ердан фойдаланишни ташкил қилиш ва назорати бо`йича қатор вазифаларни амалга оширишни;
Сог`лиқни сақлаш вазирлиги ва давлат ко`чмас - мулк қо`митаси орқали табиатни муҳофаза қилиш мақсадида ердан фойдаланганлиги учун давлат назоратининг бир қисмини амалга оширилишини;
Адлия вазирлиги органлари – ер тақсимоти ва ундан фойдаланиш бо`йича низоларни ечиш ҳамда ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини ро`йхатдан о`тказишда иштирок этишини;
вилоят ва шаҳар ма`муриятлари – ер тоифалари ҳамда вилоят аҳамиятидаги ерларни давлат мулкчилигига о`тказиш масалаларини ечишдаги иштирокини;
бошқарувчилик функсиясининг бажарувчи шаҳар ма`мурияти шаҳарнинг о`з ҳудудида унинг суб`эктлари фаолиятини ердан фойдаланиш бо`йича таҳлил қилиш ва тадбирлар ишлаб чиқишни.
Жамоат ташкилотида о`рни ва аҳамиятидан келиб чиқиб, бошқариш суб`эктлари ко`риб чиқилганда ҳар бирининг ерларни бошқаришдан мақсадлари ҳар доим ҳам мос келавермайди. Шунинг учун шаҳарнинг бошқаришнинг умумий тизимини шакллантириш пайтида ягона мақсадни ишлаб чиқиш эмас, балки бошқаришнинг мақсадлар тизимини, уларнинг погоналари ва алоқадорлигини ишлаб чиқиш зарур. Бу давлатнинг умумий муаммоларини акс эттирувчи ва давлат ер сиёсатини амалга оширувчи ягона бошқарувчилик қарорларининг узвийлиги, бир-бирини то`лдиришини та`минлайди.
О`збекистонда ер ресурсларини бошқаришни давлат ер фондидан оқилона фойдаланишни та`минлаш ва ташкилласҳтириш бо`йича зарурий мухтор ҳуқуқга эга бо`лган давлат органлари амалга оширилади.
Ердан фойдаланишни бошқариш сохасининг тавсифи ва ҳуқуқ доирасида ер фондини бошқаришнинг ваколатли ва ижроия-фармойиш берадиган органларга ажралади. Фармойиш берадигани, биринчи навбатда давлат ҳукуматининг олий органидир. Фармойиш бериш органлари О`збекистон ҳудуди чегарасида ва ма`мурий-ҳудудий бо`лишини борлигида тегишли ердан фойдаланувчи идоралар ердан мақсадли фойдаланишларидан қат`ий назар ер ресурсларига ер бошқариш бо`йича буйруқ беришнинг барча ҳуқуқларига эга.
Ижроия-фармойиш бериш органлари ер фондини бошқариш бо`йича зарурий ҳуқуқларга эга ва шу муносабат билан, ижроия-фармойиш бериш вазифаларини амалга оширадилар.
Хуқуқ доирасининг тавсифи бо`йича, ижроия-фармойиш бериш органларининг икки тоифаси фарқланади.
умумий.
махсус ҳуқуқ доиралар.
Умумий ҳуқуқ доирасидаги органларга уларнинг ҳуқуқ доираси ҳудудий тавсифга эга ва ерни иқтисодий тайинланиши бо`йича тақсимлаш билан чегараланмайди. Уларга Вазирлар Махкамаси, мухтор ва вилоят хокимликлари, шунингдек махаллий хокимликлар тегишли.
Махсус ҳуқуқ доирали органларига уларнинг ҳуқуқ доираси махсус вазифали тармоқли тавсифга эга бо`лади ва ҳуқуқий тавсифи билан чегараланмайди.
Уларнинг таркибида иккита тоифадаги органлар ажралади:
Уларни ма`лум мақсадли тайинланиши тармоққа тегишлисидан қат`ий назар ҳар хил ер ресурсларини бошқарадиган тармоқлараро,вазифали ва ердан фойдаланишни ма`лум мақсадга тайинланган.
Уларнинг тармоққа тегишли эканлигини ҳисобга олиб бошқарадиган тармоқли, ведемостли.
Ер ресурсларини бошқариш органлари тизимида давлат агросаноат қо`митасига алохида о`рин тегишлидир. Унинг ҳуқуқ доирасига ер ресурсларини бошқаришнинг умумийсига ҳам, шунингдек идоравийлигига ҳам тааллуқли.
Ердан фойдаланишни бошқаришнинг усулини бошланг`ич холат сифатида аниқлаш мумкин. Уларни бошқаришни аниқ вазифаларини ечиш ва функсияларини амалга оширишда онгли ҳисобга олиш ва реализация қилишни пировард мақсадга - ер ресурсларидан максимал самарали фойдаланишга эришишни та`минлайди.
Ерни давлат томонидан бошқарилиши жараёнида ташкилий-сиёсий ва ташкилий-ҳуқуқийсидан ташқари иқтисодий принсипни ҳам реализация қилинади. Ко`рсатиб о`тилган усуллар гурухлари бир-биридан ажралмаган. Аксинча, улар факт бирликда бошқаришнинг тизимининг мақсадга қаратилган мо`лжалини та`минлайди.
Шундан келиб чиқиб, ердан фойдаланишни бошқаришнинг асосига қуйидаги ташкилий-иқтисодий усулларини қо`йиш керак бо`лади:
Ер ресурсларини бошқаришга сиёсий, иқтисодий, экологик ва технологик ёндашувларнинг бирлиги.
Ердан ва бошқа табиий ресурслардан рационал фойдаланиш масалаларини мажмуаси ечими.
Ер ресурсларидан фойдаланиш ва жойлашишининг зонал фарқланишини ҳисобга олиш.
Халқ хо`жалигининг турли тармоқларида ерларни ишлаб туриш хусусиятини ҳисобга олиш.
Ерга қишлоқ хо`жалигининг бирламчилиги.
Юқорида санаб о`тилган усуллардан бирламчи бошқаришда сиёсий ва иқтисодий ёндашув талабларини та`минлаш. Иқтисодий вазифаларни ечишда то`г`ри сиёсий мо`лжални ишлаб чиқиш зарурияти ҳолатидан келиб чиқади.
Ер ресурсларини бошқаришга мувофиқ равишда сиёсий ва иқтисодий ёндашувлар бирлиги талабларини та`минлаш бошқаришга табиатда экологик мувозанатни сақлаш, ердан фойдаланишнинг оптимал технологик (кенг ма`нода схемасини (тизим) та`минлаш талабларини та`минлаш билан то`лдириши мумкин бо`лади. Шунингдек ер ресурсларини тежаш технологиясини амалда жорий этиш ҳам киради.
Мажмуали ёндашув табиатдан рационал фойдаланишни илмий ташкил қилишни мажбурий шартидир. У биосферанинг органик яхлитлик тизимлари сифатида о`заро алоқадорлик ва бир-бирига бог`лиқ элементларини обективлик мавжудлигини писанда қилади. Унинг фақат бирор бир бугунда алоқаларнинг бузилиши масалан, ердан фойдаланишни ташкил қилишнинг тузилиши умуман тизим учун қайтариб бо`лмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, ердан фойдаланиш масалаларини ечиш, табиатнинг бошқа ресурсларидан рационал фойдаланиш бо`йича уларни уйг`унлаштирмасдан иқтисодий жихатдан то`г`ри бо`лмайди. Шу билан бир қаторда мажмуалилик - ишлаб чиқариш воситаси табиат ресурси сифатида ернинг о`зини ҳам фойдаланишнинг зарурий шартидир. Бу ерда у турли хил ер мулкидан фойдаланиш масаласи намоён бо`лади ва ер категориясининг бир-биридан ажратилган ҳолда
ечиш мумкин емас. Ана шу ҳолатлардан ердан ва бошқа табиат ресурсларидан рационал фойдаланиш масалаларини комплекс ечиш принсиплари келиб чиқади.
О`збекистон ҳудудида обектив ажралиб турадиган табиий иқтисодий зоналар тупрог`и, иқлими ва бошқа табиий шароитлари бо`йича тубдан фарқланади. Зоналар бо`йича ердан фойдаланишнинг хо`жалик иқтисодий омиллари (иш кучи билан та`минланиши ва жойлашишнинг зичлиги) қишлоқ хо`жалигини иқтисослаштириш ва саноат корхоналарининг жойлашиши ва бошқалар) ҳам бирни эмас. Бу фарқлар табиий бинобарин ҳар бир зона доирасида ердан фойдаланиш масалаларини ечишда деференсиаллик ёндашув талаб қилинади. Бу ерда ердан фойдаланиш ва жойлаштиришнинг зонали фарқларини ҳисобга олиш - ер ресурсларини илмий бошқаришнинг зарурий шартидир. Меҳнатнинг умумий шарти бо`лган ер халқ хо`жалигининг барча тармоқларида ишлайди. Бироқ, унинг аҳамияти турли хил тармоқлар учун бир хил эмас. Саноат тармоқларида ер ишлаб чиқариш воситаларини жойлаштириш учун асосан, макон ва ҳудудий базис ролини о`йнайди. Қишлоқ хо`жалигида эса ер- о`зи ишлаб чиқариш воситасидир. Я`ни меҳнат воситаси ва меҳнат предметидир. Бу ердан ерни бошқаришни амалга оширишда ма`лум тафовутлар келиб чиқади, хусусан ер тузилиши ва ер кадастрининг хусусиятларида. Шунинг учун АСМ (Агросаноат мажмуаси)нинг ва умуман халқ хо`жалигининг турли тармоқларида ерни ишлаб туриш (функсиялаш) хусусиятини ҳисобга олиш, ердан фойдаланишни илмий ташкил қилишнинг мажбурий шарти деб қарамоқ керак.Хуллас, ерга қишлоқ хо`жалигининг бирламчилиги, қишлоқ хо`жалигида ернинг роли. Ер қонунчилигининг асосларида қайд этилган иқтисодий роли билан белгиланади. Бу ерда у та`кидлаганидек ишлаб чиқаришнинг бош воситасидир. Ерга қишлоқ хо`жалигининг устунлик ҳуқуқига ернинг чекланганлиги билан писанда қилинади. У қишлоқ хо`жалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин бо`лади. У биринчи галда қишлоқ хо`жалигига унумли ерларнинг берилишини талаб қилади. Шунингдек, унга кончилик, қурилиш ва бошқа ишлар муносабати билан унумдорлик қатлами бузилган ерларни рекултивация қилиб ва қайтариб беришни қишлоқ хо`жалиги обороти исте`молидан тортиб олинган ер қисмини қишлоқ хо`жалиги ё`қотганини мажбурий о`рнини қоплаш,
қишлоқ хо`жалиги ерларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва тупроқ унумдорлиги қат`ий ошириш бо`йича тадбирлар о`тказишни талаб қилади.
Ер ресурсларини бошқариш тизимида бир-бири билан зич бог`ланган бошқарув вазифалари обектив ажратилади. Я`ни, ерни муҳофаза қилиш ва рационал фойдаланишнинг ташкил қилиш бо`йича бошқарувчилик фаолияти участкасининг нисбатан писанада қилинганлиги. Бошқариш вазифалари ҳақидаги вазифа - ер ресурсларини бошқаришнинг назарий ва амалий масаласининг марказидир. Бошқариш вазифаларининг тахлили - бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг муҳим шартидир. Бошқариш вазифаларини ажратиш, амалда ердан фойдаланиш бошқаришнинг барча тизими мазмунини аниқлайди. Ер ресурсларидан фойдаланишни бошқариш назарияси тизимида бошқариш вазифаларини тахлили мувофиқликда асосий о`рин эгаллайди.
Бошқариш вазифаси моҳиятини (тушунчасини) аниқ та`рифлаш муҳимдир. Бу ерда қуйидагиларга асосланиш керак. Ер ресусрларидан фойдаланишнинг бошқариш вазифаларидан ҳар бири тизимнинг унсурлари тадбирлар йиг`индисидир. У ушбу топшириқлар вазифалари учун о`зига хослик сифатлилиги, шунингдек уларнинг ечишнинг услуб ва воситаларини ҳам аниқлаб беради. Ерни бошқаришни амалга оширишнинг ва ташкил қилишнинг обектив асоси бо`либ, иқтисодий қонунлардан фойдаланиш ва та`сир ко`рсатиш механизми хизмат қилади. Бу ҳолат ер ресурсларини бошқариш вазифаларини та`рифлашда асос қилиб олинувчи бо`лиши керак. Бошқариш вазифасининг та`рифини, принсип жихатдан бошқа муҳим жихатдан бошқа муҳим шарти ҳақида гапириш зарур. Биринчи марта та`кидлаб о`тганимиздек, ердан фойдаланишнинг бир-бири билан бог`ланган иккита шакли ажратилади ва мавжуд.
Ташкил қилиш шакли (билвосита шакли).
Хо`жалик эксплуатацияси шакли. (то`г`ри шакли)
Бошқаришнинг ҳар бир айрим вазифаси - фаолият сохаси ва ё`налишнинг нисбатан мустақиллигидир. Айнан ер ресурсларидан рационал фойдаланишнинг ташкил қилиш бо`йича. Шундай қилиб ердан фойдаланиш бо`йича аниқ амалий тадбирлар ерга то`г`ридан-то`г`ри биотехнологик та`сир ко`рсатиш билан бог`ланган ва бу та`сир ко`рсатишни амалга оширадиган инсоннинг унумли меҳнатисиз бошқариш вазифалари бо`лиши мумкин эмас. (Бузилган ва кам маҳсулли ерларни мелиорациялаштириш,
тупроқни эрозиядан сақлаш ва бошқалар). Бу тадбирларни амалга ошириш уларни ташкил қилишнинг синчковликни илмий асосланганликни талаб қилади. Биринчи навбатда халқ хо`жалигида ва минтақавий миқёсда баланслашган режалаштириш талаб қилинади. Айнан ана шу ердан фойдаланишни бошқаришнинг мазмунига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |