Ер участкаларига бўлган давлат рўйхат (реестр) ҳуқуқи - ер участкаларига бо`лган ҳуқуқнинг давлат ро`йхатига олиш хужжатлар тизими бо`либ, унга ко`чмас мулкка тегишли бо`лган ҳуқуқ, ҳамда ер участкаларининг та`рифлари ва бошқа юридик ма`лумотлар киради.
Ер участкалари билан операция қилиш - участкага бо`лган ҳуқуқни о`рнатиш, о`згартириш, бошқага бериш, чеклаш ва тугатиш ҳисобланади.
Ер участкасини ижарага олиш – ер участкасидан ижара шартномасининг шартлари бо`йича вақтинча ҳақ эвазига фойдаланиш;
Ер участкасини ижарага берувчи – ер участкасини белгиланган тартибда ижарага берган юридик ёки жисмоний шахс;
Ер участкасининг эгаси – ер участкасидан якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш ҳамда деҳқон хо`жалигини, шунингдек жамоа бог`дорчилиги ва узумчилигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида фойдаланувчи фуқаро;
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш – юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига бо`лган ҳуқуқларининг вужудга келиши, бошқа шахсга о`тиши, бекор қилинишининг давлат томонидан е`тироф қилиниши ва тасдиқланиши юридик акти;
Ер участкларига юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк ҳуқуқи - савдо ва хизмат ко`рсатиш соҳаси обектлари улар жойлашган ер участкалари билан бирга хусусийлаштирилганда қонун хужжатларида белгиланган тартибда, чет эл дипломатия ваколатхона ер участкаларини сотганда вужудга келади,
Ер участкасига гаров ҳуқуқи - мажбуриятни бажариш (таминлаш) усули бо`либ, о`рнатилган тартиб қонуни асосида, ер участкасига бо`лган ҳуқуқ бошқа шахсга о`тади.
Ерларнинг ҳосилдан қолиши – ерлар хусусиятларининг табиий ва антропоген та`сирлар натижасида ёмонлашуви;
Ерларнинг ифлосланиши – тупроқларда таркибида кимёвий бирикмалар, радиоактив элементларнинг атрофдаги табиий муҳитга, тупроқ унумдорлигига ва инсон сог`лигига зарарли та`сир ко`рсатадиган миқдорларда мавжудлиги.
Ер участкаси гарови (ипотекаси) – юридик ёки жисмоний шахс томонидан ер участкасини ёки унга бо`лган ҳуқуқни мажбуриятни та`минлаш шарти билан бошқа шахсга о`тказилиши;
Ер низоси – ер муносабатлари суб`эктлари о`ртасидаги, хусусан ер участкаси ёки унинг бир қисмининг қайсидир шахсга мансублиги, шунингдек сервитутнинг белгиланиши ва ер участкасига бо`лган ҳуқуқларнинг чекланиши борасидаги низолар; Ер участкаси – ер сиртининг қайд этилган берк чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган
бошқа хусусиятларига эга бо`лган қисми;
Ер фонди – ер сиртининг, хусусан сув обектлари тубининг О`збекистон Республикасининг давлат чегараси, Қорақалпог`истон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарларнинг ма`мурий чегаралари ичида жойлашган қисми;
Ер тузиш – ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишга, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва баҳолашга, қулай экологик муҳитни вужудга келтиришга ва табиий ландшафтларни яхшилашга, ер тузишнинг ҳудудий ва ички хо`жалик режаларини тузишга қаратилган тадбирлар тизими;
Do'stlaringiz bilan baham: |