Республикаси олий ва


Ер муносабатларининг намоён бўлиш шакллари



Download 296,69 Kb.
bet13/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Ер муносабатларининг намоён бўлиш шакллари


Ишлаб чиқариш муносабатининг ташқи ко`ринишида ходиса диалектик қарама- қарши шаклларда намоён бо`лади. Бир томондан улар одамларнинг буюмларга ва бир-бирига бо`лган муносабатларининг ифодали шаклида, иккинчи томондан эса, та`кидлаб о`тилганидек, буюмлашган шаклда ро`й беради.


Ишлаб чиқариш муносабатларининг намоён бо`лиши шакллари ҳақида гапирганда ишлаб чиқариш муносабати бу буюм ва далиллар моҳиятининг бевосита
кузатилишини яширин ва чуқур акс эттиришини унутмаслик керак. Хо`жалик муносабати сифатида улар ишлаб чиқариш жараёнида обектив равишда вужудга келиб ходисаларнинг юзасида ко`риниши кузатилади. Ишлаб чиқариш муносабатлари шаклларининг умумий, о`ртача ва хусусиятларини фарқлаш лозим.
Ишлаб чиқариш муносабатларининг обектив мажмуи одамларнинг онги ва иродасига бог`лиқ эмас, шу билан бирга ишлаб чиқариш муносабати бу одамлар о`ртасида та`сир ко`рсатадиган онгли ва иродавий муносабатдир. Шунинг учун ишлаб чиқариш муносабати одамларнинг буюмларга ва бир-бирига иродавий муносабат ко`ринишида намоён бо`лади. Ҳодисаларнинг ташқи ко`ринишида одамларнинг нисбатан мустақил та`сир ко`рсатишини туг`диради. Бу холат ишлаб чиқариш муносабатининг обектив мазмунини ниқоблайди. Ишлаб чиқариш муносабатларининг обектив мазмунини айрим одамларнинг иродавий ҳаракати, кимнингдир иродаси билан белгилаб эмас, балки ишлаб чиқарувчиларининг ривожланиши ижтимоий ишлаб чиқаришнинг шароити, моддий-техниканинг эришилган даражаси билан белгиланади. Пировардида айнан ана шу обектив омиллар одамларнинг онги ва иродасини уларнинг иқтисодий фаолияти жараёнига ё`налтиради.
Одамларнинг иродавий муносабати ишлаб чиқариш муносабатларининг нафақат ташқи ко`ринишининг намоён бо`лиши деб, балки улар холатининг ички зарурияти сифатида бо`либ чиқади.
Ер муносабатларининг иродавий намоён бо`лиши уларнинг обектив иқтисодий мазмунининг акс эттирилишидир. Ер муносабатларининг обективлигини, уларнинг ривожланиш ё`налишини ишлаб чиқаришнинг барча ижтимоий моддий шароит мажмуаси ишлаб чиқариш кучлари белгилайди.
Буюмлашган ишлаб чиқариш муносабатлари ҳар доим ҳам келиб чиқавермайди. Балки буюм фақатгина ма`лум ижтимоий муносабатларнинг обектив бо`лган тақдирдагина ро`й беради.
Ишлаб чиқариш муносабатларининг буюмлашган далилида муҳими шуки, бу ерда муносабатларни ташувчи нафақат оддий буюм бо`лади, балки одамлар моддий фаолияти, ишлаб чиқаришнинг маҳсули сифатидаги буюм шаклида юзага келади.
Ер билан иш бошқача. Ер абадий, уни бизга табиат ин`ом этган ва буюмлашган меҳнатнинг маҳсули ҳам эмас. Бинобарин ер муносабатларининг буюмлашган, предметли шакллари бошланг`ич пункт сифатида берилган.
Ер муносабатлари намоён бо`лишининг аниқ шакллари қанақа? Ер муносабатлари материализацияси натижаси билан мавжуд бо`лишининг биринчи ва зарурий шарти ерда хо`жалик ишлаб чиқаришининг тури ва ижтимоий-иқтисодий бирлигини акс эттирадиган ердан фойдаланиш ва ерга эгалик қилишнинг ижтимоий-иқтисодий шакллари бо`либ майдонга чиқади. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда ердан фойдаланишнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд: жамоа хо`жаликлари, фермер хо`жаликлари, тадбиркорлар, хусусий ер хо`жаликлари, о`рмон хо`жаликлари, қишлоқ хо`жалиги бо`лмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ердан фойдаланадиган фуқаролар. Мамлакатда ерга эгалик қилиш шакли битта. Ер мутлақо давлатга тегишлидир ва ердан фойдаланувчиларга фойдаланиш ҳуқуқини беради. Ер маконда чегараланган, шунинг учун ҳам ундан қат`ий ва олдиндан қайд этилган миқдорда фойдаланишга мажбур қилади. Бундай шароитда ер муносабатининг мавжуд шакли ва ердан фойдаланишнинг зарурий моменти ер ҳудудини хо`жаликлар фойдаланиши учун мо`лжалланган чегарасини о`рнатиш ва майдонларни о`лчаш ҳолати бо`либ ҳисобланади.
Ер ишлаб чиқаришнинг бошқа моддий омилларидан фарқли о`лароқ муҳим о`ринни эгаллагани билан ажралиб туради ва бир жойдан иккинчи бир жойга ко`чириш мумкин эмас. Бунга яна шуни қо`шимча қилиш керакки, ер фазоси о`зининг таркибий сифати бо`йича бир хил эмас. Бундан бу нарса келиб чиқадики, ердан у ёки бу вазифасида (ишлаб чиқариш воситаси, ҳуқуқ ланшафтининг компоненти) фойдаланиш ер ҳудудини мақсадли тайинланишни о`рнатиш я`ни уни халқ хо`жалигининг турли тармоқларида фойдаланиш зарурияти ва имконияти ҳисобга олиниб ерни обектив тақсимлаш билан бог``ланган. Такрор ишлаб чиқаришни нуқтаи назардан ерни бундай тақсимлаш бир марта фойдаланиладиган бо`лиши мумкин эмас. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши уни вақти-вақти билан замон ва маконда янгилаб туриш заруриятини келтириб чиқаради. Ер муносабатлари о`зининг рационал шаклларида айрим ко`ринишлари ана шулардан иборат.

    1. Download 296,69 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish